Азизова Нафруза Эсанбоевнанинг

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсоннинг ташқи кўринишини ифодаловчи фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвомаданий ва лингвокогнитив тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2516.
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, ИК рақами:  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Ф.Ш.,  филология фанлари  доктори (DSc), профессор; Тешабоева З.И., филология фанлари доктори (DSc), профессор; 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида инсоннинг ташқи кўринишини ифодаловчи фразеологик ва паремиологик бирликларни лингвомаданий ва лингвокогнитив нуқтайи назардан тадқиқ этиш орқали ушбу бирликларнинг маданий ва когнитив хусусиятларини, миллий тафаккурдаги ўзига хосликларини, универсал ҳамда дифференциал жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
антропоцентрик ёндашув асосида тилнинг когнитив, маданий ва ассоциатив қатламлари ҳамда инсон ташқи кўринишини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг лингвомаданий таҳлили орқали соматик фразеологизмларнинг ички тузилиши ва уларнинг инсон қомати, юзи ва тана аъзоларига оид консептуал ҳамда семантик-прагматик функсиялари аниқланган;
фразеологик ва паремиологик бирликларнинг метафорик, метонимик ҳамда семантик хусусиятларини  талқин этувчи лингвомаданий тасниф асосида инсон ташқи кўринишига оид фразеологик бирликларнинг халқ тасаввурида шахснинг феъл-атвори ва ижтимоий мавқейини ифодаловчи, қадимий антропологик қарашлар ҳамда эстетик стереотипларни сақловчи ва замонавий тил тафаккурида янги ижтимоий-маданий коннотациялар билан бойиб бораётган динамик лингвомаданий код сифатидаги мақоми далилланган;
бадиий матн тизимида фразеологик бирликларнинг қўлланилиши уларнинг стилистик имкониятлари, экспрессив-эмоционал ифодавийлиги ва контекстуал-прагматик жиҳатлари асосида персонаж психологияси, бадиий образ динамизми ҳамда воқеликнинг эстетик ва ижтимоий талқинини очиб берувчи комплекс таҳлил орқали  инсон тафаккури ва консептуал дунёқарашида акс этувчи ментал-моделларга асосланган функсионал хусусиятлари илмий асосланган;
соматик фразеологизмлар ва тана қисмларини ифодаловчи ибораларни тизимлаштириш ҳамда бадиий матнлардаги фразеологизмларнинг стилистик-функсионал хусусиятларини таҳлил қилиш орқали ўзбек паремиологик бирликларининг кўпроқ ижтимоий-ахлоқий қадриятларни, инглиз паремиологик бирликлари эса фалсафий-реалистик дунёқарашни намоён этиши икки халқ паремияларининг умуминсоний тафаккурни – гўзаллик ва нуқсоннинг бирлигидан иборат ҳақиқатни ёритиш манбаи сифатида хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсоннинг ташқи кўринишини ифодаловчи фразеологик ва паремиологик бирликларнинг лингвомаданий ва лингвокогнитив тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инсон ташқи кўринишини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг лингвомаданий ёндашув асосидаги тизимли таҳлили орқали миллий тафаккур, эстетик қарашлар ва маданий қадриятларнинг тил воситасида ифодаланиш усуллари, шунингдек, бу бирликларда акс этган ижтимоий стереотиплар ва маданий кодлаш механизмлари мавжудлиги илмий далилланганига оид хулосалардан 2021–2022-йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида амалга оширилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” ҳамда 2022–2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-21091378 рақамли “Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш” лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 29-майдаги 04-04-1/2603-сон ҳамда 2025-йил 30-майдаги 04-04-1/2636-сон маълумотномалари). Натижада фразеологик бирликларни лингвомаданий жиҳатдан тадқиқ этиш кўп тилли луғатлар контентини бойитишга ҳамда маданиятлараро мулоқот самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
фразеологик ва паремиологик бирликларнинг метафорик, метонимик ҳамда семантик хусусиятларининг лингвокогнитив нуқтайи назардан комплекс таҳлили негизида уларнинг инсон тафаккури ва консептуал дунёқарашда акс этувчи ментал-моделларга асосланган ҳолда шаклланиш жараёни ҳамда функсионал хусусиятлари илмий жиҳатдан исботлангани билан боғлиқ хулоса ва умумлашмалардан 2022 – 2023-йилларда Урганч давлат университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган CЙ21-С-22С-рақамли “Буилдинг CБЙCЛИИ: Теачер Cапаcитй анд Суccесс фор ЭСЛ Теачерс ат Урганч Стате Университй” лойиҳасида фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2025-йил 17-июндаги 02-111/-сон маълумотномаси).). Натижада тадқиқот натижалари лойиҳа контентининг лексик базасини бойитишда ва фразеологик бирликларнинг консептуал ҳамда маданий қамровини ёритишда муҳим методик жиҳатдан кўмаклашувчи восита сифатида ишлатилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги инсон ташқи қиёфасини ифодаловчи фразеологизмлар ва мақолларнинг экспрессивлик, изоморф ҳамда алломорф хусусиятлари,  уларнинг семантик тузилиши ва маданий коннотациялари орқали икки халқ тафаккуридаги умумийлик ҳамда фарқли жиҳатлар қиёсий-лингвистик асосда аниқлангани борасидаги назарий мулоҳазалардан 2022–2024-йилларда Урганч давлат университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган С-УЗ800-20-ГР-0038-рақамли “АCCЕСС Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида самарали фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2025-йил 3-майдаги 02-106/3-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа контенти такомиллаштирилган ҳамда лингвистик жиҳатдан янада бойитилган;
соматик фразеологизмлар ва тана қисмларини ифодаловчи ибораларни тизимлаштириш, бадиий матнлардаги фразеологик бирликларнинг стилистик-функсионал хусусиятларини таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг семантик ва консептуал асосларига таянган ҳолда миллий тафаккур ва маданий кодни акс эттирувчи янги тизимли таснифни ишлаб чиқиш орқали фразеологик бирликларнинг маданий хусусиятлари илмий далиллар билан асосланганига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 84-03-3726-сонли расмий хатига асосан Самарқанд давлат чет тиллар институти ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2020–2022-йилларда амалга оширилган СУЗ80020ГР0039 рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 29-майдаги 1649/02-сон маълумотномаси). Натижада халқнинг урф-одатлари, анъаналари, эътиқодлари ва ҳаётий тажрибалари билан фразеологик бирликларнинг узвий алоқадорлиги илмий асосда ёритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish