Фозилова Мадина Мирхалиловнанинг 
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Методы и алгоритмы управления структурно-сложными системами с рециклом”, 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Т936
Илмий маслаҳатчи: Игамбердиев Хусан Зокирович техника фанлари доктори, профессор, Оʻзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий- тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Сулюкова Лариса Фаритовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Ахатов Акмал Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рециклли оқимга эга бўлган тузулиши мураккаб тизимларни бошқариш усуллари, моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш жараёнларининг амалий масалаларини ҳал қилишда татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 физик-кимёвий, кинетик ва гидродинамик қонуниятлар асосида моддий оқим рециркуляцияси жараёнининг намунавий технологик операторлари ҳолатларини баҳолаш моделлари ишлаб чиқилган; 
 рециркуляция жараёнининг динамикасини, стационар ҳолатнинг барқарорлигини ўрганиш ва бошқариш ресурсларини аниқлаш асосида намунавий технологик операторлар негизида рециркуляция тизимининг моделини яратиш ва тизимли таҳлил қилиш стратегияси ишлаб чиқилган;
 Маер ва Лагранж масаласи учун Понтрягин максимуми тамойилига асосланган, белгиланган вақт оралиғида мақсадли маҳсулот чиқишини ошириш имконини берувчи рециклли ишлаб чиқариш тизимини оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
Болц масаласи учун Понтрягин максимуми тамойили асосида мураккаб тузилмали тизимларни оптимал бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
ижро механизмларига бошқарувчи таъсирларни шакллантириш билан жорий ҳолатни ва оптималлаштириш натижаларини баҳолаш асосида рециклли ишлаб чиқариш тизимларини бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
Ляпунов мезони асосида рециклли мураккаб тузилмали тизимлар барқарорлигини таҳлил қилиш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рециклли оқимга эга мураккаб тузилмали тизимларни бошқариш учун ишлаб чиқилган усуллар, алгоритмлар ва дастурий воситалар қуйидагича амалиётга жорий этилган: 
- физик-кимёвий қонуниятлар асосида ишлаб чиқилган моддий оқимни рециркуляциялаш жараёнининг намунавий технологик операторлари моделлари “Вектан Традинг” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“ВЕКТАН ТРАДИНГ” МЧЖнинг 2024-йил 31-майдаги 133-сон маълумотномаси). Натижада ҳолатни баҳолаш аниқлиги ўртача 5% га ошган, вақт сарфи эса 10% га камайган;
- динамик дастурлашни қўллаган ҳолда бошланғич хомашёни кўп босқичли қайта ишлаш жараёнини оптималлаштириш алгоритми “Асиа рооф Традинг” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“ВЕКТАН ТРАДИНГ” МЧЖнинг 2024-йил 31-майдаги 133-сон маълумотномаси). Умумий бўлиб туриш вақтини оптимал тақсимлаш натижасида алоҳида босқичларда самарадорлик 5% га ошди.
- Рециркуляция жараёнининг динамикаси ва барқарорлигини ўрганиш имконини берувчи намунавий технологик операторлар негизида қуришнинг рециркуляция тизимлари моделлари “ВТ Чевиcал” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“ВЕКТАН ТРАДИНГ” МЧЖнинг 2024-йил 31-майдаги 133-сон маълумотномаси). Натижада турғун ҳолатга ўтиш вақти 10-15% га қисқарган, хомашё бирлигидан мақсадли маҳсулотни ишлаб чиқиш унуми 3-5% га ошган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish