Саъдуллаева Мохинур Ғуломжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Талабаларда зўравонлик ҳақидаги тасаввурларнинг намоён бўлиши”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1218.
Илмий раҳбар: Джуманиязова Мухайя Хусиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саидова Умида Хикматулла қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда зўравонлик ҳақидаги тасаввурларнинг намоён бўлиши бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурлари хавотирланиш ҳисси тажовузкорликни, фрустрация эса эмоционал таъсирчанликни тормозлаб, фикрлашдаги ригидлик ва бошқаларнинг фикрига нисбатан танқидийликнинг кучайишига олиб келганлиги туфайли хавотирли-депрессив кечинмаларни ифодаланиши билан боғлиқ вазиятларда шахснинг ўз “Мен”ини деструктив ҳимоялаш позициясини қўллашга интилишида намоён бўлиши далилланган;
талабаларнинг гуруҳга мослашганлик даражасига кўра, дезадаптив хусусиятлардан ўзини ва бошқаларни қабул қила олмаслик, ҳукмронликка интилишнинг эмоционал таъсирчанлик, муросасизлик, ригид фикрлашнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигига асосланиб, зўравонлик ва агрессивлик ҳақидаги тасаввурлар гуруҳий идентификациянинг суст ривожланишига боғлиқ намоён бўлиши аниқланган;
талабаларда зўравонлик тасаввурларининг намоён бўлишидаги агрессив хатти-ҳаракатлар интернал локус назорат эмоционал таъсирчанликни кучайтириб, ўзгалар фикрига танқидий муносабатни сусайтирганлиги, экстернал локус эса тажовузкорлик ва муросасизликнинг устуворлигини таъминлаганлигига асосланиб, ирода кучи локализациясидаги экстернал назоратнинг кучлилигига боғлиқ намоён бўлиши исботланган;
талабаларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурларини коррексиялашда шахсдаги ригид фикрлашни конструктив қарашларга трансформациялаш орқали ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, уларга толерант муносабатда бўлиш билан боғлиқ адаптив хусусиятларни шаклланишини таъминлаш зарурлигига асосланиб агрессив реакцияларни когнитив тизимдаги янги маълумотларнинг дифференциациясига боғлиқ равишда гуруҳнинг референтометрик таъсири орқали ўзгаришига эришиш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларда зўравонлик ҳақидаги тасаввурларнинг намоён бўлиши”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурлари хавотирланиш ҳисси тажовузкорликни, фрустрация эса эмоционал таъсирчанликни тормозлаб, фикрлашдаги ригидлик ва бошқаларнинг фикрига нисбатан танқидийликнинг кучайишига олиб келганлиги туфайли хавотирли-депрессив кечинмаларни ифодаланиши билан боғлиқ вазиятларда шахснинг ўз “Мен”ини деструктив ҳимоялаш позициясини қўллашга интилишида намоён бўлиши далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-373-сон буйругʻи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-373а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурларининг шахс эмоционал ҳолати билан богʻлиқлигини асослаш имконияти яратилган;
талабаларнинг гуруҳга мослашганлик даражасига кўр, дезадаптив хусусиятлардан ўзини ва бошқаларни қабул қила олмаслик, ҳукмронликка интилишнинг эмоционал таъсирчанлик, муросасизлик, ригид фикрлашнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигига асосланиб, зўравонлик ва агрессивлик ҳақидаги тасаввурлар гуруҳий идентификациянинг суст ривожланишига боғлиқ намоён бўлиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-373-сон буйругʻи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-373а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг таълим муҳитига мослашганлик даражасининг зўравонлик ҳақидаги тасаввурлари билан богʻлиқ жиҳатларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
талабаларда зўравонлик тасаввурларининг намоён бўлишидаги агрессив хатти-ҳаракатлар интернал локус назорат эмоционал таъсирчанликни кучайтириб, ўзгалар фикрига танқидий муносабатни сусайтирганлиги, экстернал локус эса тажовузкорлик ва муросасизликнинг устуворлигини таъминлаганлигига асосланиб, ирода кучи локализациясидаги экстернал назоратнинг кучлилигига боғлиқ намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-373-сон буйругʻи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-373а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда зўравонлик тасаввурларининг ирода кучи локализацияси билан богʻлиқ томонлари очиб берилган;
талабаларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурларини коррексиялашда шахсдаги ригид фикрлашни конструктив қарашларга трансформациялаш орқали ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, уларга толерант муносабатда бўлиш билан боғлиқ адаптив хусусиятларни шаклланишини таъминлаш зарурлигига асосланиб агрессив реакцияларни когнитив тизимдаги янги маълумотларнинг дифференциациясига боғлиқ равишда гуруҳнинг референтометрик таъсири орқали ўзгаришига эришиш муҳимлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-373-сон буйругʻи билан “Психокоррексия” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-373а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг зўравонлик ҳақидаги тасаввурларини коррексиялаш механизмларига асосланган психологик модел ишлаб чиқилган.