Усманова Нилуфар Абдусаид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда эшитиш найлари дисфункциясини ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04 - Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3500.
Илмий раҳбар: Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019. Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Санжар Саломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Хўжа Ахмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университети (Қозоғистон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
болаларда эшитиш найлари дисфункцияси диагностикасини такомиллаштириш ва уни даволаш тактикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда эшитиш найлари дисфункцияси ривожланишининг энг кўп учрайдиган холатларда патогенетик субстратлар: мактабгача ёшдаги болаларда (36,7%) обтурацион, эрта ёшидаги ва мактаб ёшдаги болаларда (62,3%) шиш-яллиғланиш омиллари аниқланган;
эшитиш найлари дисфункциясининг клиник шакллари болаларнинг ёш гуруҳларига боғлиқ ҳолда фарқланиши, яъни 3–6 ёшли мактабгача ёшдаги болаларда дилатацион-обтурацион, эрта ва мактаб ёшидаги болаларда дилатацион-функционал шакллари аниқланган;
компьютер-томографик таҳлиллар асосида эшитиш найларининг суяк-тоғай сегменти бурчагининг тахминан 160° бўлиши ва най узунлигининг 30 мм дан кам бўлиши патологик ҳолатга мойилликни белгилайдиган муҳим морфологик кўрсаткичлар сифатида илк бор аниқланган;
эшитиш найлари дисфункциясининг шакли ва бемор ёшини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган диагностик мезонлар клиник амалиётда ҳар бир патологик ҳолат учун самарали даволаш тактикаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/77-сонли йиғилиши баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларни амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болаларда эшитиш найлари дисфункцияси ривожланишининг кўп учрайдиган холатларда патогенетик субстратлар: мактабгача ёшдаги болаларда (36,7%) обтурацион, эрта ёшидаги ва мактаб ёшдаги болаларда (62,3%) эса шиш-яллиғланиш омиллари аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 17 апрельдаги 70-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 31 майдаги 79-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эшитиш найлари дисфункцияси ривожланишининг патогенетик субстратлари боланинг ёшига қараб фарқли бўлиши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: патогенетик субстратларнинг ёшга боғлиқ равишда ўзгаришини жорий этилиши туфайли ортиқча лаборатор ва инструментал текширувлар сони қисқарди, бу бир бемор бўйича ўртача диагностика ҳаражатларини 550000 сўмгача камайтириш имконини берди. Эрта ва мақсадли даволаш натижасида стационарда қолиш муддати 10-12 кундан 3 кунгача қисқарди. Хулоса: норационал даволашдан келиб чиқадиган такрорий госпитализациялар ва реабилитацияга кетадиган харажатлар қисқариб, тизимий даражада йиллик тежам 1 пациентга 3360000 сўм/йилга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: эшитиш найлари дисфункциясининг клиник шакллари болаларнинг ёш гуруҳларига боғлиқ ҳолда фарқланиши, яъни 3–6 ёшли мактабгача ёшдаги болаларда дилатацион-обтурацион, эрта ва мактаб ёшидаги болаларда дилатацион-функционал шакллари аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 17 апрелдаги 70-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 31 майдаги 79-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: амалиётга ёшга асосланган классификацияни жорий этиш диагностика ва терапия алгоритмини ягона шаклга келтиришга ҳамда даволаш самарадорлигининг ошишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлик: ташхис қўйиш учун сарфланадиган ўртача вақт икки баровар қисқарди, инструментал текширувларга мурожаат этиш эҳтиёжи камайди, бу эса бирламчи текширувлардан кейин асосланган даво муолажаларини ўз вақтида бошлаш имконини берди. Хулоса: госпитализациялар сони ва уларнинг давомийлиги қисқариши натижасида болани парваришлаш бўйича ота-оналарининг ишдан қолиши ёки иш жойида самарасизлик сабабли келадиган иқтисодий йўқотишлар ҳам камайди (яъни ота-оналарнинг ишлаш қoбилияти узлуксиз сақланади).
учинчи илмий янгилик: компьютер-томографик таҳлиллар асосида эшитиш найларининг суяк-тоғай сегменти бурчагининг тахминан 160° бўлиши ва най узунлигининг 30 мм дан кам бўлиши патологик ҳолатга мойилликни белгилайдиган муҳим морфологик кўрсаткичлар сифатида илк бор аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 17 апрельдаги 70-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 31 майдаги 79-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: анатомик мойиллик омилларини аниқлаш хавф гуруҳини эрта идентификация қилишни таъминлади; бу эса мақсадли скрининг ва профилактик тадбирларни жорий қилиш имкониятини берди. Иқтисодий самарадорлик: мойиллик омилларни аниқлаш орқали кечиктирилган даволаш натижасида келиб чиқадиган жарроҳлик амалиётлари ва узоқ реабилитацияга кетадиган ҳаражатлар 1 беморга 10251000 сўмдан 4765000 сўмгача тежаш имконини берди. Хулоса: қайта текширувлар, такрорий госпитализациялар ва асоратларни даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағлари тизим миқёсида 32,5% иқтисод қилиш имконини берди. Шундан келиб чиқадиган ижобий молиявий натижалар давлат бюджетинини саломатлик соҳаси бўйича режаланган сарфларини оптималлаштиришга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: эшитиш найлари дисфункциясининг шакли ва бемор ёшини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган диагностик мезонлар клиник амалиётда ҳар бир патологик ҳолат учун самарали даволаш тактикаси асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 17 апрельдаги 70-сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йил 31 майдаги 79-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: дифференциал ёндашув ҳар бир патологик ҳолат учун эрта ташхислашни таъминлайди, эрта ташхис қўйилиши натижасида болаларда мақсадга қаратилинган давони ўз вақтида бошлаш ва асоратлар (шу жумладан нутқ ва когнитив ривожланишдаги кечикиш) олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: дифференциаллаштирилган диагностик мезонларни қўллаш асосида беморларнинг амалиётдан кейинги, касалхонадан ташқари реабилитацияси ва даволаш ҳаражатларнинг қуйидагича иқтисод бўлишга олиб келди: такрорий кўрик - 68000 сўм; такрорий 3D рентген бурун-ҳалқум - 75000 сўм; дори-дармонлар харажатлари - 150000 сўм. Асоссиз дори-дармонлар, шу жумладан антибиотиклар сарфи 110000 сўм/курсгача қисқарди, бу оилавий харажатларни камайтиради. Хулоса: стационарда қолиш муддати ва даволаш даврининг қисқариши натижасида бир бемор учун йиллик 3780000 сўмгача тежамни таъминлади.