Абдуманнатова Азиза Абдумажит қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда мусиқа туризми воситасида толерантликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7772
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01 рақмли илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  талабаларда интегратив ёндашув асосида мусиқа туризми воситасида толерантликни ривожлантириш жараёнини илмий-педагогик негизда такомиллаштириш, бу йўналишда самарали методика ва илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мусиқа туризми воситасида толерантликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари илк бор тизимли таҳлил қилиниб, талабаларда эмпатия, маданиятлараро мулоқот кўникмалари, стереотиплар ҳамда бағрикенгликни шакллантирувчи самарали педагогик восита сифатида илмий асосда асослаб берилган;
толерантликни ривожлантириш консепсияси мусиқа туризмининг талабаларда ахлоқий сифатларни ривожлантиришдаги психологик-педагогик функсияларини аниқлаштириш, интеграция қилиш, маданиятлараро мулоқот, бағрикенглик кўникмаларини оширувчи ресурсларидан самарали фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда мусиқа туризми воситасида толерантликни ривожлантириш методикаси таълимий, тарбиявий ва ижтимоий интеграция функсияларини уйғунлаштирувчи интерактив-педагогик модел такомиллаштирилиб, мусиқий меросни ўрганиш, маданиятлараро мулоқот ва глобал мусиқий ҳамжамиятга қўшилиш орқали толерантлик компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган инновацион методик ёндашув сифатида асослаб берилган;
мусиқа туризми воситасида талабаларда толерантликни ривожлантиришнинг инновацион методикаси такомиллаштирилиб, “Туризмнинг маданий-маърифий имкониятларини мусиқа санъатига интеграция қилиш” ҳамда “Бағрикенглик овози” лойиҳалари асосида фанлараро ёндашув когнитив, праксеологик ва рефлектив мезонлар бўйича статистик жиҳатдан самарадорлиги билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мусиқа туризми воситасида бўлажак мусиқа ўқитувчиларда толерантликни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мусиқа туризми воситасида толерантликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари илк бор тизимли таҳлил қилиниб, талабаларда эмпатия, маданиятлараро мулоқот кўникмалари, стереотиплар ҳамда бағрикенгликни шакллантирувчи самарали педагогик восита сифатида илмий асосларига оид таклифлардан мусиқа таълими бакалавриат йўналиши учун “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилди ҳамда “Мусиқа ўқитиш методикаси”, “Умумий педагогика” фанлари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.[Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли нашр рухсатномаси] Натижада, мусиқа туризми асосида талабаларда толерантликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имконияти юзага келган;
толерантликни ривожлантириш консепсияси мусиқа туризмининг талабаларда ахлоқий сифатларни ривожлантиришдаги психологик-педагогик функсияларини аниқлаштириш, интеграция қилиш, маданиятлараро мулоқот, бағрикенглик кўникмаларини оширувчи ресурсларидан самарали фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштириганлигига оид тавсиялардан талабаларда толерантликни мусиқа туризми воситасида ривожлантириш миллий ва умуминсоний қадриятлар (куй, қўшиқ, рақс, халқ достонлари, бахшичилик санъати, ҳунармандчилик, миллий либослар, халқ ўйинлари, урф-одатлар)ни сингдиришда фойдаланилган. [Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 16-августдаги 02-05/3072-сонли маълумотномаси.] Натижада, миллий анъаналар асосида талабалар ўртасида толерантликни ривожлантириш методикаси янги материаллар билан бойитилди;
талабаларда мусиқа туризми воситасида толерантликни ривожлантириш методикаси таълимий, тарбиявий ва ижтимоий интеграция функсияларини уйғунлаштирувчи интерактив-педагогик модел такомиллаштирилиб, мусиқий меросни ўрганиш, маданиятлараро мулоқот ва глобал мусиқий ҳамжамиятга қўшилиш орқали толерантлик компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган инновацион методик ёндашувга оид тавсиялардан ҳамда Халқаро мақом, бахшичилик, фолклор санъати, “Рақс сеҳри” ва мусиқа фестивалларининг имкониятларидан фойдаланилган.[Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2024-йил 16-августдаги 02-05/3072-сонли маълумотномаси.] Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларида толерантликни мусиқа туризми воситасида ривожлантириш имкониятлари (саёҳатлар, тадбирлар, маросимлар, байрамлар, байналмилал маданият марказлари ҳамда музейлар билан ҳамкорлик, фестивалларга) кенгайган;
мусиқа туризми воситасида талабаларда толерантликни ривожлантиришнинг инновацион методикаси такомиллаштирилиб, “Туризмнинг маданий-маърифий имкониятларини мусиқа санъатига интеграция қилиш” ҳамда “Бағрикенглик овози” лойиҳалари асосида фанлараро ёндашув когнитив, праксеологик ва рефлектив мезонлар бўйича статистик жиҳатдан самарадорлигига оид тавсиялардан мусиқа таълими бакалавриат йўналиши учун “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилди. [Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли нашр рухсатномаси] Натижада, мусиқа таълими йўналишининг фан дастурлари силлабуслари, ўқув услубий мажмуалари мусиқа туризмига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish