Абдуллаҳ Маедҳ Мослеҳ Алмарашининг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Вақт серияси маълумотлари билан боғлиқ муаммоларни ечиш учун статистик моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/FM305
Илмий маслаҳатчи: Арипов Мерсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳаётов Абдулло Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Бақоев Матёқуб Тешаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Шарипов Олимжон Шукурович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиёт, молия, спорт, соғлиқни сақлаш ва муҳандислик соҳаларда классик ва замонавий статистик моделларни такомиллаштириш орқали берилганларнинг вақт қаторлари бўйича таҳлилини методологик ва амалий жиҳатдан ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
САРИМА, БСЦ, ННАР, ЭЦ ва ГАРЧ каби вақт қаторлари моделларини иқтисодиёт, молия, спорт ва соғлиқни сақлаш каби соҳалардаги реал маълумотлар тўпламларига қўллаш орқали уларнинг самарадорлиги баҳоланган;
мураккаб маълумотларни моделлаштириш, айниқса муҳандислик ва тиббиёт соҳаларида моделларнинг мослашувчанлиги ва аниқлигини ошириш мақсадида янги тақсимот оилалари, жумладан Мутҳ генерацияланган оиласи ва модификацияланган тескари Ломах тақсимоти ишлаб чиқилган;
вақт қаторлари маълумотларидаги ноаниқлик ва ишончлиликни янада чуқурроқ таҳлил қилиш имконини берувчи динамик кумулятив қолдиқ энтропияга Баес ёндашувини қўллаш орқали Линдли тақсимоти ишлаб чиқилган;
вақт қаторлари моделлари РМСЕ, МАЕ, МАПЕ, АИC ва БИC каби стандарт статистик мезонлар ёрдамида баҳоланган;
САРИМА ва бошқа моделлар ёрдамида ва Сак ва Ҳўрманн алгоритмини қўллаган ҳолда мавсумий ёки даврий қонуниятларга эга бўлган ҳолатларда жараёнларнинг кечиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
вақт қаторлари маълумотларидаги ноаниқлик ва ишончлиликни янада чуқурроқ таҳлил қилиш имконини берувчи динамик кумулятив қолдиқ энтропияга Баес ёндашувини қўллаш орқали Линдли тақсимотини ишлаб чиқиш усулларидан хорижий илмий журналларда (Сймметрй, 17(5), 2025, ИД 764, (ИФ 5.3); Анималс, 15(8), 2025, ИД 1179, (ИФ 5.2); Жоурнал оф Ҳуман Сеcуритй, 20(1), 2024, пп. 33-38, (ИФ 1.5)) маълумотларидаги ишончлиликни янада чуқурроқ таҳлил қилишда қўлланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши динамик кумулятив қолдиқ энтропияга Баес ёндашувини ёрдамида Линдли тақсимотини таҳлил қилиш масалаларини ечиш имконини берган.
САРИМА ва бошқа моделлар ёрдамида ҳмда Сак ва Ҳўрманн алгоритмларини қўллаган ҳолда, жараёнларни прогнозлаш усулларидан хорижий илмий журналларда (Интернатионал Жоурнал оф Адванcед Cомпутер Сcиенcе анд Апплиcатионс, 16(1), 2025, пп. 143-152, (ИФ 2.7); Интернатионал Жоурнал оф Cлиматологй, 2025, ИД 70061, (ИФ 8.2, ДОИ: 10.1002/жоc.70061); Апплиед Сcиенcес, 14(13), 2024, ИД 5517, (ИФ 5.5)) мавсумий ва қонуниятларга эга бўлган ҳолатларда жараёнларни таҳлил қилишда қўлланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши САРИМА ва бошқа моделлар ёрдамида мавсумий ва қонуниятларга эга бўлган ҳолатларда жараёнларни таҳлил қилиш масалаларини ечиш имконини берган.