Тураханов Акром Абдуллахакимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбийларда ёт ғоя ва ижтимоий таҳдидларга қарши психологик барқарорликни шакллантириш омиллари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/P131.
Илмий маслаҳатчи: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочинбек Урунович, психология фанлари доктори, профессор; Сафаров Дилмурод Ҳалимович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбийларда ёт ғоя ва ижтимоий таҳдидларга қарши психологик барқарорликни шакллантириш омилларини аниқлаш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра, ёт ғоялар жамият ва шахсларнинг ҳаётий қарашларининг ўзгаришига олиб келиб, руҳий нотурғунлик ва стрессга чидамсизликни келтириб чиқарганлиги туфайли ижтимоий таҳдидларга қарши психологик барқарорликнинг шаклланиши рефлекция асосида шахснинг ахборотларга нисбатан сензитивлигида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган.
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таҳдидларга нисбатан психологик барқарорлик даражаси коммуникатив майдондаги деструктив ахборотларни идрок қилишдаги селективликнинг ахлоқий қарашлар негизида ёт ғояларни рефлексив таҳлил қилишга олиб келганлиги туфайли ахборотга психологик чидамлиликни фаоллаштирувчи когнитив ресурсларнинг ижтимоий қадриятларга асосланган танқидий фикрлаш таъсирида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган.
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таҳдидларга нисбатан психологик барқарорлиги уларнинг информацион фаолиятдаги мотивацион структурасига коммуникатив ва когнитив хусусиятларнинг сингдирилганлик даражасига боғлиқлиги туфайли ахборот маконида эмоционал-иродавий ва қадриятли-мотивацион сифатларнинг шахс конструктида касбий ривожланишга боғлиқ намоён бўлиши муҳимлиги асосланган.
ҳарбий хизматчиларнинг интегратив шахс хусусиятларига кўра, жамият ва шахс тараққиётига хавф солувчи ахборотларни идрок қилиш ҳамда қайта ишлашда танқидий фикрлаш ва информацион стрессга чидамлиликнинг шахснинг ўзига берадиган баҳосига боғлиқ намоён бўлишига асосланиб, ҳарбий-тактик вазиятлардаги ижтимоий таҳдидларга нисбатан регрессия, компенсация ва интеллектуализациянинг ахборотларни деструктивлик даражасини баҳолашда кучли ифодаланиши аниқланган.
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таҳдидларга нисбатан психологик барқарорлигини шакллантириш модели ҳарбий-тактик тайёргарлик жараёнида шахс руҳий ҳолатининг фавқулодда ҳолатларга мослашуви, тезкор қарор қабул қилишдаги вазиятли-репродуктив ва креативлик хусусиятларининг дифференциал ифодаланишига асосланиб, ўзини ўзи идентификациялаш ҳамда психологик ҳимояланишнинг интеллектуализациялаш жиҳатини танқидий фикрлашга уйғунлаштирилган конструктларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳарбийларда ёт ғоя ва ижтимоий таҳдидларга қарши психологик барқарорликни шакллантириш омиллари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра, ёт ғоялар жамият ва шахсларнинг ҳаётий қарашларининг ўзгаришига олиб келиб, руҳий нотурғунлик ва стрессга чидамсизликни келтириб чиқарганлиги туфайли ижтимоий таҳдидларга қарши психологик барқарорликнинг шаклланиши рефлекция асосида шахснинг ахборотларга нисбатан сензитивлигида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада “ёт ғоялар”, “психологик барқарорлик” тушунчаларининг психология моҳияти изоҳланган;
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таҳдидларга нисбатан психологик барқарорлик даражаси коммуникатив майдондаги деструктив ахборотларни идрок қилишдаги селективликнинг ахлоқий қарашлар негизида ёт ғояларни рефлексив таҳлил қилишга олиб келганлиги туфайли ахборотга психологик чидамлиликни фаоллаштирувчи когнитив ресурсларнинг ижтимоий қадриятларга асосланган танқидий фикрлаш таъсирида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада когнитив, фаолиятли, ҳиссий ва мотивацион ёндашувлар асосида психологик барқарорлик консепсияси ишлаб чиқилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таҳдидларга нисбатан психологик барқарорлиги уларнинг информацион фаолиятдаги мотивацион структурасига коммуникатив ва когнитив хусусиятларнинг сингдирилганлик даражасига боғлиқлиги туфайли ахборот маконида эмоционал-иродавий ва қадриятли-мотивацион сифатларнинг шахс конструктида касбий ривожланишга боғлиқ намоён бўлиши муҳимлиги асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбийларда психологик барқарорликни ривожлантиришнинг тизимли-функционал моделини ишлаб чиқилган;
ҳарбий хизматчиларнинг интегратив шахс хусусиятларига кўра, жамият ва шахс тараққиётига хавф солувчи ахборотларни идрок қилиш ҳамда қайта ишлашда танқидий фикрлаш ва информацион стрессга чидамлиликнинг шахснинг ўзига берадиган баҳосига боғлиқ намоён бўлишига асосланиб, ҳарбий-тактик вазиятлардаги ижтимоий таҳдидларга нисбатан регрессия, компенсация ва интеллектуализациянинг ахборотларни деструктивлик даражасини баҳолашда кучли ифодаланиши аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбийларда психологик барқарорликни шаклланишига таъсир этувчи индивидуал омиллар аниқлаштирилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таҳдидларга нисбатан психологик барқарорлигини шакллантириш модели ҳарбий-тактик тайёргарлик жараёнида шахс руҳий ҳолатининг фавқулодда ҳолатларга мослашуви, тезкор қарор қабул қилишдаги вазиятли-репродуктив ва креативлик хусусиятларининг дифференциал ифодаланишига асосланиб, ўзини ўзи идентификациялаш ҳамда психологик ҳимояланишнинг интеллектуализациялаш жиҳатини танқидий фикрлашга уйғунлаштирилган конструктларни киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар “Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбийларнинг интегратив хусусиятларини психологик барқарорликни шаклланишига таъсири очиб берилган.