Мурадова Мафтуна Комиловнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантириш”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped 4783
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
1) Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Пулатхон Мухибуллаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Азимова Зиёдахон Эргашевна педагогика фанлари доктори, профессор.
1. Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантиришнинг консептуал асослари мотивацион, мазмунли-фаолиятли, шахсий-коммуникатив ва рефлексив-баҳоловчи компонентлари ҳамда педагогик лидерлик, рефлексив позиция, ҳамкорлик педагогикаси каби алоқадор жиҳатларининг ўзаро таъсир кўрсатиши ва қайта алоқаси динамиклиги барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
педагогик-психологик фанларнинг бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ўқув модуллари орасида ички интеграция барқарорлигини ҳисобга олиш, бунда ўқув мавзулари мазмунига умумий йўналишни кўрсатувчи хусусий ва педагогик таъсир воситаларини мувофиқлаштирувчи, ўзаро боғлиқликни таъминловчи умумий тушунчалар ўртасидаги бевосита алоқадорликка устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантириш модели мотивацион-жараёнли, фаолиятли, натижавий блокларнинг ўзаро синхрон алоқадорлиги ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳамда мазкур жараёнда инсонпарварлик, маданий анъаналарни ҳисобга олиш, шахс ва таълимга қадриятли муносабатда бўлиш, тарбиянинг ижтимоий шароитга мослиги, диалогизм ва паритет тамойилларини татбиқ этиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
партисипатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари шахслараро муносабатга киришиш маданиятини таркиб топтириш орқали ижобий таъсир этиш, ижтимоий-персептив кўникмаларни ривожлантириш, бўлажак ўқитувчиларни илмий изланувчан фаолиятга жалб этиш, амалийлик ва ижодий йўналганликка устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантиришнинг консептуал асосларини мотивацион, мазмунли-фаолиятли, шахсий-коммуникатив ва рефлексив-баҳоловчи компонентлари ҳамда педагогик лидерлик, рефлексив позиция, ҳамкорлик педагогикаси каби алоқадор жиҳатларининг ўзаро таъсир кўрсатиши ва қайта алоқаси динамиклиги барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштириш, педагогик-психологик фанларнинг бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини ўқув модуллари орасида ички интеграция барқарорлигини ҳисобга олиш, бунда ўқув мавзулари мазмунига умумий йўналишни кўрсатувчи хусусий ва педагогик таъсир воситаларини мувофиқлаштирувчи, ўзаро боғлиқликни таъминловчи умумий тушунчалар ўртасидаги бевосита алоқадорликка устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика соҳаси Давлат таълим стандарти ва 60110100 – Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси) таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 29-январдаги 02/01-01-34-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг компетенсия соҳалари ва стандартларини лойиҳалашга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда партисипатив компетентликни ривожлантириш моделини мотивацион-жараёнли, фаолиятли, натижавий блокларнинг ўзаро синхрон алоқадорлиги ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳамда мазкур жараёнда инсонпарварлик, маданий анъаналарни ҳисобга олиш, шахс ва таълимга қадриятли муносабатда бўлиш, тарбиянинг ижтимоий шароитга мослиги, диалогизм ва паритет тамойилларини татбиқ этиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан барча бакалавриат йўналишлари учун “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2024-йил 4-июлдаги 11/3.1-сон қарори, 2024/254У-394-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг партисипатив ёндашувнинг педагогик имкониятларидан фойдаланишга доир малакасини ривожлантиришга хизмат қилган;
партисипатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини шахслараро муносабатга киришиш маданиятини таркиб топтириш орқали ижобий таъсир этиш, ижтимоий-персептив кўникмаларни ривожлантириш, бўлажак ўқитувчиларни илмий изланувчан фаолиятга жалб этиш, амалийлик ва ижодий йўналганликка устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 29-январдаги 02/01-01-34-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг жамоавий ҳамкорликдаги ижодий ишни ташкил этишга тайёргарлик самарадорлигини оширишга хизмат қилган.