Ражабова Нилуфар Эгамбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Хоразм воҳаси зиёратгоҳ номларидан таълим ва тарбия воситаси сифатида фойдаланиш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4534
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Дониёр Тахирович филология фанлари доктори
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Қорақалпоқ давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Юсупов Конисбай Абилович ҳамда Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Олимов Ширинбой Шарапович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм воҳаси зиёратгоҳ номларининг таълимий-тарбиявий имкониятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиёратгоҳ номларининг тарихий-лигвистик аҳамияти аждодлар томонидан тўпланган билимлар ва маданий тажрибани узатишда намоён бўладиган тилнинг аккумулятив функсияси ва ахборот олиш манбаи сифатида лексиканинг доминант тавсифга эгалигини далиллаш орқали асосланган;
зиёратгоҳ номларининг лингводидактик имкониятлари ўзбек тилини тарих фани билан горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлашга хизмат қиладиган лингвомаданий-концептуал ёндашувнинг “концепт-реалия-мифологема” триадасига асосланган ўқитиш моделининг эмпирик самарадорлиги валидлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
зиёратгоҳ номларидан таълим ва тарбия воситаси сифатида фойдаланишнинг тушунчалар таҳлили – билим-танишув – билим-копия – билим-кўникма ва малака – билим-трансформация босқичлари контекстуал ва нарратив ўқитиш технологияларнинг кавазикасбий имкониятларини “тўйинтириш” динамикасига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
зиёратгоҳ номларидан таълим ва тарбия воситаси сифатида фойдаланишнинг мамлакатшуносликнинг аналитик, хорологик, хронологик, формал-мантиқий, маданий ва лингвомаданиятшуносликнинг аналитик, ситуатив техникалари тил ва маданият таълимига мувофиқ структур-контент адаптивликнинг продуктив даражасини бойитиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси зиёратгоҳ номлари таълим ва тарбия воситаси эканлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зиёратгоҳ номларининг тарихий-лигвистик аҳамиятини аждодлар томонидан тўпланган билимлар ва маданий тажрибани узатишда намоён бўладиган тилнинг аккумулятив функсияси ва ахборот олиш манбаи сифатида лексиканинг доминант тавсифга эгалигини далиллаш орқали асослашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Хоразм вилояти зиёрат туризми обектлари бўйича маълумотлар пакетини шакллантириш, туристларнинг келаётган мамлакати, маданияти, урф-одатлари, диний қадриятлари кабиларини эътиборга олинган ҳолда тур пакетларни таснифлашда фойдаланилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 5-апрелдаги 04-12-08-2076-сон маълумотномаси). Натижада, зиёратгоҳ номлари инсон руҳиятига энг самарали таъсир қилувчи ономастик бирлик саналишини тарғиб қилиш имконини яратган;
зиёратгоҳ номларининг лингводидактик имкониятларини ўзбек тилини тарих фани билан горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлашга хизмат қиладиган лингвомаданий-концептуал ёндашувнинг “концепт-реалия-мифологема” триадасига асосланган ўқитиш моделининг эмпирик самарадорлиги валидлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Хоразм Маъмун академиясининг А-ФА-2019-9. “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” (2019-2021 йй.) амалий лойиҳасининг Хива Ичон қаъла давлат музей қўрқихонасидаги зиёратгоҳлар тўғрисидаги асарларни ўргниш қисмини бажаришда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 6-аперлдаги 54/2-23-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилини ўқитишда ёзма манбалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
зиёратгоҳ номларидан таълим ва тарбия воситаси сифатида фойдаланишнинг тушунчалар таҳлили – билим-танишув – билим-копия – билим-кўникма ва малака – билим-трансформация босқичларини контекстуал ва нарратив ўқитиш технологияларнинг кавазикасбий имкониятларини “тўйинтириш” динамикасига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил 20-февралда эрифга узатилган “Ассалом, Хоразм!” дастури ссенариясини тузишда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпониясининг 2023-йил 6-апрел 351-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм воҳаси зиёратгоҳ номларининг таълим ва тарбия воситаси сифатидаги аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
зиёратгоҳ номларидан таълим ва тарбия воситаси сифатида фойдаланишнинг мамлакатшуносликнинг аналитик, хорологик, хронологик, формал-мантиқий, маданий ва лингвомаданиятшуносликнинг аналитик, ситуатив техникаларини тил ва маданият таълимига мувофиқ структур-контент адаптивликнинг продуктив даражасини бойитиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуритштп ВИИ. “Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ҳамда туризмни ривожлантиришнинг устувор ёʻналишлари” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 17-июндаги 02/02-46-сон маълумотномаси). Натижада, ички туризмни ривожлантиришда зиёратгоҳларга ташриф буюришга доир тарғибот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.