Катаева Мукарама Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мобил ўқитиш орқали талабаларда чет тилини мустақил ўзлаштириш самарадорлигини ошириш методикаси (техника йўналиши мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (соҳалар бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2422.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшназарова Марғубахон Юнусалиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Собирова Махбубахон Юсубжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамажанова Нозима Адҳамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти“ Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларидаги техник йўналиши талабаларига мобил ўқитиш орқали чет тиллини мустақил ўзлаштириш самарадорлигини оширишдаги методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника олий таълим муассасалари талабаларининг инглиз тили фанидан мустақил таълимни ташкил этишда нутқ, лексик ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган мобил ўқув дастурий таъминот асосида таълим методикаси ҳамда тил компетенсияларини самарали шакллантиришда интерфаол (интераcтиве) ва ҳамкорликда (cоллаборативе) ўқитиш омилларини интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил ўқиш (реадинг), ёзиш (wритинг), тинглаш (листенинг) ва гапириш (спеакинг) кўникмаларини ривожлантириш имконини берувчи моделнинг интерактив ёзув машқлари ва адаптив ўқитиш технологияси сунъий интелект (ўргатувчи, шакллантирувчи, ривожлантирувчи, текширувчи, ташхисловчи, йўналтирувчи) компонентларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тилини самарали ўқитиш мақсадида Блендед-леарнинг ва Флиппед-леарнинг технологияларига асосланган интенсив ўқишга йўналтирилган мобил илова элементларидан фойдаланиш орқали мустақил таълимни ташкил этиш алгоритми ҳамда онлайн ўқитиш воситалари (Каҳоот, Қуизлет, Падлет, Жамбоард), мултимедиа ресурсларининг комплекс қўлланилиши кетма-кетлигини амалий тартиблари асосида такомиллаштирилган.
техника олий таълим муассасаларидаги барча таълим шакли(кундузги, кечки ва масофавий)да ўқиётган талабаларга инглиз тили фанини ўқитишда мустақил таълимни ташкил этиш ва уни бошқаришнинг дидактив модели сунъий интеллектни қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши мобил ўқитиш орқали талабаларда чет тилини мустақил ўзлаштириш самарадорлигини ошириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таʼлим муассасалари талабаларининг инглиз тилидаги нутқ, лексик ва касбий кўникмаларини ривожлантириш имконини берувчи мобил ўқув дастурий таъминот мазмуни тил компетенсиясини ривожлантирувчи омиллар(интерактив, анимасион) концептуал педагогик моделга оид таклиф ва тавсиялар “Universe of Machine Technology” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 777484 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш муаммосини педагогик ва психологик, психологик ва методик нуқтайи назаридан ўрганиш, педагогик шарт шароитларини аниқлаш ҳамда ахборот-дидактик таъминотини мазмунан ривожлантириш таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг мустақил reading (ўқиш), writing (ёзиш), listening (тинглаш) ва speaking (гапириш) кўникмаларини ривожлантириш модели интерактив ёзув машқлари ва адаптив ўқув технологиялари сунъий интелект(ўргатувчи, ривожлантирувчи, текширувчи, йўналтирувчи) компонентларини қўллаш орқали ўзини–ўзи ривожлантиришга доир “Энглиш лессонс” wеб платформаси, “English-Uzbek-Russian Technical dictionary” изоҳли луғати, Language learning мобил иловаси фойдаланишга тавсия этилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 25-мартдаги 11-05-1330/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил ўқиш, ёзиш, тинглаш ва гапириш кўникмаларини ривожлантириш модели, инглиз тилини мустақил ўзлаштиришга мўлжалланган мобил илова орқали Б1 малака талаби даражасини эгаллшга эришилган;
талабаларга инглиз тилини ўқитишнинг ўқув-методик ва дидактик таъминоти интенсив ўзлаштириш усулларига мослашувчан ўқув траекторияси ва таълимнинг рефлексив ҳамда прогрессив такрорлаш алгоритмига кўра шахсийлаштирилган ўрганиш модулларининг амалий ва назарий хулосаларидан, Европа иттифоқининг Эрасмус+ лойиҳалари “Compare methods of learning English between Uzbekistan and Europe”, “Educational exchange program of professors and teachers of the Czech Republic and Uzbekistan” (Эрасмус+ КА107 лойиҳаси, 2017-1-CЗ01-КА107-034537 шартномаси), “Development of Professional Competences of the Czech and Uzbek Academic staff” лойиҳасида фойдаланилган (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2022 йил, 4-апрелдаги 60/1-х-c сонли буйруғи). Натижада техника йўналиши талабаларида инглиз тилидаги (writing, speaking, listening, reading) кўникмалари ривожланишига, талабаларнинг касбга бўлган қизиқишларини оширишга ва ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилашга имкон берган;
техника олий таълим муассасаларининг талабаларига инглиз тилини онлайн ҳамда оффлайн ўқитиш технологияси мустақил ўзлаштирувчи, узлюксиз назорат қилувчи, ўзлаштириш сифатини тахлил қилувчи мобил технологиялар орқали ўқитишнинг педагогик модели Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Андижон машинасозлик институтларида фойдаланилиб, такомиллаштиришга доир амалий таклиф ҳамда тавсиялар амалиётга жорий этилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 25-мартдаги 11-05-1330/04-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур методик иловадан фойдаланиш талабаларнинг инглиз тилини мустақил ўзлашририш кўникмасини ривожлантиришга ҳамда таълимда ўқув курслар мазмунини оширишга хизмат қилган.