Кенжаев Азизбек Рустамжон ўғлининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ёзув компетенсиясини “скафолдинг” модели ёрдамида ривожлантириш технологияси (10-11-синфлар мисолида)” 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4491
Илмий маслаҳатчи: Тажибаев Ғайратжон Шовдорович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет  тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Собирова Маҳбуба Юсупжановна, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент, Эргашева Хилола Юнусхановна. Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ёзув компетенсиясини Скафолдинг модели ёрдамида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалий, тарбиявий, таълимий, ва ривожлантирувчи мақсадлар даражасида аниқлаштирилган анъанавий ва вариатив инглиз тили дарсларининг а) ўргатувчи марказлаштирилган (трачер cентред); б) ўрганувчи марказлаштирилган (леарнер cентред); д) ўрганиш марказлаштирилган (леарнинг cентред) турлари индуктив ва дедуктив ёндашув назариялари ва ёзувни ўқитишнинг структуравий ва функсионал консепсиялари ишлаб чиқилган.  
инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларнинг: а) ёзиш техникасини ривожлантиришдаги графика (товуш-ҳарф муносабати) ва ҳарфнинг маъно билдириш вазифаси, каллиграфия (ҳуснихат), орфография (имло) тушунчалари, ўзбек ва инглиз тилларидаги товуш-ҳарф муносабатлари лингводидактик жиҳатдан қиёсий тадқиқ этилиб, товуш-ҳарф муносабатларидаги қийинчилик даражалари анқилаштирилди, уларни ёзувда ўзлаштириш тартибини методик ташкил этиш ва махсус машқлар бажариш тизими когнитив ва ижтимоий-маданий ёндашувлар асосида; б) ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик (тизимлилик, консентризим, чегаралаш, вазифадошлик, стилистик дифференциялаш, минималлаштириш) ва психолингвистик (мотивациялаш, нутқий кўникма ва малакаларнинг шаклланиш даражаларини босқичлаштириш, ўқувчи шахсиятининг индивидуал-психологик ҳусусиятарини инобатга олиш, мослашиш жараёнларини ҳисобга олиш) тамойиллари илмий асосланган;
инглиз тили дарсларида 10-11-синф ўқувчиларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг Скафолдинг модели “ижтимоий констуктивизм”, “интеллектлараро интерактивизим”, “Энг яқин ривожланиш зонаси”, “Актуал ривожланиш зонасини” назариялари ҳамда ёзувни ўқитишнинг жараён ва жанрга йўналтирилган тамойиллари асосида такомиллаштирилган.  
ўқувчиларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи Скафолдинг моделидан фойдаланишнинг услубий таъминотни “Контрастив риторика” (Cонтрастиве рҳеториc) ва “Ёзув учун схемалар” (Счемата тҳеорй фор wритинг) назарийларига мувофиқ ишлаб чиқилган инглиз тилда ёзувни компетенсияга асосланиб  ўқитиш (Cомпетенcй-басед лангуаге теачинг), мазмунга асосланиб ўқитиш (Cонтент-басед лангуаге теачинг), Топшириққа асосланиб ўқитиш (Таск-басед лангуаге теачинг) ва Тандем методлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ёзув компетенсиясини скафолдинг модели ёрдамида ривожлантириш технологияси бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан молиялаштирилиб, 2021-2023 йилларда амалга оширилган “Миндонобод Сателлите Аccесс Миcрошоларшип Програм” С-УЗ800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳасида а) ўргатувчи марказлаштирилган (трачер cентред); б) ўрганувчи марказлаштирилган (леарнер cентред), ва д) ўрганиш марказлаштирилган (леарнинг cентред) дарслар мисолида умумлаштирилган ёзувни ўргатишнинг структуравий ва функсионал консепсиялари ҳамда когнитив, креатив ва конструктив ёндашувларидан фойдаланилган (Лойиҳа рахбарининг 09.11.2024-йилдаги Н35-сонли маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа иштирокчиларининг инглиз тилида ёзувни ўргатиш бўйича педагогик компетенсияси такомиллаштирилган; 
Инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларнинг: а) ёзиш техникасини ривожлантиришдаги графика (товуш-ҳарф муносабати) ва ҳарфнинг маъно билдириш вазифаси, каллиграфия (ҳуснихат), орфография (имло) тушунчалари, ўзбек ва инглиз тилларидаги товуш-ҳарф муносабатлари лингводидактик жиҳатдан қиёсий тадқиқ этилиб, товуш-ҳарф муносабатларидаги қийинчилик даражалари анқилаштирилди, уларни ёзувда ўзлаштириш тартибини методик ташкил этиш ва махсус машқлар бажариш тизими когнитив ва ижтимоий-маданий ёндашувлар асосида; б) ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик (тизимлилик, консентризим, чегаралаш, вазифадошлик, стилистик дифференциялаш, минималлаштириш) ва психолингвистик (мотивациялаш, нутқий кўникма ва малакаларнинг шаклланиш даражаларини босқичлаштириш, ўқувчи шахсиятининг индивидуал-психологик ҳусусиятарини инобатга олиш, мослашиш жараёнларини ҳисобга олиш) тамойиллари 10-11-синф инглиз тили дарсларига жорий қилинган (Республика таълим марказининг 2023-йил 25-октябрдаги 01/11-01/7-1803-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида ёзув компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган, услубий таъминоти бойитилган;
Инглиз тили дарсларида 10-11-синф ўқувчиларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг “ижтимоий констуктивизм”, “интеллектлараро интерактивизим”, “Энг яқин ривожланиш зонаси”, “Актуал ривожланиш зонасини” назариялари ҳамда ёзувни ўқитишнинг жараён ва жанрга ёналтирилган принциплари асосида такомиллаштирилган Скафолдинг моделидан А-5-37 рақамли “Мактаб таълим муассасалари ўқувчиларининг тилга оид билимларини ривожлантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти томонидан берилган 585-03-сонли маълумотнома). Натижада, лойиҳа иштирокчиларининг инглиз тилидаги академик ёзув компетенсиясини ривожлантиришда сифат ва самарадорлик таъминланган, илмий жанрда ёзишни ўргатишнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган;
“Контрастив риторика” (Cонтрастиве рҳеториc) ва “Ёзув учун схемалар” (Счемата тҳеорй фор wритинг) назарийлари ва ёзувни компетенсияга асосланиб ўқитиш (Cомпетенcй-басед лангуаге теачинг), мазмунга асосланиб ўқитиш (Cонтент-басед лангуаге теачинг), Топшириққа асосланиб ўқитиш (Таск-басед лангуаге теачинг) ва Тандем методлари асосида ишлаб чиқилган Скафолдинг моделидан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар “Наманган” телерадиоканалининг “Насиҳатнома”, “Катта танаффус” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурларида эфирга узатилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Наманган вилояти телерадиокомпанияси “Наманган” телерадиоканалининг 2024-йил 27-ноябрдаги 02-4-327-сон далолатномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг Скафолдинг модели оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish