Сафаров Алижон Итолмасович 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий журналистика тараққиётига коммуникатив ҳодисаларнинг таъсир этиш омиллари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1. DSc/Fil967.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Ҳалим Омонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Юсуф Ҳамдамов, филология фанлари доктори, доцент Амрулло Каримов, ҳарбий фанлар доктори, доцент Акмал Қодиров. 
Етакчи ташкилот:  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистон ҳарбий журналистикаси тарихи, тадрижий ривожида коммуникатив ҳодисаларнинг ўрни, ҳарбий низоларда коммуникатив ҳодисаларнинг муҳим омиллари, мудофаа сиёсатида ахборотнинг ижтимоий аҳамияти, зиддиятли вазиятлардан медиа маҳсулот тайёрлашда журналист маҳорати ва фаолиятининг ўзига хослигини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чор Россияси мустабид сиёсати, қизил армиянинг миллий озодлик ҳаракатини бостириш билан боғлиқ жанговар ҳаракатлари медиатизациясида Туркистонга нисбатан “стратегия – дискредитация, тактика – айблов” формуласида медиа материаллар берилгани аниқланган; 
ОАВнинг ижтимоий институт сифатидаги таъсир функсияси маҳсули бўлган жанговар ҳаракатлар медиатизацияси низолашаётган томонларнинг жамоатчилик онгини бошқаришга қаратилган коммуникациявий модели эканлиги далилланган;  
ҳарбий низоларда ахборот-тарғибий таъсир объектлари таснифланиши натижасида ОАВ ва давлат институтлари учун муайян стратегияни амалга оширишнинг ахборот-тарғибий таъминот консепсияси исботланган;
уруш, қуролли тўқнашув, зиддиятли вазиятларда мудофаа сиёсати тарғиботига қаратилган медиа образлар трансформацияси “тарғибот-қаҳрамон яратиш-душманни қоралаш” схемасида шакллангани далилланган; 
қуролли тўқнашувларда журналистнинг муайян ғоя, мафкурани психологик таъсир воситасида сингдириши натижасида ижтимоий фикрнинг суст реакциясига олиб келадиган пассив манипуляция, яширин, алдамчи, зўравонлик тактикаси билан агрессив реакцияга сабаб бўладиган актив манипуляция аниқланган; 
ҳарбий низони ёритаётган журналист матнда қўллайдиган “нафрат тили” нинг зооморф метафорага асосланган ғайриинсоний, қарғишга асосланган ғайриахлоқий аспектлари, стереотип ва ёрлиқлар ёпиштирилган, қўрқув ва ғазаб ҳосил қиладиган, душманга умумий айбловлар тақалган ижтимоий аспектлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ҳарбий журналистика тараққиётига коммуникатив ҳодисаларнинг таъсир этиш омиллари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ОАВнинг ижтимоий институт сифатидаги таъсир функсияси маҳсули бўлган жанговар ҳаракатлар медиатизацияси низолашаётган томонларнинг жамоатчилик онгини бошқаришга қаратилган коммуникациявий модели эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг ижтимоий йўналтирувчи вазифаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг 2025 йил 14 майдаги 02-18/139-сон). Натижада журналистларнинг ихтисослашувида ва касбий маҳорати ошишида ёрдам берган;
қуролли тўқнашувларда журналистнинг муайян ғоя, мафкурани психологик таъсир воситасида сингдириши натижасида ижтимоий фикрнинг суст реакциясига олиб келадиган пассив манипуляция, яширин, алдамчи, зўравонлик тактикаси билан агрессив реакцияга сабаб бўладиган актив манипуляцияга боғлиқ хулоса ва таклифлардан “Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилотининг манипулятив ахборотларга нисбатан иммунитетни шакллантиришга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (“Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти, 2025 йил 20 майдаги 20-сон). Натижада аудиторияда тажовузкор контентларга нисбатан мустаҳкам иммунитет шаклланишига ёрдам берган; 
 ҳарбий низоларда ахборот-тарғибий таъсир объектлари таснифланиши натижасида ОАВ ва давлат институтлари учун муайян стратегияни амалга оширишнинг ахборот-тарғибий таъминот консепсияси билан боғлиқ хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатишга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, 2025 йил 29 майдаги 01-23/584-сон). Натижада  республиканинг ички ва ташқи сиёсати тўғрисида ишончли ахборотларни тўплаш, тарқатиш ва таъминлашни ташкил этишни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;  
Чор Россияси мустабид сиёсати, қизил армиянинг миллий озодлик ҳаракатини бостириш билан боғлиқ жанговар ҳаракатлари медиатизациясида Туркистонга нисбатан “стратегия – дискредитация, тактика – айблов” формуласидан, ҳарбий низони ёритаётган журналист матнда қўллайдиган “нафрат тили” нинг аспектларини ўрганишдан келиб чиқадиган таклиф ва тасвиялардан “Ватанпарвар” Бирлашган таҳририятининг ижтимоий ахборот тарқатиш билан боғлиқ фаолиятида фойдаланилган (Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг 2025 йил 15 майдаги 40/127-сон маълумотномаси). Натижада бу нашрнинг миллий истиқлол мафкураси тарғиботидаги роли, ижтимоий институт сифатидаги мақоми ортишига хизмат қилган.   
уруш, қуролли тўқнашув, фавқулодда, зиддиятли вазиятларда медиа образларни шакллантиришдаги муҳим принципларнинг мамлакатнинг ички ва ташқи имижига боғлиқ эканлигига оид таклиф, тавсиялардан “Муҳофаза+” журнали ва “Вазият” газетаси Бирлашган таҳририятининг  ахборот-коммуникацион фаолиятида фойдаланилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг 2025 йил 16 майдаги 12/4-1371-сон маълумотномаси). Натижада  журналистларнинг фавқулодда, экстремал шароитларда ишончли ахборот бериш бўйича билим ва кўникмалари такомиллашган. 
      

Yangiliklarga obuna bo‘lish