Хамираев Ўрал Кахрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг марказий минтақасида картошка замбуруғ касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Qx357
Илмий маслаҳатчи: Шукуров Хушвақт Мамасолиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий–тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хайитбаева Нодира Сейтжановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг марказий минтақалари, хусусан Тошкент ва Самарқанд вилоятлари шароитида картошка етиштириладиган ҳудудларда вегетация даврида асосий замбуруғ касалликларини аниқлаш, уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш, зарар етказиш даражасини баҳолаш ва ушбу касалликларга қарши илмий асосланган кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент ва Самарқанд вилоятларида касалланган картошка ўсимлигидан патоген замбуруғларнинг 14 та тури аниқланиб, улардан 20 та изолятнинг соф култураси ажратилган;
илк бор ажратилган замбуруғ изолятларига озиқа муҳити, ҳарорат ва водород ионлари консентрацияси таъсири тизимли равишда ўрганилиб, бунда КДА озиқа муҳити оптимал муҳит эканлиги, ҳароратнинг таъсири ўрганилаганда 25℃ ҳароратда барча изолятларнинг максимал ривожланиши исботланган. Мазкур ҳароратда колонияларнинг 0,42-0,533 мм/с гача тезликда радиал ўсиши аниқланган. Патоген замбуруғларининг ривожланишига пҲ таъсири ўрганилаганда Фусариум туркумига мансуб замбуруғ изолятларининг ривожланиши учун пҲ нинг қиймати 6,0-7,0 оралиғида бўлиши, В. нигресcенс учун пҲ=7,0-7,5 бўлиши, Пҳ. инфестанс учун пҲ=6,0 бўлиши, Алтернария туркуми учун пҲ=6,5 бўлиши ҳамда Рҳ. солани учун пҲ=5,5-6,0 бўлиши оптимал шароит эканлиги аниқланган;
ажратилган замбуруғларнинг патогенлик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг биометрик кўрсаткичларга ва ҳосилдорликка таъсири ўрганилганда, Ф.охйспорум замбуруғига мансуб “Фо-2/Ақ”, “Фо-4/Ром”, Ф. солани замбуруғига мансуб “Фс-2/Пик”, “Фс-3/Роз”, А. алтерната замбуруғига мансуб “Ал.ат-5/Пик”, А. радиcина замбуруғига мансуб “Ал.рдc-3/Ром”, “Ал.рдc-5/Пик”, В. нигресcенс замбуруғига мансуб “ВН-4/Пик”, Пҳ. инфестанс замбуруғига мансуб “Пҳ-6/Ром” ва Рҳ. солани замбуруғига мансуб “Рҳ-2/Роз” изолятлари тажрибадаги барча навларни кучли касаллантириши аниқланган ҳамда ушбу изолятлар вирулент яъни юқори патогенлик хусусиятига эга эканлиги тажрибада исботланган;
Ин витро шароитда тупроқ ва зарарланган туганаклар орқали тарқаладиган Ф.охйспорум, Ф. солани, В.нигресcенс ва Рҳ.солани замбуруғларининг ривожланишига иккита таъсир этувчи моддалар комбинацияси (Флудиоксанил + мефеноксам) га эга бўлган Максим ХЛ 035 ФС, 3,5% сус.к. уруғдорилагич фунгициди юқори даражада таъсир этиши ҳамда замбуруғ колонияларининг ривожланишини 100% гача ингибр қилиши аниқланган.
таркибида иккита таъсир этувчи моддаси бўлган боскалид + пираклостробин (Беллис 380 г/кг с.д.г.) ҳамда манкоцеб + металаксил М (Ридомил Голд МС 68% с.д.г.) фунгицидлари ҳаво орқали тарқаладиган Пҳ.инфестанс, А.алтерната ҳамда А.радиcина изолятларининг мицелиал ўсишини 100% гача ингибр қилиши аниқланган. Бундан ташқари, таркибида Баcиллус амйлолиқуефаcиенс бактериясининг “ВКПМ Б – 12464” штамми бўлган Оргамика С, препарати барча замбуруғларга юқори даражада таъсир этиши ҳамда уларнинг мицелиал ўсишини 76,1-83,2% гача ингибрлаши аниқланган;
очиқ дала шароитида олиб борилган кичик ва катта дала тажрибаларида ин витро шароитида қўлланган самарали препаратларнинг самарадорлиги амалий жиҳатдан исботланган;
ҳимоя тадбирларининг иқтисодий жиҳатдан афзаллиги аниқланиб, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент ва Самарқанд вилоятлари шароитида картошка етиштирлиладиган ҳудудларда, замбуруғ касалликларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
“Картошкани замбуруғ касалликларидан ҳимоя қилиш тизими” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025 йил 29 майдаги №05/06-04-266-сонли маълумотнома). Ушбу тавсиянома бугунги кунда қўлланма сифатида агрокластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан амалий фаолятда фойдаланиб келинмоқда;
дастлаб уруғлик туганакларни экишдан олдин таркибида флудиоксонил бўлган Максим 2,5% сус.к. ҳамда таркибида флудиоксонил ва мефеноксам фунгицидлари бўлган Максим ХЛ 035 ФС, 3,5% сус.к., 0,4 л/га меёрда қўллаш Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Ферузбек плюс агро” ф/х 5,9 га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025 йил 29 майдаги №05/06-04-266-сонли маълумотнома). Натижада, уруғдорилагич 0,4 л/т сарф-меёрда дориланган вариантда ҳосилдорлик назоратга нисбатан 69,5 с/га ортишига эришилган;
биологик воситалардан таркибида Баcиллус амйлолиқуефаcиенс бактериясининг “ВКПМ Б– 12464” штамми бўлган Оргамика С биопрепаратининг 0,3% ли суспензияси барча замбуруғларга юқори даражада таъсир этиши исботланган ва очиқ дала шароитида 1,5-2 л/га меъёрда Тошкент вилояти Тошкент тумани “Абдуазим агро” ф/х 26 га, Қибрай тумани “Қибрай салар файз” ф/х 2 га, Юқори Чирчиқ тумани “Шохрух агро тинчлик” ф/х 3,5 га, Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Равшан” ф/х 17 га, жами 48,5 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025 йил 29 майдаги №05/06-04-266-сонли маълумотнома). Натижада, назоратга нисбатан юқори қўшимча ҳосилдорлик 73,0 с/га ни ташкил қилган;
кимёвий воситалардан дала майдонларида иккита таъсир этувчи моддалар комбинациясига эга бўлган боскалид + пираклостробин (Беллис 380 г/кг с.д.г.) 0,8-1,2 кг/га ҳамда андоза сифатида танланган манкоцеб + металаксил М (Ридомил Голд МС 68% с.д.г.) 2,5 кг/га фунгицидларини қўллаш Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Гулчимир агро” ф/х 5,5 га, Тошкент туманидаги “Абдусаттор агро омад” ф/х 25 га, “Мирқосим камола файз” ф/х 27 га, “Алаёр файз” ф/х 27 га, жами 59,5 га майдонга жорий этилган, ҳаво орқали тарқаладиган алтернариоз ва фитофтороз касалликларининг ривожланишига юқори даражада таъсир этиши аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025 йил 29 майдаги №05/06-04-266-сонли маълумотнома). Натижада, назоратга нисбатан 71,2 с/га гача ҳосилнинг сақлаб қолинишига эришилган.
Картошка ҳосилдорлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатадиган замбуруғ касалликларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш учун дастлаб уларга қарши кимёвий ва биологик воситаларнинг таъсири ин витро шароитида ўрганишдан бошланган. Ин витро шароитида самарали бўлган воситалар аввалдан танлаб олинган ҳамда лаборатория шароитида патогенларнинг ингибрланиш имконини берган. Жумладан: тажрибаларда тупроқ ва зарарланган туганаклар орқали тарқалиш имкони юқори бўлган замбуруғларининг ривожланишига иккита таъсир этувчи моддалар комбинацияси (Флудиоксанил + мефеноксам) га эга бўлган Максим ХЛ 035 ФС, 3,5% сус.к. уруғдорилагич фунгициди юқори даражада таъсир этиши аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025 йил 29 майдаги №05/06-04-266-сонли маълумотнома). Натижада, замбуруғ колонияларининг ривожланишини 100% гача ингибрланишига эришилган, шунингдек ҳаво орқали тарқалиш имкони юқори бўлган, таъсир этувчи моддаси боскалид+пираклостробин (Беллис 380 г/кг с.д.г.) ҳамда манкоцеб + металаксил М (Ридомил Голд МС 68% с.д.г.) фунгицидлари ҳам замбуруғ изолятларининг мицелиал ўсишини 100 % гача ингибр қилиши аниқланган.