Алимқулова Раънохон Гулмирзаевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантириш методикаси (Ўқитувчи нутқ маданияти фани мисолида)”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.2.PhD/Ped6027
Илмий раҳбар: Муминова Дилафрўз Акбаралиевна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Нишонов Махмуджон Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Эркабоева Нигорахон Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятининг ривожланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг замонавий компетенсияларни шакллантиришга қаратиш ва яхлит интегративлигини изчил равишда таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантириш орқали таркибий - тузилмавий функсионал модели ва баҳолаш мезонлари ижтимоий ва тарбиявий меъёрларни такомиллаштиришга эришилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришга оид “СПРР” инновацион технологияси ва (мобил-илова) мулоқотда тил воситалари орқали таъсирчанлик, нутқий этикасини сақлаш, мулоқотга йўналганлик компонентларининг интегративлиги асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришга доир педагогик шарт-шароитлари амалий дидактик лойиҳалашнинг мустақил таълим шакллари асосида модернизацияланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришнинг замонавий компетенсияларни шакллантиришга қаратиш ва яхлит интегративлигини изчил равишда таъминлаш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан талабалар учун мўлжалланган “Ўқитувчи нутқ маданияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи, 429763-рақамли гувоҳномаси). Натижада талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантириш орқали ижодий фаоллигини самарадорлигини оширишга эришилган.
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантириш орқали таркибий - тузилмавий функсионал модели ва баҳолаш мезонлари ижтимоий ва тарбиявий меъёрларни такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017-0913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги лойиҳанинг амалий натижаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-июндаги 04/11-7253-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни ўқитувчи нутқ маданиятига доир дидактик тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришга оид “СПРР” инновацион технологияси ва (мобил-илова) мулоқотда тил воситалари орқали таъсирчанлик, нутқий этикасини сақлаш, мулоқотга йўналганлик компонентларининг интегративлиги асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110400-Бошланғич таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-июндаги 02/01-01-237-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш орқали ижодий фаоллиги самарадорлигини оширишга эришилган.
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда нутқ маданиятини ривожлантиришга доир педагогик шарт-шароитлари амалий дидактик лойиҳалашнинг мустақил таълим шакллари асосида модернизациялашга оид таклиф ва тавсиялардан бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Ўқитувчи нутқ маданияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи, 429763-рақамли гувоҳномаси). Натижада ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши талабаларнинг нутқ маданиятини ривожлантиришга оид дарс, дарсдан ташқари машғулотлар ҳамда педагогик амалиёт мазмуни самарадорлигини оширишга хизмат қилган.