Сиддиқов Муродхўжа Абдужалол ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полисахаридларнинг карбоксиметилли композисияларини синтези ва уларни қулланилиш соҳалари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Т5839.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Мурадович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Аллабердиев Фарход Хамроевич, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Калифорния тераги иккиламчи хомашёсидан олинган кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза асосида полисахаридларнинг карбоксиметилли композицияларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гугурт ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган Калифорния терагининг иккиламчи хом ашёсидан биринчи босқичда 60 дақиқа давомида механик янчиш ва иккинчи босқичда 1600C ҳароратда 40 г/л консентрацияли ишқор эритмаси иштирокида 80 дақиқа мобайнида ишқорий ишлов бериш ёрдамида кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза олинган; 
Калифорния терагининг иккиламчи хом ашёсидан олинган селлюлоза унуми 54,6%, кул миқдори 0,93%, α-селлюлоза 94,8%, ҳамда полимерланиш даражаси 1050 ни ташкил этиши ва кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза олиш технологик жараёнларининг мақбул параметрлари аниқланган;
“Калифорния” навли терак селлюлозаси, пахта селлюлозаси ва крахмал асосида полисахаридларнинг 105/1000, 100/950, 105/750, 95/850 маркали карбоксиметилли композицияларини олишнинг “СИСТЕМ” усули технологияси ишлаб чиқилган; 
синтез қилинган карбоксиметилли композициялар асосида нефт-газ саноати учун бурғулаш қоришмаларини барқарорлаштирувчи реагентлар олинган ва уларнинг сифат коърсаткичлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гугурт ишлаб чиқариш саноати чиқиндиларидан кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза олиш технологиясини ишлаб чиқиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
терак, пахта селлюлозалари ва крахмаллар асосида полисахаридларнинг карбоксиметилли композицияларини синтезининг яратилган инновацион технологияси “Карбонам” МЧЖда бурғулаш қоришмаларини янги барқарорловчи таркиби ишлаб чиқиш учун амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швецария қоъшма корхонасининг 2023 йил 26 апрелдаги 238-01/04-сон маълумотномаси). Натижада, олинган На-КМС ва ПАС ларнинг қўшилиши бурғулаш эритмасининг филтрацион ва реологик хоссаларини яхшилаш имконини берган;
олинган полисахаридларнинг карбоксиметилли композицияларини асосида синтез қилинган На-КМС ва ПАС лар “Карбонам” МЧЖда бурғулаш қоришмаларини ишлаб чиқариш учун амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейсария қоъшма корхонасининг 2023 йил 26 апрелдаги 238-01/04-сон маълумотномаси). Натижада, олинган На-КМС ва ПАС ни бурғулаш эритмаларини тайёрлашда импорт қилинадиган реагентлар ўрнига қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish