Иноятова Нодира Миранваровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғруқ вақтида патологик кон йукотган аёлларнинг репродуктив функцияси шаклланишидаги патогенетик механизмлари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tib680.
Илмий рахбар: Асатова Мунира Мирюсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Синчихин Сергей Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғруқ вақтида қўлланилган органсақловчи операцияларни технологиясидан келиб чиққан ҳолда аёлларнинг репродуктив аъзоларининг функционал ҳолати клиник, гормонал ва доплерометрик хусусиятларини дифференциал ёндашган ҳолда ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор акушерлик қон кетишларини ўтказган аёлларда жарроҳликдан кейинги даврда органсақловчи операциялар ва бачадонга компрессион чок қўйилиши сабабли йирингли-септик асоратлар частотасининг сезиларли даражада ортиши исботланган;
илк бор ФСГнинг 2,2 бараварга ошиши, Е2нинг 2,4 ва АМГнинг 2,5 бараварга пасайиши, патологик қон йўқотиш ва бачадонга компрессион чок қўйишдан сўнг бачадон томирларини муваффақиятсиз боғлаш натижасида гипергонадотроп тухумдон етишмовчилиги ривожланиши аниқланган;
илк бор патологик қон йўқотиш ва органсақловчи операциядан сўнг аёлларда допплерографик кўрсаткичларга кўра қон айланишининг юқори резистентликка эга бўлиши бачадон артерияларида пульсация индекси 1,7 мартага, тухумдонларда эса 2,1 мартага ортиши билан исботланган;
илк бор аёлларда патологик қон йўқотишда 3 жуфт бачадон томирларини боғлаш ва компрессион чоклар қўйиш бачадон артерияларида ҳажмли қон оқими ва бачадон артериал перфузияси индекси 0,86±0,01 с-1 гача пасайиши сабабли бачадон васкуляризациясининг пасайиши исботланган;
илк бор патологик қон йўқотиш сабабли 3 жуфт бачадон томирлари боғланган ва компрессион чоклар қўйилган аёлларда тухумдонларнинг эстроген секрецияси пасайиб, натижада бачадондан аномал қон кетиши, ановуляция ва лютеин фаза етишмовчилиги частотасининг сезиларли ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғруқ вақтида патологик қон йуқотган Аёлларнинг репродуктив функцияси шаклланишидаги патогенетик механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор акушерлик қон кетишларини ўтказган аёлларда жарроҳликдан кейинги даврда органсақловчи операциялар ва бачадонга компрессион чок қўйилиши сабабли йирингли-септик асоратлар частотасининг сезиларли даражада ортиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 02 декабрда №45-сон билан тасдиқланган: “Особенности течения послеродового периода у женщин, перенесших акушерские кровотечения и органосохраняющие операции” ҳамда 2025 йил 29 январдаги №47-сон билан тасдиқланган “Состояние репродуктивной системы у женщин с патологической кровопотерей и органосохраняющими операциями” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиаллари бўйича 19.12.2024 йилдаги 322-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиаллари бўйича 06.12.2024 йилдаги 44-сон ҳамда Тошкент шаҳридаги 5-шаҳар "Она ва бола" клиник шифохонаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 82-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиаллари бўйича 12.02.2025 йилдаги 141-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиаллари бўйича 05.02.2025 йилдаги 23-сон ҳамда Тошкент шаҳар 5-сон туғруқ комплекси 20.02.2025 йилдаги 59-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/07-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бачадон қон томирларини уч босқичда боғлаш амалиёти энди фақат қатъий акушерлик кўрсатмаларига асосан амалга оширилади, бу эса операциядан кейинги гной-септик асоратлар ва стационарда узоқ қолиш ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: туғруқдан кейинги бўлимда койка-кун нархи 104000 сўм, суткалик антибактериал ва утеротоник воситалар 38000 сўм, бачадон бўшлиғини тозалаш 103000 сўм, УТТ 89000 сўмни ташкил қилганда, операциядан кейинги парваришда стандарт процедуралар қиймати (антибактериал препаратларнинг бир марталик дозаси, кичик чаноқ УТТси, 5 кунгача бўлган койка-кун) 647000 сўмни ташкил этади. Операциядан кейинги даврда асоратлар юзага келган ҳолда акушерлик комплексида 7 кунгача қолиш харажати 1199000 сўмни ташкил этади. Шунда ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорлик 552000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Бачадон қон томирларини уч босқичда боғлаш амалиёти фақат миллий клиник протоколлар асосида қатъий кўрсатмалар билан ўтказилганда, органсақловчи операциялар билан боғлиқ репродуктив функция бузилишлари кузатилмайди ва ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорлик 552000 сўм миқдорда бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк маротаба, ФСГнинг 2,2 бараварга ошиши, Е2нинг 2,4 ва АМГнинг 2,5 бараварга пасайиши, патологик қон йўқотиш ва бачадонга компрессион чок қўйишдан сўнг бачадон томирларини муваффақиятсиз боғлаш натижасида гипергонадотроп тухумдон етишмовчилиги ривожланиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 02 декабрда №45-сон билан тасдиқланган: “Особенности течения послеродового периода у женщин, перенесших акушерские кровотечения и органосохраняющие операции” ҳамда 2025 йил 29 январдаги №47-сон билан тасдиқланган “Состояние репродуктивной системы у женщин с патологической кровопотерей и органосохраняющими операциями” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиаллари бўйича 19.12.2024 йилдаги 322-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиаллари бўйича 06.12.2024 йилдаги 44-сон ҳамда Тошкент шаҳридаги 5-шаҳар "Она ва бола" клиник шифохонаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 82-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиаллари бўйича 12.02.2025 йилдаги 141-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиаллари бўйича 05.02.2025 йилдаги 23-сон ҳамда Тошкент шаҳар 5-сон туғруқ комплекси 20.02.2025 йилдаги 59-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/07-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: патологик қон йўқотиш ва бачадон сосудларининг нотўғри боғланиши натижасида бачадонга КЧ қўйиш фонида гипергонадотроп тухумдон етишмовчилигини ўз вақтида аниқлаш бепуштлик ва хайз цикли бузилишларининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гипергонадотроп тухумдон етишмовчилиги диагностикаси учун асосий гормон тахлиллари (ФСГ, Е2, АМГ) нархи 288800 сўмни ташкил этади. Стандарт текширувлар нархи (гормон тахлиллари (ФСГ – 62200 сўм, ЛГ – 64500 сўм, пролактин – 64500 сўм, ТТГ – 59800 сўм, Т4 (эркин) – 59600 сўм, тестостерон (эркин) – 60100 сўм, прогестерон – 71600 сўм, АМГ – 154000 сўм) + УТТ (бачадон ва тухумдонлар – 110000 сўм, қалқонсимон без – 85900 сўм)) жами 864800 сўмни ташкил этади. Бироқ гипергонадотроп тухумдон етишмовчилиги фақат ФСГ, Е2 ва АМГ таҳлиллари орқали аниқланса, харажат 576000 сўмга камаяди. Хулоса: Бу усул билан эрта ташхис қўйиш ва ҳолатни тўғри коррекция қилиш мумкин бўлиб, узоқ муддатдан кейин келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинади ҳар бир бемор учун 576000 сўм миқдорда бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор, бачадон артерияларида пульсация индексининг 1,7 мартага, тухумдон ичидаги қон оқимининг эса 2,1 мартага ортиши патологик қон йўқотиш ва орган сақловчи операциялардан кейинги аёлларда қон оқимининг юқори резистент тури ривожланганини кўрсатиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 02 декабрда №45-сон билан тасдиқланган: “Особенности течения послеродового периода у женщин, перенесших акушерские кровотечения и органосохраняющие операции” ҳамда 2024 йил 29 январдаги №47-сон билан тасдиқланган “Состояние репродуктивной системы у женщин с патологической кровопотерей и органосохраняющими операциями” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиаллари бўйича 19.12.2024 йилдаги 322-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиаллари бўйича 06.12.2024 йилдаги 44-сон ҳамда Тошкент шаҳридаги 5-шаҳар "Она ва бола" клиник шифохонаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 82-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиаллари бўйича 12.02.2025 йилдаги 141-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиаллари бўйича 05.02.2025 йилдаги 23-сон ҳамда Тошкент шаҳар 5-сон туғруқ комплекси 20.02.2025 йилдаги 59-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/07-сон хулосаси). Иқтисодий самарадорлиги: ПИни аниқлашда доплерометрик текширув ўтказиш 865900 сўм миқдорида иқтисодий харажатларни талаб этади (бунга гормон таҳлиллари ва доплерометрик текширув харажатлари киради). Репродуктив функция бузилишлари сабабини аниқлаш учун фақат доплерометрик текширув кифоя бўлиб, бу 110000 сўм кам харажат қилишга имконият яратади. Натижада ҳар бир беморга тўғри келувчи иқтисодий самарадорлик 755900 сўмни ташкил этади. Хулоса: бачадон артериялари ва тухумдон ичи қон айланишида ПИни РДХ ёрдамида аниқлаш, қон томирларидаги периферик қаршиликнинг ўзгаришларини аниқлаш имконини беради. Бу эса ҳар бир бемор учун 755900 сўм миқдорда бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор аёлларда патологик қон йўқотишда 3 жуфт бачадон томирларини боғлаш ва компрессион чоклар қўйиш бачадон артерияларида ҳажмли қон оқими ва бачадон артериал перфузияси индекси 0,86±0,01 с-1 гача пасайиши ҳисобига бачадон васкуляризациясининг камайишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 02 декабрда №45-сон билан тасдиқланган: “Особенности течения послеродового периода у женщин, перенесших акушерские кровотечения и органосохраняющие операции” ҳамда 2025 йил 29 январдаги №47-сон билан тасдиқланган “Состояние репродуктивной системы у женщин с патологической кровопотерей и органосохраняющими операциями” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиаллари бўйича 19.12.2024 йилдаги 322-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиаллари бўйича 06.12.2024 йилдаги 44-сон ҳамда Тошкент шаҳридаги 5-шаҳар "Она ва бола" клиник шифохонаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 82-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти филиаллари бўйича 12.02.2025 йилдаги 141-сон, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиаллари бўйича 05.02.2025 йилдаги 23-сон ҳамда Тошкент шаҳар 5-сон туғруқ комплекси 20.02.2025 йилдаги 59-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/07-сон хулосаси). Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, патологик қон йўқотиш шароитида 3 жуфт бачадон қон томирларини боғлаш ва КЧ қўйилган аёлларда бачадон АПИсини ҳисоблаш харажатлари 110000 сўмни, иқтисодий самарадорлик эса 3690000 сўмни ташкил этади. Тухумдон етишмовчилиги натижасида ҳайз циклининг бузилиши аниқланган ҳолда, “ингичка” эндометрий сабабини аниқлаш учун умумий харажатлар 4323000 сўмни ташкил этади (ФСГ – 62200 сўм, АМГ – 154000 сўм, ТТГ – 59800 сўм, пролактин – 64500 сўм, Е2 – 72600 сўм, УТТ – 110000 сўм, гистероскопия – 3800000 сўм). Хулоса: АҚК ва органсақловчи операциядан сўнг 3 жуфт бачадон томирлари боғланганда, бачадон артериялари диаметрининг қисқариши натижасида бачадон ва тухумдонларда қон айланиши камаяди. Бу эса тухумдон етишмовчилиги ривожланиши хавфини оширади.