Матякубова Мавлюда Худайбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «3д-металларнинг этаноламинлар ва қаҳрабо кислотаси билан комплекс бирикмалари синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/К681.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шодлик Бекўлатович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор; Ибодуллова Мавжуда Ибодуллоевна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биоген металларнинг этаноламинлар ва қаҳрабо кислотаси билан аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтези, таркиби, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этаноламинлар, қаҳрабо кислота, Cу (ИИ), Ни (ИИ), Cо (ИИ) тузлари асосидаги 27 та янги комплекслар бирикмалари синтез қилинган;
этаноламинлар, қаҳрабо кислота, Cу (ИИ), Ни (ИИ), Cо (ИИ) тузлари асосида синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг таркиби элемент таҳлил асосида исботланган;
ИҚ- спектроскопияси усуллари билан синтез қилинган комплекс бирикмаларда лигандларнинг координациялаш усуллари ва координацион тугун геометрияси аниқланган;
Ни(ИИ) ионининг қаҳрабо кислотаси ва триетаноламин билан ҳосил қилган комплекс бирикмасида триетаноламин молекулалари азот ва иккита кислород атомлари орқали тридентат ҳолида бирикиши, битта суксинат қолдиғи кислород атомлари орқали Ни(ИИ) ионини ташқи сферада нейтраллаши рентген-тузилиш таҳлил ёрдамида исботланган;
синтез қилинган миснинг қахрабо кислота, ТЕА билан аралаш-лигандли комплекс бирикмасининг 0.001% ли эритмаси асосида ММ-2021 сйимулятори ишлаб чиқилган ва ишлов берилган чигит униб чиқиши 90-92% бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Этаноламинлар, қаҳрабо кислота, Cу (ИИ), Ни (ИИ), Cо (ИИ) тузлари асосида аралашлигандли комплекс бирикмалари синтези, таркиби, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ММ-2021 стимулятори Хоразм вилоятининг Урганч тумани “Ражаб ота Жуманов Тўравой” ва “Жуманиёз Отахон боғбон” дехқон фермер хўжаликлари майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 07 ноябрдаги 07/22-06/1311-сон ма'лумотномаси). Натижада, синтез қилинган препаратнинг 0,002% ли сувли эритмаси билан экиладиган ғўза чигитига ишлов берилганда, пахта ҳосилдорлигини 3-4 ст/га га ошириш имконини берган;
[Ни(ТЕА)2]Суc комплекс бирикмасининг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар маълумотлар базасига киритилган (ҳттпс://www.ccдc.cам.аc.ук/струcтурес/ CCДC депозит рақами №2239673). Натижада, ушбу маълумотлар базасига киритилган синтезланган бирикмалар шу типдаги янги координацион бирикмаларни олишда, мумкин бўлган боғланиш турларини олдиндан аниқлашда ҳамда тузилишини тавсифлашда бошқа тадқиқотчилар томонидан фойдаланиш имконини берган.