Гадаймуратов Шуҳрат Мамаюсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсиясини технологик жараёнлар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2022.2.PhD/Ped3341
Илмий раҳбар: Мукумова Феруза Худойқуловна, Термиз давлат унверситети доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент – Шомирзаев Махматмурод Хурамович – Термиз давлат унверситети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc).
иккинчи оппонент – Зарипов Лочин Рустамович – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенсияларни технологик жараёнлар асосида ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак технология фани ўқитувчилари касбий фаолиятини ташкил этишда технологик жараёнлар узвийлигини таъминловчи махсус дастур ҳамда тайёрлов, методик ва билиш босқичларига ташхислаш компонентини қўшиш асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг интегратив-таркибий тузилмаси ишлаб чиқилган;
бўлајак технология фани ўқитувчиларида каѕбий комретенѕияларни (лойиҳавий, технологик, креатив) ривојлантириѕҳнинг мақсадли, жараёнли ва нативавий блоклардан ташкил топган педагогик модели технологик жараён босқичлари (лойиҳалаш, хом ашё тайёрлаш, ишлаб чиқариш, сифат назорати, танловда қатнашиш ва буюмни трансформация қилиш) га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг методик тизими технологик жараёнларнинг олти босқичли компонентларини белгилаш ҳамда “Cреативе мастер”, “П-wорк” ўқитиш технологиялари ҳамда “Ин-Теачер” дастурининг интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ностандарт топшириқлар, технологик хариталар ва ижодий фаолиятни баҳоловчи воситалар мазмуни ўқув мақсадларига йўналтирилган баҳолаш мезонлари (когнитив, афектив, психомотор) ҳамда ўзлаштириш даражалари асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Бўлажак технология фани ўқитувчиларида касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак технология фани ўқитувчилари касбий фаолиятини ташкил этишда технологик жараёнлар узвийлигини таъминловчи махсус дастур ҳамда тайёрлов, методик ва билиш босқичларига ташхислаш компонентини қўшиш асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг интегратив-таркибий тузилмаси ишлаб чиқишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилга оид таклиф ва тавсиялар 60112300-Технологик таълим йўналишининг малака талаби ҳамда “Технология таълими практикуми (1-қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-июндаги 02/01-01-50-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи, №491558-рақамли гувоҳнома). Натижада, технологик таълим йўналишида ўқитиладиган мажбурий ва танлов фанлари мазмунини бойитишга хизмат қилган.
бўлајак технология фани ўқитувчиларида каѕбий комретенѕияларни (лойиҳавий, технологик, креатив) ривојлантириѕҳнинг мақсадли, жараёнли ва нативавий блоклардан ташкил топган педагогик модели технологик жараён босқичлари (лойиҳалаш, хом ашё тайёрлаш, ишлаб чиқариш, сифат назорати, танловда қатнашиш ва буюмни трансформация қилиш) га устуворлик бериш асосида такомиллаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялардан “Материалшунослик” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, №314-65-рақамли гувоҳнома; Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-июндаги 02/01-01-50-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларда касбий компетенсияларни ривожлантириш жараёни самарадорлигини оширишга эришилган.
талабаларда касбий компетенсияларни ривожлантиришнинг методик тизими технологик жараёнларнинг олти босқичли компонентларини белгилаш ҳамда “Cреативе мастер”, “П-wорк” ўқитиш технологиялари ҳамда “Ин-Теачер” дастурининг интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилга доир тавсиялар “Материалшунослик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи, №491557-рақамли гувоҳнома; Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-июндаги 02/01-01-50-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технология фани ўқитувчиларида ижодий фикрлаш ва технологик компетентликни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
талабаларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ностандарт топшириқлар, технологик хариталар ва ижодий фаолиятни баҳоловчи воситалар мазмуни ўқув мақсадларига йўналтирилган баҳолаш мезонлари (когнитив, афектив, психомотор) ҳамда ўзлаштириш даражалари асосида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан “Маҳсулот тайёрлаш технологияси” номли дарсликни тайёрлашда, шунингдек, 574097-ЭПП-1-2016-1-CЙ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “РУЕCВЕТ: Европа касбий таълими учун ЭCВЕТ кредит тизимини Россия ва Ўзбекистон миллий таълим тизимида синовдан ўтказиш” (2020-2023-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи, №491561-рақамли гувоҳнома; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 14-мартдаги 01-20-09/343-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенсияларни технологик жараёнлар асосида ривожлантириш методикаси самарадорлигининг ортишига эришилган.