Абдуллаев Сардор Ҳусниддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарли тегирмонлар қопламаларини конструксиясини такомиллаштириш асосида уларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5277.
Илмий раҳбар: Абдуазизов Набижон Азаматович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Илхом Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Райхонов Шуҳрат Зарипович, техника фанлари бўйич фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: шарли тегирмон ҳимоя қопламаларининг такомиллаштирилган конструксияларини ишлаб чиқиш асосида уларнинг эксплуатация самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарли тегирмон қопламаларида илашиш коеффиценти миқдорининг ўзгариши нормал реакция кучи, оғирлик кучи ва таъсир кучи ҳисобидан ҳосил бўладиган ишқаланиш коеффициентлари қийматлари асосида аниқланган;
тоғ жинсларини шарли тегирмонда янчиш жараёнида илашув кучлари ва ҳарорат миқдорларини ҳисобга олган ҳолда, қопламанинг тоғ жинси ҳамда пўлат шарлар билан ўзаро таъсири натижасида шаклланадиган илашиш коеффициентларининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган ҳамда уларни ҳисоблаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
шарли тегирмон барабани цилиндр қисми қопламалари конструксияси шарлар ва тоғ жинслари ўртасидаги ўзаро динамик таъсир жараёнларини моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
шарли тегирмон ва тоғ жинсларининг геометрик параметрлари, илашиш коеффиценти, контакт юзада ҳосил бўлувчи босим ва материал қаттиқлигини ҳисобга олган ҳолда тегирмон қопламаларининг ҳажмий едирилиш миқдорларини аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарли тегирмон барабани цилиндр қисми қопламалари конструксиясини такомиллаштириш эвазига янчиш жараёни кўрсаткичларининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шарли тегирмон барабани цилиндр қисми қопламалари «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли 2-гидрометаллургия заводида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 20 мартдаги 23/01-01-07/220-сон маълумотномаси). Натижада, ММС-7000х2300 русумли тегирмонларининг аввалги қўлланилган қопламаларига нисбатан едирилишга чидамлилиги 25% га ошиш имконини берган;
шарли тегирмон барабани цилиндр қисми туйнук (люк) лари қопламалари «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли 2-гидрометаллургия заводида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 20 мартдаги 23/01-01-07/220-сон маълумотномаси). Натижада, ММС-7000х2300 русумли тегирмон барабани цилиндр қисми туйнук (люк) ларида аввалги қўлланилган қопламаларига нисбатан едирилишга чидамлилиги 25% га ошиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish