Мавлонов Жонибек Ашуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кон-металлургия саноатини катта қувватли жиҳозлари ишлашининг энергия самарадорлигини таъминлаш усулларини такомиллаштириш», 05.05.01 – «Энергетика тизимлари ва мажмуалари».
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.2. DSc/T631.
Илмий раҳбар: Ишназаров Ойбек Хайрилаевич - техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржан Мукарамович - техника фанлари доктори, профессор; Садуллаев Насулло Нематович - техника фанлари доктори, профессор; Халиков Солихджан Субханович - техника фанлари доктори,
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шарли тегирмонларнинг иш режимларини руданинг ўзгарувчан параметрларига мослаштириб, энергия сарфини камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишидаги усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
руданинг физик-механик параметрларининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда шарли тегирмонларнинг энергия тежовчи иш режими ҳамда «ростланадиган синхрон мотор – тегирмон» тизимининг функционал схемаси ва математик модели ишлаб чиқилган;
руданинг физик-механик параметрларининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда шарли тегирмон синхрон моторининг қўзғатиш токини автоматик бошқаришнинг математик модели ишлаб чиқилган;
рудани майдалаш жараёнини башоратли бошқаришнинг физик-технологик хусусиятларига асосланган нейрон тармоқнинг ихтисослаштирилган архитектураси ва комбинацияланган алгоритми ишлаб чиқилган;
шарли тегирмоннинг электр энергия солиштирма истеъмоли ҳисобга олган ҳолда Лагранж усулига асосланган оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
кон-металлургия саноатида максимал унумдорлик ва минимал энергия сарфи асосида шар тегирмон иш режимларининг икки мезонли оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кон-металлургия саноатини катта қувватли жиҳозлари ишлашининг энергия самарадорлигини таъминлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тегирмон қурилмаларининг энергия тежовчи иш режими 2-Гидрометаллургия заводига жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 5 июндаги 07-02-05/02/5184-сон маълумотномаси). Натижада шар тегирмонидаги электр энергия сарфини 6% гача тежаш имкони яратилган.
синхрон моторининг қўзғатиш токини автоматик равишда ростлаш тизими ва икки мезонли оптималлаштириш усули 2-Гидрометаллургия заводига жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 5 июндаги 07-02-05/02/5184-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир тегирмон учун йилига 475 000 кВт·соатгача электр энергияси сарфини камайтириш имкони яратилган.
руданинг майдалаш жараёнини бошқариш алгоритми ва тегирмон қурилмалари ишлашининг энергия самарадорлигини таъминлаш усули 2-Гидрометаллургия заводига жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 5 июндаги 07-02-05/02/5184-сон маълумотномаси). Натижада солиштирма электр энергия сарфини 1,2 кВт·соат/т гача камайтириш имкони яратилган.