Авезов Умиджон Тошпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Рузиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Хайитов Хушвақт Сапарбаевич– юридик фанлар доктори, профессор; Реймова Зуҳра Абатбаевна – юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касаба уюшмалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини комплекс тадқиқ этиш орқали касаба уюшмаларининг фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёшга тўлган шахслар ҳеч қандай тафовуциз ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек, касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқига эга эканлиги асосланган;
касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принципларидан бири сифатида ихтиёрийлик принципи, яни фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шугʻулланиш ва касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги асослаб берилган;
касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятига аралашмаслик кафолатларини белгилаш, жумладан, давлат касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатланиши, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши зарурлиги асослаб берилган;
Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди:
меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёшга тўлган шахслар ҳеч қандай тафовуциз ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек, касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқига эга эканлиги бўйича берилган таклиф 2019-йил 6-декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўгʻрисида”ги ЎРҚ-588-сон Қонуни 4-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш Қўмитасининг 2020-йил 4-январдаги №06-14/10-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига эгалигига оид механизмларини қонунчиликда белгилашга хизмат қилган;
касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принципларидан бири сифатида ихтиёрийлик принципини қонунчиликка киритиш бўйича таклиф 2019-йил 6-декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўгʻрисида”ги ЎРҚ-588-сон Қонуни 7-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг 2019-йил 27-декабрдаги №БМ-08/1580-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шугʻулланиш ва касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эгалигига оид механизмларини қонунчиликда белгилашга хизмат қилган;
касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятига аралашмаслик кафолатларини таъминлашга оид таклиф 2019-йил 6-декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўгʻрисида”ги ЎРҚ-588-сон Қонуни 12-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитасининг 2019-йил 26-декабрдаги №05/1-07-4537-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар томонидан касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга оид механизмларини қонунчиликда белгилашга хизмат қилган;
Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши зарурлигига доир таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-февралдаги 72-сон қарори иловасига мувофиқ тасдиқланган “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошлангʻич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўгʻрисида”ги низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 30-июндаги № 36-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошлангʻич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйишни тартибга солиш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган касаба уюшмалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.