Тогонова Шохида Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Глобаллашув жараёнида талабаларда когнитив компетентликни ривожлантиришнинг психологик жиҳатлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1220
Илмий раҳбар: Джуманиязова Мухайя Хусиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Турахонов Абдукарим Эшкузиевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнида талабаларда когнитив компетентликни ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини аниқлаш аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда когнитив компетентликнинг ривожланиши ахборотларни идрок қилишдаги рефлексив, назарий ва амалий компонентларнинг динамик уйғунлиги, инновацион фикрлаш ҳамда глобаллашув муҳитига интеллектуал жавоб бериш салоҳиятининг шаклланганлик даражасига кўра, маълумотларни танлаш ва қайта ишлашнинг идрокни танловчанлик хусусияти асосида интереоризациялашувига боғлиқ эканлиги далилланган;
глобаллашув муҳитида рационал ва экспериенсиал тафаккур тизимларининг ўзаро нисбатларига кўра, талабалар ўртасида аналитик тафаккурга асосланган қарор қабул қилиш кўникмалари билан интуитив сезги асосидаги ҳолатни баҳолаш қобилиятларини ривожланиши ахборотларга нисбатан сезгирликнинг идеалистик фикрлаш негизида амалий фаолиятга кўчиши аниқланган; 
талабаларнинг когнитив компетентлигини ривожланишида ўқув мотивацияси, тафаккур услуби, ўзлаштириш даражаси ва маданий контекстда глобаллашувга психологик мослашувни кучли ифодаланишига олиб келганлиги туфайли рационал тафаккур ва экспериенсиал тафаккур орқали талабалар когнитив компетентлигининг икки векторли йўналиши ўртасида аҳамиятли  боғланишлар аниқланган;
талабаларнинг когнитив компетентлигини ривожлантиришда рационал фикрловчиларнинг информацияни таҳлил қилишга, экспериенсиал фикрловчиларнинг эса тез, контекстуал қарор қабул қилишга мойиллигига кўра, ахборотларни продуктив ва репродуктив қайта ишлаш кўникмасини интеллектуал ҳисларга боғлиқ рефлексив хусусиятлар асосида шакллантиришга эришиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Глобаллашув жараёнида талабаларда когнитив компетентликни ривожлантиришнинг психологик жиҳатлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда когнитив компетентликнинг ривожланиши ахборотларни идрок қилишдаги рефлексив, назарий ва амалий компонентларнинг динамик уйғунлиги, инновацион фикрлаш ҳамда глобаллашув муҳитига интеллектуал жавоб бериш салоҳиятининг шаклланганлик даражасига кўра, маълумотларни танлаш ва қайта ишлашнинг идрокни танловчанлик хусусияти асосида интереоризациялашувига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда глобаллашув муҳитига интеллектуал жавоб бериш салоҳияти ошган;
глобаллашув муҳитида рационал ва экспериенсиал тафаккур тизимларининг ўзаро нисбатларига кўра, талабалар ўртасида аналитик тафаккурга асосланган қарор қабул қилиш кўникмалари билан интуитив сезги асосидаги ҳолатни баҳолаш қобилиятларини ривожланиши ахборотларга нисбатан сезгирликнинг идеалистик фикрлаш негизида амалий фаолиятга кўчиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Психокоррексия” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар ўртасида аналитик тафаккур асосида қарор қабул қилиш кўникмалари такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетентлигини ривожланишида ўқув мотивацияси, тафаккур услуби, ўзлаштириш даражаси ва маданий контекстда глобаллашувга психологик мослашувни кучли ифодаланишига олиб келганлиги туфайли рационал тафаккур ва экспериенсиал тафаккур орқали талабалар когнитив компетентлигининг икки векторли йўналиши ўртасида аҳамиятли  боғланишлар аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув мотивацияси, тафаккур услуби, ўзлаштириш даражаси бир-бирига мос равишда тадқиқ этиш имконияти яратилган;
талабаларнинг когнитив компетентлигини ривожлантиришда рационал фикрловчиларнинг информацияни таҳлил қилишга, экспериенсиал фикрловчиларнинг эса тез, контекстуал қарор қабул қилишга мойиллигига кўра, ахборотларни продуктив ва репродуктив қайта ишлаш кўникмасини интеллектуал ҳисларга боғлиқ рефлексив хусусиятлар асосида шакллантиришга эришиш зарурати далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар глобаллашув шароитида мослашувчан фикрлаш стратегиялари бир-бирига боғлиқлигини асослаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish