Ҳайдаров Азиз Равшан Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оценка влияния морфометрии чаши водохранилищ на их гидробиологический режим (на примере Шуртанского водохранилища)”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4979.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Гаппаров Фурқат Аҳматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Файзиев Хомитхон Мусахонович – Тошкент архитектура қурилиш университети “Гидротехника ва геотехника муҳандислиги” кафедраси, техника фанлари доктори, профессор (05.09.07).
Аденбаев Бахтиер Ембергенович– Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети “Қуруқлик гидрологияси ва метеорология” кафедраси, география фанлари доктори, доцент (11.00.03).
Етакчи ташкилот – Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув алмашинуви жараёнларини инобатга олиб сув омбори косаси морфометриясининг гидробиологик режимига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қуйилма сув омборлари морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришининг гидрологик режимига таъсири баҳоланган;
сув алмашинуви жараёнлари ва морфометрик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда қуйилма сув омбори косасининг морфометрик кўрсаткичлари аниқлаш усули такомиллаштирилган;
қуйилма сув омборларида сув юза майдонини сув сатҳига нисбатан ўзгаришини инобатга олган ҳолда сув ости ва сув усти ўсимликлар майдонининг ўзгаришини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
сув омборининг морфометрик ва гидрологик хусусиятларини ҳамда сув истеъмолчилар талабларини инобатга олиб эксплуатацион режими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омбори косаси морфометриясининг гидробиологик режимига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шуртан сув омборининг гидробиологик ва гидрохимик режимларига таъсир этувчи морфометрик кўрсаткичлар (Fмдс, Fсаёз, hнис., Kочиқ, Ксол.сув.таш., Кчўзиқ, Ккир.оқим.) аниқланган ва ҳисоблашнинг электрон дастур ишлаб чиқилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 сентябрдаги 05/13–3499-сон маълумотномаси). Натижада, сув алмашинувига боғлиқ ҳолда сув омборининг гидробиологик режимини баҳолашга эришилган;
сув омборларида сув юза майдонининг сув сатҳига нисбатан ўзгаришини инобатга олиб, сув ости ва сув усти ўсимликлари майдонининг ўзгаришини аниқлаш усули Шуртан сув омборида ва Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Арнасой сув омборларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 сентябрдаги 05/13–3499-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборлари ҳавзасидаги сув ости ва сув усти ўтлари майдонини олдиндан аниқлаш имконияти яратилган;
сув омбори морфометрик ва гидрологик хусусиятларини ҳамда сув истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда Шуртан сув омборида эксплуатацион режими ишлаб чиқилган ва сув омбори бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 сентябрдаги 05/13–3499-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш имконияти яратилган.