Тилегенова Алтинай Эрназар қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида тропларнинг қоʻлланилиш хусусияти (Метафоралар, эпитетлар, оʻхшатишлар. К.Каримов, Ж.Избасқанов, Б.Генжемуратов лирикаси мисолида)”, 10.00.12                       – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4299.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Г.К.Курамбаева, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Г.Б.Тлеуниязова, ф.ф.ф.д. (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ лирикасида троплар: метафора, эпитет ва ўхшатишларнинг бадиий вазифаси, турлари ва ўзига хос хусусиятларини Ж.Избасқанов, К.Каримов, Б.Генжемуратовлар ижодида мисолида илмий-назарий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ лирикасида метафорик тафаккурга оид назарий талқинларга янгича муносабатлар билдирилган ҳолда унинг ижодкор руҳиятига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда бадиий-эстетик аҳамияти ёритилган;
замонавий қорақалпоқ шеъриятида лирик қаҳрамон ва мавжуд воқеликнинг ўзаро муносабатини ифодаловчи метафоралар, аксарият кун ва тун (қисқа); йил фасллари (ўрта) йил, аср (узоқ) каби вақт категорияси бирликлари асосида яратилганлиги Ж.Избасқанов, К.Каримов, Б.Генжемуратов шеъряитида муштарак хусусиятлардан бири эканлиги аниқланган;
бутун шеърий матн мазмунини яхлит контекстли метафоралар асосига қуриш Ж.Избасқанов ва Б.Генжемуратов ижодида моҳирона акс эттирилган ҳолда маъно ва туйғуни ифодалашга хизмат қилганлиги аниқ мисоллар таҳлили асосида исботланган;
лирик асарларда эпитет услубий шакли Ж.Избасқанов (ширин ташвиш), К.Каримов (роҳатли ғам), Б.Генжемуратовлар (кўмилган руҳ) каби окиморон асосига қурилиши шоир ва лирик қаҳрамон руҳий ҳолати билан боғлиқ ҳодиса эканлиги назарий ва бадиий таҳлиллар билан асосланган;
ҳозирги қорақалпоқ лирикасида антропоморфик усулда метафорик ўхшатишлар яратишда Ж.Избасқанов, асосан, табиат ҳодисаларидан, К.Каримов табиат ҳодисалари билан бирга реал жонсиз обектлар, Б.Генжемуратов эса табиат ҳодисалари ва мавҳум тушунчаларга таянгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида бадиий тасвир воситаларнинг поетикасини шоирлар Ж.Избасқанов, К.Каримов ва Б.Генжемуратовлар ижоди мисолида ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар қуйидагича жорий этилган:
лирик қаҳрамон ҳис-туйғуларини акс эттириш, муаллиф ғояси ва мақсадини тасвирлаш, шеърнинг ички шакли, рамзий образлар, лирик обект ва субектлар, реал ва мавҳум, жонли ва жонсиз обектлар ўртасидаги мантиқий, табиий ўхшашликларни, муаллиф фантазиясига оид бадиий обектларнинг белгиларини аниқлаш, ўхшатиш ва қиёслаш имкониятини берувчи бадиий тасвир воситалари шоирнинг бадиий изланишлари, индивидуал услуби, дунёқараши ва бадиий тамойилларини юзага чиқарувчи адабий-эстетик категория сифатидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 23-сентябрдаги 423/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги қорақалпоқ лирикасида бадиий тасвир воситалари ҳақидаги илмий-назарий қарашлар такомиллаштирилган;
ҳозирги қорақалпоқ лирикасида бадиий тасвир воситаларининг шахсий муаллифлик турларининг яратилиши, сўнгги йиллардаги лирикамизда бадиий воситаларнинг оддий, анъанавий нормадан индивидуал характерга ўтиши, индуктив масалалар ва ҳис-туйғуларни акс эттиришга оид метафора, эпитет, ўхшатишларнинг обектларга нисбатан ўхшатилиш, тенглаштириш, кўчиш усулларининг янгиланиши, лирик қаҳрамон кечинмалари ва бадиий мазмунни етказиш мақсадида тропларнинг синтезланиб қўлланилиши каби масалалар истеъдодли шоирлар Ж.Избасқанов, К.Каримов ва Б.Генжемуратовларнинг тропларни чуқур ўрганиш, қўллашдаги ютуқлари билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги натижалардан “Адабий журнал”, “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон”, “Ёднома” кўрсатувлари орқали халққа, ўқувчи ёшларга, олимларга, адабиётшунослик ва қорақалпоқ адабиёти билан қизиқувчи кенг жамоатчиликка тарғибот-ташвиқот қилишда кенг фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-мартдаги 05.22/135-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот таклифлари орқали миллий лирикамиздаги бадиий тасвир воситаларининг ривожланиши ва янги усуллар билан бойиб бориши ҳақида адабий жамоатчиликнинг тушунчалари кенгайтирилган;
ҳозирги қорақалпоқ лирикасида шоирларнинг ижоди, ўзига хос услуби, шеър яратишдаги поетик изланишлар масалалари, бадиий тасвир воситаларининг шеърнинг поетик қурилишидаги аҳамияти, тропларнинг турлари, анъанавий, шахсий муаллифлик троплар, бириккан троплар ва яхлит контекстли метафоралар ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорларга бағишланган семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 17-июндаги 55-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг бадиий тасвир воситалари, уларнинг образни акс эттиришдаги вазифаси бўйича тушунчалари такомиллаштирилган;
қорақалпоқ лирикасида бадиий тасвир воситаларининг манбалари фолклор асарларидан келиб чиқиши, ишқий мавзудаги лирикасида ёр образининг бадиий тасвир воситалари билан, айниқса, эпитетлар билан акс эттирилиши, ёр образини эпитетлар билан акс эттириш хусусиятлари ҳақидаги илмий натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида Ажинияз, Қази Маwлик, Ж.Избасқанов, К.Каримов ва Б.Генжемуратовлар ижоди бўйича ўтказилган экскурсия дарсларида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил           13-январдаги 01-02/03-11-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот таклифлари орқали миллий адабиётимизда бадиий тасвир воситалари, ошиқлик лирикаларида ёр образининг акс этиш хусусиятлари ҳақида адабий жамоатчиликнинг тушунчалари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish