Азизова Зироат Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгасҳа ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.08–Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/Ped5344
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоʻқон давлат университети 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қоʻқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.л32.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: 
Қўчқорова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача ёшдаги болаларнинг  лидерлик қобилиятини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат; 
Мактабгача ёшдаги болаларда лидерлик қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълимий фаолият тизими тарбияланувчиларда эркин фикрлаш қобилиятини конструксия ўйинларида ҳиссий мослашувчанлик ва интеллектуал топқирликни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантиришда дидактик воситалар орқали интерактив машғулотлар ўтказилишида инсонпарварлик ва аҳлоқий қадриятлар таъсирчанлигини сингдириб бориш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш методикасини ТРИЗ таълим технологияларини жорий қилиш орқали тарбияланувчиларда ижодий ва креатив фикирлаш кўникмасини шакллантириш асосида  такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш самарадорлиги интегратив машғулотлар ва дидактик  ўйин технологиялари орқали мустақил қарор қабул қилиш мотивацияни оширишга қаратилган  ижобий эмоционал муҳитига кўра аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Мактабгача ёшдаги болаларда лидерлик қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълимий фаолият тизими тарбияланувчиларда эркин фикрлаш қобилиятини конструксия ўйинларида ҳиссий мослашувчанлик ва интеллектуал топқирликни уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялардан            ПЗ-20И7927И24 рақамли “Та'лим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университетининг 2025-йил          9-июндаги 11-05-3733/04-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантиришга оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантиришда дидактик воситалар орқали интерактив машғулотлар ўтказилишида инсонпарварлик ва аҳлоқий қадриятлар таъсирчанлигини сингдириб бориш асосида такомиллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ПЗ-20И7927И24 рақамли “Та'лим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университетининг 2025-йил 9-июндаги 11-05-3733/04-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини  шакллантириш жараёни методик жиҳатдан тизимлаштирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш методикасини ТРИЗ таълим технологияларини жорий қилиш орқали тарбияланувчиларда ижодий ва креатив фикирлаш кўникмасини шакллантириш асосида  такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ИЛ-402104274 рақамли “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона ма'лумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университетининг 2025-йил 9-июндаги 11-05-3733/04-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш модели методик ўйин ва технологияалар асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантириш самарадорлиги интегратив машғулотлар ва дидактик  ўйин технологиялари орқали мустақил қарор қабул қилиш мотивацияни оширишга қаратилган  ижобий эмоционал муҳитига кўра аниқлаштиришга оид илмий хулоса ва тавсиялари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 28-майдаги 05-09-751-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг лидерлик қобилиятини шакллантиришнинг дидактик таъминоти «Илк қадам» давлат ўқув дастури талаблари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish