Каримов Аброр Қаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Базаси ўзгарувчан тўрт ғилдиракли универсал-чопиқ тракторини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш», 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т2123
Илмий раҳбар: Ахметов Адилбек Ағабекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Батиров Зафар Лутфуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Астанов Бекзод Жангибоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тракторнинг базасини ўзгартириш орқали унинг турғунлиги, ўтувчанлиги ва маневрчанлилигини ошириш ҳамда йил давомида самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трактор базаси ўзгартириш механизмининг конструктив схемаси унинг барча звеноларининг ҳаракатланиш кетма-кетлигини ягона етакчи звено орқали таъминлаши ва бунда олдинги ва орқа звеноларнинг оғиш қулочи тракторни минимал ва максимал базаси фарқидан кам бўлмаслик шартларидан аниқланган;
трактор базаси минимал қийматдан максимал ёки аксинча максимал қийматдан минимал қийматга ўтишда олд ғилдиракларнинг силжиш катталиги олд ва орқа звенолар орасидаги масофадан катта бўлиши шартидан аниқланган;
тракторни минимал ва максимал базаси узунлигининг мақбул ўлчамлари йўл ҳаракати қоидалари талабини бажариш, тракторнинг турғунлигини ошириш ҳамда трактор дала ишларини бажаришида қайтиб олиши учун зарур бўлган минимал бурилиш радиусини таъминлаш шартидан аниқланган ва трактор базасини минимал ва максимал ҳолатга монтаж-демонтаж жараёнларисиз ўзгартириш имконини яратувчи техник ечим ишлаб чиқилган;
трактор базасини ўзгартирувчи механизм параметрларини трактор оптимал турғунлиги ва маневрчанлигини таъминлаш, транспорт ишларида хавфсизликни ошириш ва трактор юриш тизимини тупроқ ва ўсимликларга салбий техноген таъсирини минималлаштирган ҳолда қайтиш йўлаклари майдонини камайтиришни таъминлаш шартидан келиб чиқиб асословчи аналитик боғланишлар келтириб чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Базаси ўзгартириладиган тракторни ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
базаси ўзгартириладиган тракторини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ ҳамда трактор базасини монтаж-демонтаж ишларисиз ўзгартириладиган техник ечим ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-220-сон маълумотномаси). Натижада, турли қишлоқ хўжалиги ишларида йил давомида ишлаши мумкин бўлган базаси ўзгартириладиган тракторнинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
база узунлиги ўзгартириладиган трактор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти Ғузор, Қарши ҳамда Касби тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-220-сон маълумотномаси). Натижада материал-техник ресурслар харажатлари 1,97 бараварга, меҳнат сарфи 2,64 фоизга камайган, тракторнинг турғунлиги ва маневрчанлиги эса оширишга эришилган;
база узунлиги ўзгартириладиган тракторни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-констркторлик ҳужжатлари "ҚХМКТМ" МЧЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган ("ҚХМКТМ" МЧЖнинг 2025-йил 20-мартдаги 2/1-сон маълумотномаси). Натижада базаси ўзгартириладиган тракторни ишлаб чиқариш имкони яратилган.