Садиров Феруз Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зилзилаларни прогнозлашда геофизикавий ахборот технологияларини ишлаб чиқиш», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4405. 
Илмий раҳбар: Хусомиддинов Сабриддин Самарович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор; Кучкаров Кахрамон Исраилович, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геологик-геофизик кўрсаткичлар асосида реал вақт режимида ўрта ва қисқа муддатлар учун зилзила содир бўлиш эҳтимолини баҳолашнинг геофизикавий ахборот технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геологик-геофизик кўрсаткичларни мониторинг қилиш кластерининг рақамли аппарат-дастурий мажмуаси яратилган, шу асосида зилзила даракчиларини аниқлашнинг геофизикавий ахборот технологиялари ишлаб чиқилган;
реал вақт режимида сейсмопрогностик кузатув маълумотларини автоматлаштирилган тарзда юборувчи ва қабул қилувчи “Магнетиc дата трансмиссион ГЕМ-19Т” дастури ҳамда маълумотларни қайта ишловчи “ДатаВисуализер” дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
сейсмопрогностик кузатув маълумотларини сақловчи, бошқарувчи, таҳрирловчи “Геосейсмо” маълумотлар базаси ва билимлар базаси яратилган ҳамда уларни ўзаро боғловчи алгоритмлар ишлаб чиқилган;
спектрал таҳлил, кузатув маълумотларини частотали филтрлаш, геомагнит майдон компоненталари ва гравитасия таъсиридаги даврий ўзгаришларда ер қобиғининг деформацион даракчилари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зилзилаларни прогнозлашда геофизикавий ахборот технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зилзилаларни прогнозлашда геомагнит майдон, электромагнит импулс, электротеллурик майдон маълумотларини йиғиш, маълумотлар марказига юбориш ва маълумотлар базасида сақлашнинг автоматлашган ахборот тизими “Магнетиc дата трансмиссион ГЕМ–19Т”, “Сеисмоwеб”, “ДатаВисуализер” дастурий таъминотлар ва “Геосейсмо” маълумотлар базаси Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 14 январдаги 2/4/36-103-сонли маълумотномаси). Натижада, кузатув маълумотларини йиғиш, сақлаш, дастлабки ишлов бериш ва маълумотларни Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига автоматлаштирилган онлайн режимда узатиш имконини берган;
геофизик, геодинамик, гидрогеосейсмологик ва глобал позициялаш кузатув маълумотлари таҳлили асосида зилзила даракчиларини аниқлаш алгоритми ва дастурий таъминоти Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 14 январдаги 2/4/36-103-сонли маълумотномаси). Натижада, кучли зилзилаларни прогнозлашда даракчиларни тезкор аниқлаш имконини берган;
комплекс кузатув маълумотларини дастлабки қайта ишловчи, узилишларни тикловчи ва трендларни филтрловчи “ДатаВисуализер” дастурий таъминоти Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 14 январдаги 2/4/36-103-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастурий таъминот кучли зилзилаларни прогнозлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish