Эгамбердиев Элёр Ҳайитмаматовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи
“Мултитипли маълумотлар муҳитида қобилиятларни башоратлаш алгоритмлари ва дастурий воситаси”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т2082
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Элмурод Сатимбаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мултитипли маълумотлар муҳитида когнитив қобилиятларни башоратлаш алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мултитипли маълумотларни кластерлаш ва ёрлиқлаш орқали лингвистик кўринишдаги ўзгарувчиларга акслантириш алгоритми ишлаб чиқилган;
когнитив қобилиятларни башоратлаш учун кластер марказий нуқтаси ва қиймат орасидаги масофани, тегишлилик функсияси қийматида фойдаланиб, Мамдани типидаги АНФИС модели такомиллаштирилган;
Мамдани типидаги АНФИС модели қоидалар базасини такомиллаштириш учун генетик алгоритмдан фойдаланиб, қоидалар комбинацияларини шакллантириш механизми ишлаб чиқилган;
Силҳоуетте коеффициенти асосида матнли маълумотларни лингвистик кўринишдаги ўзгарувчиларга акслантириш учун К-меанс кластерлар сонини автоматик аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган тадқиқот усуллари ва алгоритмлари асосида тадиқиқот натижалари қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилган:
мултитипли маълумотларни ягона лингвистик терм кўринишида акслантириш, ҳамда ушбу ўқув танланмалар ёрдамида АНФИС моделини қуриш, АНФИС моделининг билимлар базасини генетик алгоритмлар асосида такомиллаштириштирилган ахборот тизими Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлимига тегишли мактабларда жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таʼлими вазирлиги нинг 2024-йил 21-октябрдаги 01—19-6863-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқиот натижасида ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини башоратлаш ва керакли хулосаларни ўз вақтида қабул қилишни 10% га ўстириш имконияти яратилди;
мултитипли маълумотлар муҳитида қобилиятларни башоратлаш дастурий воситасидан ўқитувчилар ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини башоратлаш, ўзлаштириш кўрсаткичи паст ўқувчиларни эрта аниқлаш, шу орқали керакли чора тадбирларни кўриш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлимининг умумтаълим мактабларида жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таʼлими вазирлиги нинг 2024-йил 21-октябрдаги 01—19-6863-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқиот натижасида ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини башорат қилиш имконияти яратилган ва зарур хулосаларни ўз вақтида қабул қилишнинг 12% га ошишига олиб келган.
мултитипли маълумотлар муҳитида қобилиятларни башоратлаш дастурий воситасидан ўқитувчилар ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини башоратлаш, ўзлаштириш кўрсаткичи паст ўқувчиларни эрта аниқлаш, шу орқали керакли чора тадбирларни кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлимининг умумтаълим мактабларида жорий этилган (Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман мактабгача ва мактаб таълим бўлимининг 2024-йил 02-декабрдаги 248-сон далолатномаси). Илмий тадқиқиот натижасида ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини башорат қилиш имконияти яратилган ва зарур хулосаларни ўз вақтида қабул қилишнинг 11% га ошишига олиб келган.