Кушбакова Сурайё Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қайта тикланадиган энергия манбаларини ўтиш: жаҳон тажрибаси ва Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3562
Илмий раҳбар: Сиражиддинов Н, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03 
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бикеева Элвира Рафкатовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҚТЕ манбаларига ўтиш бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилиш ва уни Ўзбекистон учун мослаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Турли мамлакатларнинг статистик маълумотлари таҳлили асосида анъанавий ёқилғи энергиясидан ишлаб чиқариладиган электр энергия нархининг ошиши ҚТЕ манбалари улушининг ошишига олиб келиши асослаб берилди. Жумладан, анъанавий ёқилғи энергиясидан ишлаб чиқарилган электр энергия нархининг 1% га ошиши ҚТЕ манбаларининг энергия балансидаги ҳиссасини 0,35% га ошириши ҳисоблаб чиқилди.
Турли мамлакатларнинг статистик маълумотлари таҳлили натижасида, ҚТЕ манбалари улушининг ривожланишига таъсир қилувчи яна бир муҳим омил хусусан, ҳукумат томонидан таълим тизимига ажратиладиган харажатлар кўрсаткичи эканлиги аниқланди ва асослаб берилди. Жумладан, таълим харажатларининг 1% га ошиши ҚТЕ манбаларининг улушини 0,11%га ошиши аниқланди, бу эса ҚТЕ соҳасининг ривожи учун зарур интеллектуал инфратузилмани яратилиши муҳимлигини асослаб беради. 
Эконометрик АРИМА прогнозлаш модели асосида, 2027-йилга келиб қуёш ва гидроенергиядан олинадиган электр энергиясининг жаҳон бўйича кутилаётган нархлари прогнози шакллантирилди. Хусусан, қуёш фотоелектр станцияларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг (кВт.соат) нархи 0,024 АҚШ доллари, гидроелектр станциялардан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархи эса 0,064 АҚШ долларни ташкил этиши аниқланди. 
Ўзбекистон Республикасида марказлашган электр энергия таъминотига уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳолини узлюксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш мақсадида, ҚТЕ манбаларига асосланган электр ишлаб чиқарувчи қурилмаларни харид қилиш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши зарурияти илмий жиҳатдан асослаб берилди. 
Ўзбекистон Республикасининг барқарор иқтисодий ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, энергия сиёсатини оптималлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тизимли равишда ривожлантириш мақсадида, яшил иқтисодиётнинг асосий йўналиши сифатида “ҚТЕ манбаларига ўтиш бўйича чора-тадбирлар” ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ҚТЕ манбаларига ўтишнинг жаҳон тажрибаси ва Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Диссертация ишининг биринчи илмий янгилиги, турли мамлакатларнинг статистик маълумотлари таҳлили асосида анъанавий ёқилғи энергиясидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси нархининг ошиши ҚТЕ манбаларининг улуши ошишининг эконометрик баҳолаш натижаларидан “Миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизими трансформациясининг методологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг илмий-таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муаммолари ва илмий асослари” илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 9 июлдаги № 01/1-98-сонли маълумотномаси) 
Диссертация ишининг иккинчи илмий янгилиги турли мамлакатларининг статистик маълумотлари таҳлили асосида, ҚТЕ манбаларининг энергия истеъмолидаги улушининг ривожланишига таъсир қилувчи омил хусусан, ҳукумат томонидан таълим тизимига ажратиладиган харажатлар кўрсаткичи эканлиги эконометрик таҳлили асосида “Миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизими трансформациясининг методологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг илмий-таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муаммолари ва илмий асослари” илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 9 июлдаги № 01/1-98-сонли маълумотномаси)
Диссертация ишининг учинчи илмий янгилиги таҳлилидан фойдаланган ҳолда 2027 йилга келиб жаҳон бўйича электр энергиянинг ўртача тенглаштирилган нархи қуёш фото электрик станцияларидан ишлаб чиқарилган электр энергия тушиши ва гидроелектрстанциялардан ишлаб чиқарилган электр энергия нархи эса  кўтарилиши  эконометрик таҳлил прогнози асосида “Миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизими трансформациясининг методологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг илмий-таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муаммолари ва илмий асослари” илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 9 июлдаги № 01/1-98-сонли маълумотномаси)
Диссертация ишининг тўртинчи илмий янгилиги марказлашган электр энергия таъминотига уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳолининг узлюксиз электр энергияси билан таъминланиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш мақсадида ҚТЕ манбалари ишлаб чиқарувчи қурилмаларини сотиб олиш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан  субсидия ажратилиши таҳлилидан “Миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизими трансформациясининг методологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасининг илмий-таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муаммолари ва илмий асослари” илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 9 июлдаги № 01/1-98-сонли маълумотномаси)
Диссертация ишининг бешинчи илмий янгилиги электр-энергия соҳасининг иқтисодий ва ижтимоий сиёсати, энергия инфратузилмасини модернизация қилиш, илмий салоҳиятни ошириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ривожлантириш мақсадида яшил иқтисодиётнинг асоси бўлган “ҚТЕ манбаларига ўтиш бўйича чора-тадбирлар” ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, давлат институтлари сифатининг ўсиши, электр энергия соҳасини ислоҳ қилиш орқали анъанавий энергияга ажратиладиган субсидиялардан босқичма-босқич воз кечиш ва ҚТЕ ишлаб чиқаришни истеъмолини рағбатлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024 йил И-ярим йиллик иш режаси бўйича белгиланган устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича таклифлар рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган 2024 йил 10-июлдаги 04-13-4938-сонли маълумотнома).

Yangiliklarga obuna bo‘lish