Мухаммадияров Айдос Жолдасбай ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида “Соул/Руwх” консептининг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5723.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тажиева Алия Утебаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор; Абидова Рохатой Худайбергановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида “Соул/Руwх” консептининг лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларининг лисоний ва поетик олам манзарасида  “Соул/Руwх” консептининг лингвомаданий мазмуни, консептуал тузилмаси ва метафорик моделлар тизими комплекс консептуал таҳлил асосида аниқланиб, илмий жиҳатдан очиб берилган;
 “Соул/Руwх” консептининг консептуал майдони ишлаб чиқилган ва шу асосида лексик-семантик маконда дефиниция усули орқали икки тил олам манзарасида консептнинг лексик-семантик хусусиятлари асослаб берилган;
“Соул/Руwх” консептига оид фразеологик бирликлар асосида компонентлаштириш орқали консептнинг инглиз ва қорақалпоқ фразеологик портрети яратилган ва матн таржимасидаги консепт фреймлари далилланган;
“Соул/Руwх” консептининг инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида консептуал метафоралар орқали ифодаланиш хусусиятлари ўрганилган ҳамда мавзувий таснифлар асосида консептнинг миллий онг ва миллий-маданий хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларида “Соул/Руwх” консептининг лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш асосида:
инглиз ва қорақалпоқ тилларининг лисоний ва поетик олам манзарасида  “Соул/Руwх” консептининг лингвомаданий мазмуни, консептуал тузилмаси ва метафорик моделлар тизими комплекс консептуал таҳлилига доир илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган                       ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини жорий этиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 14-майдаги 284/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган тилларда “Соул/Руwх” консепти ҳақидаги маданий қарашлар янада такомиллаштирилган;
“Соул/Руwх” консептининг инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида консептуал метафора орқали ифодаланиш хусусиятлари ўрганилган ва мавзувий таснифлар асосида консептнинг миллий онг ва миллий-маданий хусусиятларига оид фикрлар Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ҳар ойнинг                           12-санасида ўтказиладиган семинар-кенгашида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 28-мартдаги 26-сон маълумотномаси). Натижада, “Ёш ижодкорлар” семинар-кенгашида Шекспир/Ажиниёз ва Байрон/И.Юсупов шеъриятининг бир-биридан фарқланиши, уларнинг шеър ёзиш услуби, поетик мотив, лирик қаҳрамон, қофия, ритм ва оҳанги қандай эканлиги, шунингдек, улар қандай миллий-маданий хусусиятларга эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар ёш шоирларга таништирилган;
“Соул/Руwх” консептининг консептуал майдони ва шу асосда лексик-семантик сатҳда дефиниция усули орқали икки тил олам манзарасида консептнинг лексик-семантик хусусиятлари ҳақидаги натижалар Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейидаги икки халқ адабиёти вакиллари экспонатларининг изоҳларида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-14-майдаги 01-02/03-103-сон маълумотномаси). Натижада, музейнинг янги биноси экспозициясида қўйиладиган экспонатларга келтирилган изоҳли таржималарда илмий иш материалларидан фойдаланилган;
“Соул/Руwх” консептига оид фразеологик бирликлар асосида компонентлаштириш орқали консептнинг инглиз ва қорақалпоқ фразеологик портрети ва матн таржимасида консепт фреймларига оид маълумотлар бўйича хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ҳудудий Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Жаńалıқлар” дастури ва “Дáwир напеси” эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиоканалининг 2025-йил 22-августдаги 05-22/486-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда аниқланган “Соул/Руwх” консептига оид фразеологик бирликлар ва матн таржимасидаги фрейм хусусиятлари телерадиоканал тажрибасида бадиий мазмунни бойитишда фойдаланишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish