Турсунов Шавкатжон Шокиржон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Айрим дикарбон кислоталарнинг винил эфирлари синтези ва технологияси”, 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/К985.
Илмий маслаҳатчилар: Парманов Аскар Басимович, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc03/30.12.2019.K.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Абдуразоқов Асқар Шералиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: адипин, глутар, қахрабо, терефтал, изофтал ва о-фтал кислоталарининг дивинил эфирларини синтез қилиш жараёнларини амалга ошириш ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор винилацетатдан винилалмашиниш реакцияси орқали айрим алифатик ва ароматик дикарбон кислота дивинил эфирлари рух трифторометансулфонат (Зн(ОТф)2), мис трифторометансулфонат (Cу(ОТф)2), калий учламчи бутилат (КОтрБу) системалар иштирокида амалга оширилган ва -30 ℃ ҳарорат, ТГФ эритмасида, 2 соат давомида, 1:2,4 мол нисбатда, реагент Зн(ОТф)2 иштирокида дивинил эфирлар 65-82% унум билан синтез қилинган;
дикарбон кислоталарни гомоген-каталитик шароитда ацетилен билан виниллаш реакцияси Зн(Ч3CОО)2 ва ЗнCл2, АлCл3 каталитик системалар иштирокида амалга оширилган. Жараёнда Зн(Ч3CОО)2+АлCл3 каталитик система иштирокида 120 ℃ да, ДМСО эритмасида, 4 соат давомида дивинил эфирлар унуми юқори бўлиши аниқланган;
илк бор айрим дикарбон кислоталарнинг ацетилен билан виниллаш реакцияси гетероген-каталитик шароитда Зн/СиОC нанотузилишли каталитик система иштирокида амалга оширилган ва мос дивинил эфирлар 150 °C ҳароратда, 12 соат давомида Зн/СиОC каталитик система иштирокида 80–91% унумлар билан синтез қилинган;
айрим дивинил эфирларини бромлаш реакцияси асосида тетра-бромли бирикмалар синтез қилинган ва ғўза ўсимлигида дефолиантлик хоссалари амалиётга жорий қилинган;
алифатик ва ароматик дикарбон кислоталарни винилацетат ва ацетилендан дивинил эфирлар синтези жараёнининг квант-кимёвий ҳисоблашлари амалга оширилган ва олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ароматик карбон кислоталарининг винил эфирлари синтези, хоссалари ва ишлаб-чиқиш технологиясини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ароматик карбон кислоталарнинг винил эфирларини ишлаб чиқариш усулига Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк агентлигидан фойдали модел учун патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Расмий ахборотнома. Фойдали модел патенти, ФАП 268, № 4(289), 11.04.2025). Натижада дикарбон кислоталарнинг дивинил эфирларини нанотузилишли Зн/СиОC, ЗнО/СиОC, Ни/СиОC катализаторлари иштирокида ацетилен билан виниллаш реакцияси ёрдамида синтез қилиш усули яратилган;
Беларус Давлат Информатика ва радиоелектроника университетида БРФФИ Т23УЗБ-111 № 20240142 рақами остида олиб борилаётган “Синтез, структура и электронные свойства наноразмерных катализаторов и их носителей для получения виниловых соединений” номли лойиҳасини бажариш жараёнида амалиётга жорий қилинди. (Беларус Давлат Информатика ва радиоелектроника университети 10.06.25 даги 0819-сонли маълумотномаси). Натижада дикарбон кислоталарнинг дивинил эфирларини синтез қилиш имконини берган;
синтез қилинган бис(1,2-диброметил) орто фталат, бис(1,2-диброметил) изофталат ва бис(1,2-диброметил) терефталатлар “Электрокимёзавод” АЖ да ғўза ўсимлигига дефолиант сифатида амалиётга жорий қилинган (“Электрокимёзавод” АЖнинг 2025 йил 14 июндаги 06/19 сон маълумотномаси). Натижада хориждан импорт қилинадиган “Авгурон-Экстра” дефолиантини маҳаллийлаштириш имконини берган.