Давлатов Зоиржон Зокиралиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Турк тилида ёрдамчи феъллар ва уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши” мавзусидаги 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil.3478
Илмий раҳбар: Шабанов Жумали Казимович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Aрипович, филология фанлари доктори, профессор; Имамова Ҳолида Камаловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турк тилидаги ёрдамчи феъллар семантик турларининг специфик хусусиятларини ва ўзбек тилида ифодаланишини тадқиқ етишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўпланган ашёвий материаллар ва туркий тиллардаги ёрдамчи феъллар ҳақида илгари сурилган фикрлар таҳлили натижасида турк тилидаги ёрдамчи феълларнинг янги семантик таснифи амалга оширилган;
ёрдамчи феъл вазифасида қўлланилувчи бошқа феъл-лексемаларнинг семантик, грамматик хусусиятлари таҳлил етилиб, уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши очиб берилган;
ёрдамчи феълларнинг семалари тизимидаги турли маъно нозикликлари матн воситасида воқеланиши фактик материаллар асосида далилланган;
турк тилидаги ёрдамчи феълларнинг миқдори бошқа туркий тиллар, хусусан, ўзбек тилидагига нисбатан анча камлиги еътиборда тутилган ҳамда бу ҳолатнинг сабаблари, юзага келиш омиллари ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турк тилида ёрдамчи феъллар ва уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши мавзусидаги илмий тадқиқот ишидан Туркиянинг Ўзбекистондаги “Туркия маданият маркази” нинг маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Туркиянинг Ўзбекистондаги “Турк миллий маданий маркази” нинг 2023 йил 10 октабрдаги 19-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тадқиқотдан олинган илмий хулосалар ва методик тавсиялар ўқув жараёнида самарали қўлланилиб, талабалар ва тингловчиларнинг турк тилининг грамматик-семантик хусусиятларини чуқурроқ англашларига ёрдам берди. Шунингдек, материалларнинг амалий татбиқи тил ўргатиш самарадорлигини оширди ва маданий-маърифий фаолиятда қўшимча илмий манба сифатида хизмат қилган.
Турк тилидаги ёрдамчи феъллар ва уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши билан боғлиқ илмий тушунчалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик университети Тил, таълим, таржима ва консалтинг маркази томонидан турк тилини билишга қаратилган ёзма ва оғзаки компетенсияларни аниқлаш учун (Б1, Б2, C1 даража имтиҳонларида) берилган топшириқ саволларини тузиш ва шакллантиришда ҳамда ўқув қўлланмаларини яратишда қўлланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети Тил, таълим, таржима ва консалтинг марказининг 2023 йил 9 октабрдаги 03-03-01/1942-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнида замонавий ёндашув асосида тузилган топшириқлар тил ўрганувчиларнинг билим ва кўникмаларини самарали ривожлантиришга хизмат қилди, дарс жараёнининг интерфаоллиги ошди. Шунингдек, яратилган ўқув қўлланмалар амалий ва назарий билимларни уйғунлаштиришга, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш ва мулоқот қилиш малакаларини шакллантиришга ёрдам берган.
Турк тилида ёрдамчи феъллар ва уларнинг ўзбек тилида ифодаланиши хусусидаги илмий изланишлар ва ашёвий маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Foreign Languages” телеканалининг “Good morning Uzbekistan!” ва “Hasbihal” кўрсатувларининг сенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2023 йил 25 сентабрдаги 01-05-1443-сонли маълумотномаси). Натижада, телевизион дастурлар тил ва услуб жиҳатдан янада бойиди, мулоқот маданиятининг нозик қирралари ёритилди ҳамда турк ва ўзбек тилларидаги лингвистик ўхшашликлар оммага содда ва тушунарли тарзда йетказилди. Бу еса кўрсатувларнинг илмий-услубий асосланган ҳолда тайёрланишига, томошабинларда тилга ва маданиятга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилган.