Кунисов Бауиржан Махсетбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоғистон туялари (Cамелус Линнаеус, 1758) паразитофаунаси”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1107.
Илмий раҳбар: Сафаров Алишер Абдуқаҳор ўғли, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Бауаддин, биология фанлари доктори, профессор; Дадаев Сайдулла, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида туялар паразитлари фаунасининг тур таркибини аниқлаш, муҳим эпизоотологик аҳамиятга эга бўлган турларни морфологик ва молекуляр-генетик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда асосий паразитозларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон биогеоценозларидаги туялар (Cамелус) организмида 5 та синф, 9 та туркум ва 16 та оилага мансуб 39 турдаги гелминтлар, каналар ва ҳашаротлар паразитлик қилиши аниқланган;
туялар гелминтофаунаси Cестода, Трематода ва Нематода синфларига мансуб 29 турдан ташкил топганлиги, инвазия экстенсивлиги 75,8%ни ташкил этиши, шунингдек, туяларнинг иккита синфга (Арачнида ва Инсеcта) мансуб 10 турдаги эктопаразитлар билан зарарланганлиги ва инвазия экстенсивлиги 87,3%ни ташкил этиши аниқланган;
Дермаcентор нивеус Неуманн, 1897 кана тури Ўзбекистонда илк бор туяларда аномалия ҳолатида аниқланган ва морфометрик белгилари асосланган;
Қорақалпоғистон шароитида туяларнинг Cепҳалопина титиллатор (Cларк, 1816) пашшаси томонидан келтириб чиқариладиган бурун бўшлиғи миёизи билан зарарланганлиги илк бор қайд этилган;
туяларда аниқланган паразитларнинг зооноз хусусиятлари изоҳланган ва патогенлар тарқалишидаги ўрни очиб берилган;
Қорақалпоғистон шароитида туяларнинг асосий паразитозларига қарши курашиш бўйича замонавий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қорақалпоғистон туялари (Cамелус Линнаеус, 1758) паразитофаунаси” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпопғистон туяларидаги сестодоз, трематодоз ва нематодозларга қарши “Албенол-100” ва “Ивентел” препаратларини қўллаш усуллари бўйича амалий тавсиялар Қорақалпопғистон Республикаси Нукус туманида жойлашган “Али-баба” номли туячиликка ихтисослашган хўжаликга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-мартдаги №33/02-05-255-сон маълумотномаси). Натижада, туялар сестодозларига қарши 100,0%, трематодозларга 98,0% ҳамда нематодозларга қарши 100,0% гача самарадорликка эршилган ва гелминтозларини ташхислаш, мониторинг қилиш ҳамда туялар маҳсулдорлигини ошириш имконини берган;
Қорақалпопғистоннинг Қораўзак туманида туяларнинг эктопаразитларига қарши кураш бўйича “БровермектинТМ” препаратини “Рахман Хожа” кўп тармоқли чорвачилик хўжалигида синовдан ўтказиб, мазкур препаратларнинг туялар эктопаразитларига қарши 97,3% гача самарадорлик кўрсатгичига эга эканлиги аниқланган ва хўжаликлар амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-мартдаги №33/02-05-255-сон маълумотномаси). Натижада, туяларни улар соғлигига жиддий хавф туғдирувчи турли хил эктопаразитлардан химоя қилиш ва улар келтириб чиқарадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда яйловларда экологик вазиятларни яхшилаш имконини берган;
Қорақалпоғистон ҳудудида тарқалган туяларнинг гелминтлари тур таркибининг ҳозирги ҳолатини аниқлаш, уларнинг тарқалишига биоекологик омилларнинг таъсирини асослаш, туяларнинг гелминтлар билан зарарланишининг инвазия экстенсивлиги ва инвазия интенсивлиги кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда гелминтозларни олдини олиш ва қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғстон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги қатор ташкилотлар (Нукус ва Қораўзак туманларида) амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғстон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 01/18-2-1222-сон маълумотномаси). Натижада, туяларни гелминтоз касалликлардан сақлаш ва уларнининг эпизоотик ҳолатини барқарорлаштириш имконини берган.