Холиёрова Гулрухсор Ғайратовнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили электрон тезаурусини моделлаштиришнинг лексикографик тақиқи”. 10.00.01 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Фил4746
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ДСc. 03/25.2021.Фил.01.16
Расмий оппонентлар: Султонова Шохиста Муҳаммаджановна филология фанлари доктори, профессор;  Гулямова Шахноза Қахрамоновна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили электрон тезаурусини моделлаштиришни лексикографик тадқиқ қилишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дунё тажрибасида синалган лингвистик тезаурусларнинг назарий хулосалари асосида идеографик луғат яратишнинг лексикографик талқинига доир мулоҳазалар илмий далилланди, унга кўра тезауруснинг типологик характери ҳамда стандарт меъёрлари, хусусан терминологик, ахборот қидирув ва лингвистик турларига кўра очиб берилган; 
тезауруснинг таснифий хосланиши ва унинг лингвистик хусусиятларини таҳлил қилишда компьютер лексикографиясида амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг назарий манбалари асосида далилланган;
WордНет типидаги луғатларнинг лингвистик базасини яратиш ва унинг қидирув тизими имкониятлари борасида амалга оширилган тажрибалар таҳлилга тортилиб, тезаурусда концепт ва унинг доирасида бирлашувчи лексик бирликлар, жумладан, сўз туркумларини бериш масаласи стандарт талаблар доирасида амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
лингвистик тезауруснинг структураси ва семантикасини шакллантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилиб, ўзбек тилининг лингвистик имкониятлари ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда унинг миллий лисоний моделини яратишга доир дастлабки тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили тезаурусини яратишнинг лексикографик талқини ҳамда методологик ёндашуви асосида эришилган хулосаларидан тадқиқотларни таҳлил қилиш ва уларнинг назарий асосларини  аниқлаш жарауонида эришилган илмий натижалар асосида қуйидаги лойиҳаларда қўлланган. 
Ўзбек тили компьютер лингвистикаси учун тезаурус модели ва унинг семантик таркиби муҳим аҳамият касб этиб, айниқса, ахборот қидирув тизими учун муҳим лингвистик ресурс вазифасини бажариши семантик муносабатлар тадқиқига асосланган таҳлилининг назарий асосларидан 2021-2023-йилларда Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган “Янги авлод ўқув луғатлари ва уларнинг мобил иловаларини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2025-йил 17-мартдаги 949/05-2-сон маълумотномаси).
 Ўзбек тили электрон корпуси учун лингвистик тезауруснинг структураси ва семантикасини шакллантиришда мавжуд дунё луғатчилиги тажрибасига таянган ҳолда унинг миллий лисоний моделини яратиш тамойилларидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. Тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган лингвистик база яратиш ҳамда корпуснинг дастурий таъминотини мукаммаллаштиришга  хизмат қилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 14-мартдаги 139/01-01-сон маълумотномаси).
Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “РЕП-25112021/113 – УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳада тадқиқотнинг онтологик модел яратишда семантик муносабатлар таҳлили, онтология ва тезаурус моделларида концепт тушунчаси талқини, терминологик тизимда семантик майдонларни аниқлашда семантик муносабатлар ҳамда иерархик таснифи юзасидан амалга оширган тадқиқи назарий асос вазифасини ўтаган. (Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-мартдаги 04/11-3400-сон малумотномаси)

Yangiliklarga obuna bo‘lish