Ахмедова Барно Абдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитда таълим хизмати сифатини оширишни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt2924.
Илмий раҳбар: Норқобилова Феруза Абдуҳомидовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсубов Инъомжон Икрам ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим хизматлари сифатини оширишда эконометрик моделлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Блендед леарнинг усули асосида анаънавий ва онлайн таълим комбинатсиясига ўтиш жараёнида Дата Энвелопмент Аналйсис (ДЕА) бўйича таълим хизматлари кўрсатиш сифатини янгилашнинг замонавий технологиялари ва инновацион ёндашувлари таклиф этилган; 
таълим хизматларини сифатини оширишда таълим тизимидаги маблағ, ўқитувчилар сони ва ўқув материаллари каби чекланган ресурсларни оптимал тарзда тақсимлашда линеер програм (ЛП) усули ёрдамида ўқитувчиларнинг юкламаларини мувозанатлаштириш ва институтлар ўртасида маблағни энг самарали йўл билан тақсимлаш модели таклиф этилган; 
таълим тизимида талаб ва эҳтиёжни қондириш ва таълим хизматлари сифатини оширишнинг интеграл кўрсаткичларини таълим хизматлари сифатига таъсир этувчи омиллар, ўқитувчилар сони, гуруҳлар ҳажми, молиялаштириш ва ўқув дастурлари каби омилларнинг таълим сифатига таъсир этувчи кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликларни аниқлаш асосида самарадорликни синергетик баҳолаш мезонлари таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида таълим хизматларини сифатини оширишга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Блендед леарнинг усули асосида анаънавий ва онлайн таълим комбинатсиясига ўтиш жараёнида Дата Энвелопмент Аналйсис (ДЕА) бўйича таълим хизматлари кўрсатиш сифатини янгилашнинг замонавий технологиялари ва инновацион ёндашувлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 25-июлдаги “Махсус таълим тизими сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 333-4-0-Қ/21-сон қарорини тайёрлашда қўлланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 10-10/8325-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жамият учун фойдали инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, таълим хизмати сифатини ошириш консепсиясини шакллантириш ва талабаларни янги талаблар ва муаммоларга мос тайёрлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
таълим хизматларини сифатини оширишда таълим тизимидаги маблағ, ўқитувчилар сони ва ўқув материаллари каби чекланган ресурсларни оптимал тарзда тақсимлашда линеер програм (ЛП) усули ёрдамида ўқитувчиларнинг юкламаларини мувозанатлаштириш ва институтлар ўртасида маблағни энг самарали йўл билан тақсимлаш модели бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2023-йил 25-июлдаги “Махсус таълим тизими сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 333-4-0- Қ/21-сон қарорини тайёрлашда қўлланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 10-10/8325-сон маълумотномаси). Натижада, Қарши давлат техника университетида таълим хизматлари сифатини ошириш, ўқув дастурларини модернизатсия қилиш ва ўқув жараёнларини замонавий шаклларда ташкил этиш имкониятлари яратилган. Шунингдек, ўқув материаллари ва ресурсларини онлайн платформаларда жойлаштириш, таълимда инновацион технологиялар ва рақамли воситаларни қўллаш ҳамда талабаларда экологик тушунчаларни ривожлантиришга хизмат қилган;
таълим тизимида талаб ва эҳтиёжни қондириш ва таълим хизматлари сифатини оширишнинг интеграл кўрсаткичларини таълим хизматлари сифатига таъсир этувчи омиллар, ўқитувчилар сони, гуруҳлар ҳажми, молиялаштириш ва ўқув дастурлари каби омилларнинг таълим сифатига таъсир этувчи кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликларни аниқлаш асосида самарадорликни синергетик баҳолаш мезонлари бўйича таклиф асосида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш учун қабул режалари ва квоталари шакллантирилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 10-10/8325-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб институтда “Ахборот тизимлари ва технологиялари” ҳамда “Мехатроника ва робототехника” йўналишларида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган;
Қашқадарё вилоятида таълим хизматларини сифатини оширишга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасиининг 2023-йил 25-июлдаги “Махсус таълим тизими сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 333-4-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 10-10/8325-сон маълумотномаси). Натижада, таълим хизматларини Блендед леарнинг интегратсиялашнинг 2030-йилгача прогнозлари, талабаларни билимларига қараб таълим олишда кўрсатилган тез-тез янгиланаётган, маълумотларга осон ўзлаштириш имкониятларини яратиш ва глобал таълимни осонлаштиришни ҳамда олинган натижалар “Қашқадарё вилоятини 2022-2026-йиллларга мўлжалланган беш йиллик давлат дастури”да хизматлар соҳасини 2,9 баробарга ошириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish