Умурқулов Зафар Бекпўлатовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида қиёснинг антропоцентрик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.DSc/Fil549 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор, Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор Худайберганова Дурдона Сидиқовна
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қиёсий ифодаларнинг лингвокогнитив, психолингвистик ва лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бугунги кунда дунё тилшунослигида етакчи парадигмага айланиб бўлган антропоцентрик тилшуносликнинг вужудга келиш омиллари аниқланиб, ўзбек тилшунослигида қиёслаш муносабатларининг мазкур йўналиш доирасида ўрганишнинг назарий асослари далилланган;
қиёсий ифодаларнинг ўзбек мулоқот нутқининг муҳим ифода усуллари сифатида функсионал-семантик жиҳатдан фарқланиши, жумладан, соф қиёсларда субект ва эталон орасидаги белгининг миқдор жиҳатдан кўп ёки камлиги, ўхшатиш қиёсларида предметлар орасидаги белгининг ўхшашлиги, тенглаштириш қиёсларида белгининг тенглиги, солиштириш қиёсларида предметлардаги белгининг афзал ёки ноафзаллиги ифодаланиши очиб берилган;
қиёслаш муносабатларининг тил тизимидаги тутган ўрни, унинг инсон когнитив оламининг, тафаккур тарзининг маҳсули эканлиги таҳлил қилиниб, олам узвларини қиёслаш орқали ифодаланиши дунёни билиш, борлиқни англашнинг муҳим механизмларидан эканлиги, қиёслаш орқали олам манзараси мавжуд моҳияти билан инсон кўз олдида намоён бўлиши асосланган;
қиёслаш инсон ҳис-туйғуларини ифодалашдаги муҳим ифода усулларидан бўлиб, инсон олами билан боғлиқ бўлган турли кечинмалар: хурсандчилик, умид ва орзу, ҳайратланиш, жаҳлланиш, хавотирланиш, таъсирланиш, уялиш, ачиниш, хафачилик, қўрқинч, севги ва муҳаббат, умидсизликка тушиш, завқланиш, суюниш, қўрқиш, ғазабланиш каби турли туйғуларни тасвирлашда қиёсий ифодаларнинг самарадорлиги бадиий матнлардан олинган мисоллар асосида очиб берилган;
қиёслаш муносабатлари орқали халқнинг миллий маданияти, қадриятлари, тафаккур тарзи, тасаввур дунёси, стереотипик қарашлари ҳамда лингвомаданий олами ўз ифодасини топиши қиёсий мазмунли халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар таҳлиллари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қиёсий муносабатларни ифодаловчи лингвистик бирликларнинг антропоцентрик таҳлили натижалари асосида:
бугунги кунда дунё тилшунослигида етакчи парадигмага айланиб бўлган антропоцентрик тилшуносликнинг вужудга келиш омиллари аниқланиб, ўзбек тилшунослигида қиёслаш муносабатларининг мазкур йўналиш доирасида ўрганиш муҳимлиги ҳақидаги хулосалардан ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдли монографияни (7 жилд) чоп этиш мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида (2017-2020) фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-январдаги 04/1-238-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа материалларининг лисоний бирликлар воситасида асосланганлик даражаси ошган ҳамда мазмунан бойиган;
қиёсий ифодаларнинг ўзбек мулоқот нутқининг муҳим ифода усуллари сифатида функсионал-семантик жиҳатдан фарқланиши, жумладан, соф қиёсларда субект ва эталон орасидаги белгининг миқдор жиҳатдан кўп ёки камлиги, ўхшатиш қиёсларида предметлар орасидаги белгининг ўхшашлиги, тенглаштириш қиёсларида белгининг тенглиги, солиштириш қиёсларида предметлардаги белгининг афзал ёки ноафзаллиги ифодаланиши ҳақидаги хулосалардан ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” тадқиқот лойиҳасида (2021-2023) фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-мартдаги 01/4-1018-сонли маълумотномаси). Натижада, лингводидактик электрон платформани ишлаб чиқишда тилшуносликка оид материаллар мазмунан бойитилган ҳамда илмийлик даражаси ошган.
қиёслаш муносабатларининг тил тизимидаги тутган ўрни, унинг инсон когнитив оламининг, тафаккур тарзининг маҳсули эканлиги таҳлил қилиниб, олам узвларини қиёслаш орқали ифодаланиши дунёни билиш, борлиқни англашнинг муҳим механизмларидан эканлиги, қиёслаш орқали олам манзараси мавжуд моҳияти билан инсон кўз олдида намоён бўлиши ҳақидаги илмий-назарий хулосаларидан АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳада (2020-2023) фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-февралдаги 04/1-503-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ишида замонавий тилшуносликдаги янги қарашлар ҳамда когнитив ва психолингвистик тушунчалар билан бойишида тадқиқот иши назарий манба вазифасини ўтаган;
қиёслаш инсон ҳис-туйғуларини ифодалашдаги муҳим ифода усулларидан бўлиб, инсон олами билан боғлиқ бўлган турли кечинмалар: хурсандчилик, умид ва орзу, ҳайратланиш, жаҳлланиш, хавотирланиш, таъсирланиш, уялиш, ачиниш, хафачилик, қўрқинч, севги ва муҳаббат, умидсизликка тушиш, завқланиш, суюниш, қўрқиш, ғазабланиш каби турли туйғуларни тасвирлашда қиёсий ифодаларнинг самарадорлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосаларидан ОТ-Ф1-78 рақамли “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (ўзбек тили вазифавий услублари таҳлили асосида)” тадқиқот лойиҳасида (2017-2020) фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг 2025-йил 8-июлдаги №46 маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида бадиий матнлардаги қиёсий ифодаларнинг бўёқдорлик касб этиши орқали лингвистик воситалар тизими семантик ва стилистик жиҳатдан бойитилган;
қиёслаш муносабатлари орқали халқнинг миллий маданияти, қадриятлари, тафаккур тарзи, тасаввур дунёси, стереотипик қарашлари ҳамда лингвомаданий олами ўз ифодасини топиши халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар таҳлиллари асосида далилланганлиги ҳақидаги хулосасидан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг кўрсатувларида адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-сентябрдаги 01-01/45-сонли маълумотномаси). Натижада, “Тил – миллат кўзгуси”, “Маънавият сабоқлари” телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.