Мамбетназаров Исламбек Муратбаевичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштиришнинг методологик асослари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Ped1199.
Илмий маслаҳатчи: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валерович биология фанлари доктори, профессор; Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мухаммадиев Комил Бурханович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарликни такомиллаштиришда кўп йиллик тайёргарлик босқичларида юзага келадиган эшкак эшишдаги техник элементларни салбий факторларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни коррексия қилишга қаратилган машқлар мажмуасини орқали эшиш ҳаракатларини рефлектор даражада автоматлаштиришга етказиш ҳисобига эшиш техник маҳорати такомиллаштирилган; 
академик эшкак эшувчиларнинг машғулот юкламаларини оптимал режалашлаштириш жараёнида жисмоний тайёргарлик даражаси, малака ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёш тоифасига, эшиш жараёнида сувни илиш, эшиш узунлиги, шиддати, кучи ҳамда қайиқ созлаш параметрларини моделлаштириш ҳисобига техник тайёргарлигини ошириш услубияти такомиллаштирилган;
академик эшкак эшиш фазаларидаги хатоларни аниқлаш учун асосий фазалардаги биомеханик таҳлил қилиш, микрофазалар характеристикасида мушак кучи, ҳаракат тезлиги ва бурчакларни ўлчаш, эшкакни сувга тушириш, тўғри бурчак ва ҳаракатнинг силлиқлиги инобатга олиб ўтиш фазасида куч мувозанатини назорат қилиш, охирги фазада енгил эшиш каби ҳаракатларни амалга ошириш ҳисобига барқарор жисмоний ҳолатни намоён қилишга эришилган; 
академик эшкак эшувчиларнинг функсионал кўрсаткичларини ошириш мақсадида мусобақа фоалиятида Cонсепт 2 эргометрида бир соатлик эшкак эшиш техник ҳаракатларини тўғри, такрорий бажариш қобилиятини оширишга қаратилган ҳаракатларнинг синхронлиги ҳамда мувофиқлигини таъминлаш ҳисобига эшишда максимал энергия сарфини тақсимлаш имкониятлари кенгайтирилган; 
малакали эшкак эшувчиларнинг техник элементларни бажариш кетма-кетлигини такомиллаштириш учун ҳаракатлар тезлигини оширишга қаратилган психологик ва визуал машқларни юқори шиддатга олиб чиқишда бажариладиган элементларни мувоффиқликда қўллаш орқали тоғри эшишни автоматлаштириш, техник хатоларни минимал даражага тушириш ҳисобига мусобақа фоалиятида юзага келадиган турли мураккаб-техник вазиятларда ҳаракатларни тўхтовсиз бажариш имкониятлари оширилган; 
эшиш жараёнида динамик ва статик ҳаракатларни бажаришда зарур бўлган локал мушакларни ишлаш самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган махсус машқлар комплекси ёрдамида эшиш вақтида мушакларни узоқ вақт шиддатли ҳаракатлини яхшилаш ҳисобига академик эшкак эшувчиларнинг стартдаги ҳаракатларни юқори суръатда бажариш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарликни такомиллаштиришда кўп йиллик тайёргарлик босқичларида юзага келадиган эшкак эшишдаги техник элементларни салбий факторларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни коррексия қилишга қаратилган машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон ёшлар терма терма жамоаси аъзоларининг машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 
01-19/1810-сон маълумотномаси). Натижада, академик эшкак эшувчиларнинг техник тайёргарлиги ўртача 14,7% га яхшиланишга эришилган;
академик эшкак эшувчиларнинг машғулот юкламаларини оптимал режалашлаштириш жараёнида жисмоний тайёргарлик даражаси, малака ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёш тоифасига, эшиш жараёнида сувни илиш, эшиш узунлиги, шиддати, кучи ҳамда қайиқ созлаш параметрларини моделлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ёш академик эшкак эшувчилар машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 
3-апрелдаги 01-19/1810-сон маълумотномаси). Натижада, 1000 м. босиб ўтишда вақт кўрсаткичи 3:37,43 натижани, нисбий ўсиш 13,36%, (П<0,01) ташкил қилган;
академик эшкак эшиш фазаларидаги хатоларни аниқлаш учун асосий фазалардаги биомеханик таҳлил қилиш, микрофазалар характеристикасида мушак кучи, ҳаракат тезлиги ва бурчакларни ўлчаш, эшкакни сувга тушириш, тўғри бурчак ва ҳаракатнинг силлиқлиги инобатга олиб ўтиш фазасида куч мувозанатини назорат қилиш, охирги фазада енгил эшиш бўйича синалувчиларининг ўқув-машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 
01-19/1810-сон маълумотномаси). Натижада, академик эшкак эшишда максимал айланиш эса 32-37 дақиқалар оралиғида 32,0 %га яхшиланишга эришилган;
академик эшкак эшувчиларнинг функсионал кўрсаткичларини ошириш мақсадида мусобақа фоалиятида Cонсепт 2 эргометрида бир соатлик эшкак эшиш техник ҳаракатларини тўғри, такрорий бажариш қобилиятини оширишга қаратилган ҳаракатларнинг синхронлиги ҳамда мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар академик эшкак эшиш машғулот жараёнида татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 01-19/1810-сон маълумотномаси). Натижада, эшкак эшиш сони тадқиқот бошида 25 та бўлса тадқиқот охирида 21 тага яхшиланган; 
малакали эшкак эшувчиларнинг техник элементларни бажариш кетма-кетлигини такомиллаштириш учун ҳаракатлар тезлигини оширишга қаратилган психологик ва визуал машқларни юқори шиддатга олиб чиқишда бажариладиган элементларни мувоффиқликда қўллаш орқали тоғри эшишни автоматлаштириш, техник хатоларни минимал даражага тушириш бўйича таклифа ва тавсиялар академик эшкак эшиш машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 
3-апрелдаги 01-19/1810-сон маълумотномаси). Натижада, академик эшкак эшувчиларнинг психологик тайёргарлиги умумий ҳисобда 13,9% га яхшиланган;
эшиш жараёнида динамик ва статик ҳаракатларни бажаришда зарур бўлган локал мушакларни ишлаш самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган махсус машқлар комплекси ёрдамида эшиш вақтида мушакларни узоқ вақт шиддатли ҳаракатлини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар академик эшкак эшиш машғулот жараёнида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 01-19/1810-сон маълумотномаси). Натижада, соат бошида бел-чаноқ нисбати эшиш бошида букиш 3,4 ± 1,7 ва якунлашда 0,8 ± 0,5 ни ташкил этди. 14-19 дақиқаларда, яъни Б вақт нуқтасида, ўсиш кузатилиб, букишда 3,8 ± 2,0 гача яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish