Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойко Елена Владимировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйрак ҳўжайрали саратони интралюминар веноз инвазиясида жарроҳлик давоси», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib352.

Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:буйрак ҳўжайрали саратони интралюминар веноз инвазиясида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор асосий магистрал қон томирлари тромбози билан кечадиган буйрак саратонида ўрта лапаротом кириш оптимал жарроҳлик амалиёти эканлиги асосланган;

пастки ковак венада ўсма тромби миқдорига боғлиқ зарарлаган ўсма массасини олиб ташлаш асосида жарроҳлик усули такомиллаштирилган;

метастатик буйрак саратонида ўсма тромбини тўлиқ олиб ташлашда жарроҳлик ва иммуно-таргет даволаш усулларини бирга қўллаш  самарадорлиги исботланган;

илк бор буйрак ҳужайра саратонида қон томирлар деворига ўсма инвазияси ва унинг миқдори канцерогенез жараёни кечишининг оғирлик омили эканлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Буйрак ҳўжайрали саратони интралюминар веноз инвазиясида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш орқали даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Буйрак саратонининг пастки ковак венага инвазиясини даволаш-ташхислаш алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 декабрдаги 8н-р/366-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма буйрак саратонини пастки ковак венага инвазиясини эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини танлашга хизмат қилаган;

буйрак ҳўжайрали саратони интралюминар веноз инвазиясида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш орқали даволаш самарадорлигини ошириш ва ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг онкоурология бўлими ҳамда унинг Фарғона ва Жиззах вилояти филиаллари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 8н-д/3-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар буйрак саратонини буйрак венаси ва пастки ковак венага инвазиясини эрта ташхислаш, жарроҳлик амалиёти ҳажмини аниқлаш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш, касаллик асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларни стационарда даволанишини қисқартириши ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish