Исаева Махфуза Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Иккиламчи хомашё асосида олинган махсус дала кийимларининг эксплуатацион хоссаларини яхшилаш (агросаноат мажмуаси ходимлари кийими мисолида)” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5715.
Илмий раҳбар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдурайимовна, техника фанлари доктори, профессор; Набижонова Наргиза Насимжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи хомашё асосида олинган махсус дала кийимларининг эксплуатацион хоссаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агросаноат мажмуаси ходимларининг меҳнат шароити, уларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарарли ва хавфли омиллар таъсирини чуқур таҳлил қилиш асосида дала махсус кийимининг қулайлигига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилган;
агросаноат мажмуаси ходимлари махсус дала кийимини тайёрлашда иккиламчи хом-ашё-андазалараро чиқитлардан олинган иплар асосида тайёрланган матоларни қўллаш мумкинлиги исботланган;
ўхшашлик назарияси ва ўлчамлар таҳлилидан фойдаланиб, иккиламчи матоларнинг тузилиш параметрларига боғлиқ ҳолда уларнинг емирилишга чидамлилигини башорат қилиш усули ишлаб чиқилган;
натижаларни статистик таҳлиллар асосида агрессив тупроқ суспензияси, қуёш радиацияси, деформацион юкламалар ва емирилиш (ювиш) жараёнларининг иккиламчи хомашёдан тайёрланган мато ва махсус дала кийимлари конструкциясининг эксплуатацион сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Агросаноат мажмуаси ишчилари учун махсус кийим ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
махсус кийимнинг конструктив-технологик ечими, лойиҳа-техник ҳужжатлари "Nurafshon Nur" ХК ва "Lider Fashion" МЧЖда жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 29-июлдаги № 02/25-1826 - маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллий иккиламчи хомашёдан тайёрланган материаллардан фойдаланиш ҳисобига харажатлар камайган ва маҳсулот рентабеллиги 4.5% га ошишига имконият яратилган.