Қодиров Зикриллохон Мусохоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий ва Ғарбий Осиёда Салжуқийлар давлати (манбашунослиги ва давлат бошқарув тизими)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar46
Илмий раҳбар: Воҳидов Шодмон Хусейнович, тарих фанлар доктори,
профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03 Расмий оппонентлар:
Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Джуманиязова Феруза Джуманазаровна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Х – ХИИИ асрларда Марказий ва Ғарбий Осиёдаги Салжуқийлар давлати тарихи ва давлат бошқарув тизимига оид манбаларнинг илмий таҳлили орқали давр тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк бор Салжуқийлар тарихи билан боғлиқ араб, форс, византия, арман ва бошқа номусулмон манбалар тизимли ҳамда қиёсий-манбашунослик усулида ўрганилиб, илгари фақат бир ёки икки тилдаги манбалар асосида чекланган ҳолда ёритилган тарихий жараёнлар кўп қиррали, сивилизацион ёндашув асосида қайта кўриб чиқилгани, турли муҳитларда вужудга келган манбаларни биринчи бор биргаликда қиёслаш орқали Салжуқийлар тарихи ҳақидаги тасаввурларни янги босқичга кўтариб, тарихни фақат исломий ёки фақат ғарб нуқтаи назаридан эмас, балки ўзаро таъсир ва манбалар ўртасидаги мулоқот маданияти асосида ўрганиш имкони яратилган.
Буюк ва Туркия (Рум) салжуқийлари тарихига оид йўқолган ёки парчаланиб сақланган бир қатор тарихий манбаларнинг мазмун ва функсиялари функсионал реконструксия усули орқали қайта тикланиб, Салжуқийлар давридаги сиёсий воқеалар, султонлик маъмурияти, ҳарбий тизим ва давлатчилик анъаналари ҳақидаги маълумотлар манбаларнинг ички логикаси ва қиёсий таҳлили орқали илмий жиҳатдан қайта баҳоланган.
Салжуқийлар давлат бошқарув тизими туркий давлатчилик анъаналари ва исломий сиёсий-ҳуқуқий мерос уйғунлигида илмий-назарий асосда ўрганилиб, султон ҳокимиятининг қонунийлиги, марказий девонлар фаолияти ва давлат маъмуриятининг тузилиши манбашунослик жиҳатдан қайта кўриб чиқилган ва шу орқали туркий ва исломий давлатчилик анъаналари ўртасидаги институсионал ва мафкуравий боғланишлари, манбаларда Салжуқий ҳукмдорларининг сиёсий қудрати фақат ҳарбий куч эмас, балки адолат, шариат ва туркий бошқарув анъаналари уйғунлигида қонуний деб баҳолангани асослаб берилган.
Салжуқийлар ҳарбий тизими ва “иқто институти”нинг давлат қурилишидаги роли илмий талқин қилиниб, иқто тизимининг ҳарбий-иқтисодий функсиялари қайта баҳоланиб, унинг давлат барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти, иқто тизими нафақат иқтисодий манба, балки сиёсий лояллик ва марказлашган бошқарувни мустаҳкамлаш воситаси бўлгани илмий асосда исботланиб, Салжуқийлар ҳарбий тузилмаси — хос қўшинлари, ғуломлар тизими ва сипоҳийлар корпуси давлат қудратининг асосий устуни сифатида намоён бўлгани ва бу тизим ислом дунёсида илк бор туркий анъаналар асосида ҳарбий-маъмурий профессионаллашувни таъминлагани билан аҳамиятли эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Марказий ва Ғарбий Осиёда Салжуқийлар давлати (манбашунослиги ва давлат бошқарув тизими)” мавзусига оид манбалар ва адабиётларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш натижасида олинган хулоса ва илмий натижалари ҳамда янги фактларга асосланган илмий материалларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали эфирга узатилган “Очиқ дарс”, “Тақдимот” ва “Тарихий савол” илмий-маърифий кўрсатувларини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2019-йил 13-декабрдаги 02-40-2640-сон, 2020-йил 10-январдаги 02-40-91-сон ва 2021-йил 24-сентябрдаги 4040-15-04-сон маълумотномалари). Натижада томошабинларга Салжуқийлар даври ҳақида манбаларга асосланган аниқ маълумотлар олиш ҳамда кўрсатувларнинг илмий савияси ошишига хизмат қилган.
“Марказий ва Ғарбий Осиёда Салжуқийлар давлати (манбашунослиги ва давлат бошқарув тизими)” мавзусида ёзилган диссертацияси илмий натижаларидан Тарих институтида 2017 ‒ 2019 йилларда бажарилган ОТ А1 – 128 “ВИИ – ХИХ аср биринчи ярми ўзбек давлатчилиги тизимида даргоҳ ва девонлар фаолияти тарихидан” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Хусусан, - Салжуқийлар асос солган давлатларнинг давлат бошқарув тизими, амалдаги унвон ва мансаблар, салжуқийларнинг маъмурий бошқарув анъаналарининг ўзига хос жиҳатлари, қўшни ва меросхўр давлатларга таъсири кўрсатиб берилган ҳамда манбалар асосида далилланган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 18-июлдаги 3/1255-1781-сонли маълумотномаси). Натижада Салжуқийлар давлат бошқарув тизимида асосий мансаблар ва девонлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилишига хизмат қилган.