Sayt test rejimida ishlamoqda

Иматов Азат Маратовичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Yu61.

Илмий раҳбар: Кутыбаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Рузметов Хайрулло Ибодуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Нажимов Махмуд Камалиддинович, юридик фанлар номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жўқорғи Кенгес фаолиятини тизимли ва комплекс таҳлил этиш асосида унинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жўқорғи Кенгес Президиумининг назорат ваколатларга эгалиги ва ушбу ваколатлар доирасини кенгайтириш эҳтиёжи мавжудлиги туфайли унга парламент назорати субъекти мақомини бериш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган;

Жўқорғи Кенгес Президиумига Вазирлар Кенгаши аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ваколатини бериш зарурати асослаб берилган.

Жўқорғи Кенгес сессиясида Вазирлар Кенгашининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузаси юзасидан унинг фракциялари ва қўмиталари тавсияларини ҳар томонлама мажбурий муҳокама қилиш тўғрисидаги меъёрни белгилаш зарурати асосланган;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ва тугатиш тўғрисидаги Жўқорғи Кенгес Президиуми қарорларининг Жўқорғи Кенгес томонидан тасдиқланиши қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари ўртасида мувозанат ва бир-бирини тийиб туриш принципига мувофиқ бўлиши асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

парламент назорати субъектлари қаторига Жўқорғи Кенгес Президиумини ҳам киритиш тўғрисидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеснинг Қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2017 йил 15 февралдаги 03-135-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Қорақалпоғистон Репсубликасида Жўқорғи Кенгес Президиумига парламент назорати субъекти мақомини бериб, унинг назорат ваколатларини белгилаш ва янада самарали амалга оширишга хизмат қилган;

Жўқорғи Кенгес Президиумига Вазирлар Кенгаши аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ваколатини бериш тўғрисидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисмида акс этган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеснинг Қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2017 йил 15 февралдаги 03-135-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Вазирлар Кенгаши аъзолари фаолияти устидан парламент назорати самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширган;

Жўқорғи Кенгес сессиясида Вазирлар Кенгашининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузаси юзасидан унинг фракциялари ва қўмиталари тавсияларини ҳар томонлама муҳокама қилиш тўғрисидаги таклиф «Парламент назорати тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмида ўз ифодасини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеснинг Қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2017 йил 15 февралдаги 03-135-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳар йилги маърузаси тўғрисидаги Жўқорғи Кенгес қарорини қабул қилишда қўмиталар ва фракцияларнинг амалий иштирокини таъминлаш, Ҳукумат фаолиятини объектив баҳолаш ва янада ривожлантириш вазифаларини белгилашга хизмат қилган;

Жўқорғи Кенгес Президиумининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорларининг Жўқорғи Кенгес томонидан тасдиқланиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 37-моддасининг учинчи қисмига жорий қилинган (Жўқорғи Кенгеснинг Қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2018 йил 30 августдаги 03-746-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ва тугатишда Жўқорғи Кенгес барча депутатларининг иштирокини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish