Бакиев Хабибулла Махаматжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида ўқиб тушиниш малакасини баҳолаш тизимини яратишнинг илмий-назарий асослари” (умумий ўрта таълим тизимидаги ўзга тилли гуруҳ битирувчилари мисолида” 13.00.02. – Таълим ва тарбия назрияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8620
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор Сапарниязова Муяссар Юлдашевна, филология фанлари доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим тизимида ўзга тилли гуруҳ битирувчиларнинг ўзбек тилидаги матнларни ўқиб тушуниш малакасини баҳолашнинг илмий-назарий ва методик асосини яратиш ҳамда баҳолаш параметрларини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек тилидаги матнларни ўқиб тушуниш малакасини баҳолашнинг домени,  конструкти, таркибий кўникмалари ва стратегик жиҳатларини ўзга тилли гуруҳлар учун қўллаш самарали натижа бериши асосланган; 
ўзбек тилидаги матнларни ўқиб тушунишнинг  малакасининг  когнитив жараёнлари  ва психолингвистик модел усулларини татбиқ этиш орқали амалга ошиши амалий тажрибалар асосида далилланган.  
ўзга тилли гуруҳларни ўзбек тилидаги матнларни ўқиб тушунишда матн типологиясининг коммуникатив хусусиятини ажратиб бериш малакасини такомиллаштирилиш ва уни баҳолаш параметрлари  исботланган;
умумий ўрта таълим тизимидаги ўзга тилли гуруҳ битирувчиларининг ўзбек тилида ўқиб тушуниш малакасини баҳолашга оид коммуникатив машқ, топшириқ ва савол турлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил 9 ноябрдаги 04/1-3214-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларида баён этилган ўзга тилли гуруҳ битирувчиларининг ўзбек тилидаги матнларни ўқиб тушуниш малакасини баҳолашнинг методик жиҳатлари битирувчиларга малаканинг домени,  конструкти, таркибий кўникмалари ҳамда самарали стартегияларини ўргатиш ҳақидаги хулосаларидан фойдаланилган; 
Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024 йил 7 ноябрдаги 159-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг долзарблиги, ўзга тилли гуруҳ битирувчиларининг ўзбек тилидаги матнларни ўқиб тушуниш жараёни муваффақиятли амалга ошишини таъминловчи когнитив жараёнлар  ва тушуниш моделларини ривожлантиришга эришилган;
Ўзбекистион Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканали АЖ муҳарририяти томонидан намойиш этилган “Давр ҳафта ичида” кўрсатувининг 2018-йил 25-март сонини тайёрлашда фойдаланилган (“Ёшлар” телеканали АЖнинг 2024-йил 1-ноябрдаги 14-02-192-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчининг матнда келтирилган маълумотни тушуниш учун ҳарф/товуш-сўз-мазмун кетма-кетлигидан иборат изчиллик модели, мутолаа маҳорати, матн контекстдан хабардорлиги, муайян матн турлари билан танишлиги хусусидаги хулосаларнинг келтирилиши лойиҳанинг илмий қиммати ошишига хизмат қилган;
Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил 9 ноябрдаги 04/1-3214-сонли маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимидаги ўзга тилли гуруҳ битирувчиларининг ўзбек тилида ўқиб тушуниш малакасини баҳолашга оид коммуникатив машқ, топшириқ ва саволлар такомиллаштириши хусусидаги фикрлар лойиҳанинг илмий қиммати ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish