Эшмўминов Озодбек Зиёдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳасига кўчирилган фарғоналиклар турмуш-тарзида анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар симбиози” мавзусидаги 07.00.07 –“Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1160.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Нурулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Эшкурбанов Сирожиддин Бозорович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхон воҳасига кўчирилган фарғоналиклар турмуш тарзида анъанавийлик ва трансформацион жараёнларни тарихий-этнологик материаллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 20-30-йилларида Совет ҳукумати томонидан Фарғона водийсининг пахтакор аҳолисини Сурхон воҳасининг қўриқ ерларини ўзлаштириш мақсадида кўчириб келтирилиши воҳа учун янги соҳа бўлган пахтачилик маданиятининг юқори босқичга кўтарилишига имкон берганлиги асосланган;
Сурхон воҳаси аҳолиси деҳқончилиги ва уй хўжалиги фаолиятида фарғоналиклар томонидан кетмонни татбиқ этилганлиги, шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларидан картошка, карам, помидор, бодиринг каби экинларни олиб келиниши сабзавотчиликнинг воҳа қишлоқ хўжалигидаги асосий йўналишлардан бирига айланишида муҳим рўл ўйнаганлиги аниқланган;
Сурхон воҳасига кўчирилган Фарғоналикларнинг турар жойлари водийликларга хос услубда қурилганлиги, яъни ҳовлиларнинг девор билан ўраб олинганлиги, уйларнинг ички ва ташқи қисмларга ажратилганлиги, пахса уйлар “авраз”, ҳаммом, болахона каби қисмлардан ташкил топганлиги сўнгра бу услублар воҳа аҳолиси турмушига ҳам кенг қамровда кириб келганлиги билан боғлиқ ҳолатлар далилланган;
Сурхон воҳасига кўчирилган фарғоналиклар даврлар ўтиши ҳамда воҳа аҳолиси билан кенг аралашувига қарамасдан ўзларининг кийиниш анъанаси (белга қийиқ боғлаш, марғилонча дўппи, оқ яктаг кўйлак кийиш, аёлларнинг дурра чийиш), тўйда кавортак ош пишириш, наҳорга ош бериш, узатилган қизга отаситомонидан бош чорва моли сифатида “Энчи” бериш билан боғлиқ анъаналарни маданий ворислик асосида асраб – авайлаб келаётганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхон воҳасига кўчирилган фарғоналиклар турмуш-тарзида анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар симбиози бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
ХХ асрнинг 20-30-йилларида Совет ҳукумати томонидан Фарғона водийсининг пахтакор аҳолисини Сурхон воҳасининг қўриқ ерларини ўзлаштириш мақсадида кўчириб келтирилиши воҳа учун янги соҳа бўлган пахтачилик маданиятининг юқори босқичга кўтарилишига имкон берганлиги асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 14-июндаги 02-06-920-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижаларнинг қўлланилиши Фарғона водийсининг пахтакор аҳолисини Сурхон воҳасининг қўриқ ерларини ўзлаштиришга сафарбар қилиниши ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.
Сурхон воҳаси аҳолиси деҳқончилиги ва уй хўжалиги фаолиятида фарғоналиклар томонидан кетмонни татбиқ этилганлиги, шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларидан картошка, карам, помидор, бодиринг каби экинларни олиб келиниши сабзавотчиликнинг воҳа қишлоқ хўжалигидаги асосий йўналишлардан бирига айланишида муҳим рўл ўйнаганлиги ҳақида маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 14-июндаги 02-06-920-сон маълумотномаси). Натижада кўчириб келтирилган аҳолининг янги ҳудудда деҳқончилик ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида томошабинларда кенг тасаввур шакллантирилган.
Сурхон воҳасига кўчирилган Фарғоналикларнинг турар жойлари водийликларга хос услубда қурилганлиги, яъни ҳовлиларнинг девор билан ўраб олинганлиги, уйларнинг ички ва ташқи қисмларга ажратилганлиги, пахса уйлар “авраз”, ҳаммом, болахона каби қисмлардан ташкил топганлиги сўнгра бу услублар воҳа аҳолиси турмушига ҳам кенг қамровда кириб келганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-ноябрдаги 414-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқи меъморчилиги маънавиятининг минтақавий хусусиятлари бўйича бой маълумотлар шакллантирилган.
Сурхон воҳасига кўчирилган фарғоналиклар даврлар ўтиши ҳамда воҳа аҳолиси билан кенг аралашувига қарамасдан ўзларининг кийиниш анъанаси (белга қийиқ боғлаш, марғилонча дўппи, оқ яктаг кўйлак кийиш, аёлларнинг дурра чийиш), тўйда кавортак ош пишириш, наҳорга ош бериш, узатилган қизга отаситомонидан бош чорва моли сифатида “Энчи” бериш билан боғлиқ анъаналарни маданий ворислик асосида асраб – авайлаб келаётганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 13-ноябрдаги 414-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқи анъаналарининг ҳудудий ўзига хосликлари асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришда илмий асосланган механизм ишлаб чиқилган.