Мухамедова Муслима Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медикаментоз терапияга резистент тери гемангиомаларини даволашни такомиллаштириш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: №В2024.2.PhD/Tib4548.
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Нишонов Дониёр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади медикаментоз терапияга чидамли капилляр ва қолдиқ тери гемангиомаларини даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
капилляр тери гемангиомаларини даволашда пропранололни қўллашда 90% гача самарадорлиги, қолдиқ тери гемангиомаларининг пайдо бўлиш частотаси 70% гача самарадорлиги исботланган;
580 нм спектр ва 500 мВт/см2 қувват зичлигига эга бўлган лазер нурланишида гул экстрактларидан тайёрланган маҳаллий препарат ситотоксик фотодинамик таъсирга (75%) ва патоген микробларга нисбатан яққол бактерицид таъсирга эга эканлиги исботланган;
терининг қолдиқ ва капилляр гемангиомаларини даволашда 580 нм спектрдаги нурланиш ва Extractum Hiperici Oleosum препаратидан фойдаланган ҳолда селектив лазер таъсирининг янги усули орқали терапия самарадорлиги ИК-лазерлардан фойдаланишдан сезиларли даражада юқори эканлиги исботланган;
тери гемангиомасининг пролиферацияланувчи шакли "G" кўрсаткичининг 50 гача, қолдиқ гемангиомаси бўлганда эса компютер колориметрияси маълумотларига кўра соғлом тери маълумотларига нисбатан 100 дан пасайиши билан тавсифланиши ва гемангиомаларнинг ўсиш босқичини тавсифловчи маълумотлар билан ўзаро боғлиқлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Капилляр ва қолдиқ тери гемангиомаси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: капилляр тери гемангиомаларини даволашда пропранололни қўллашда 90% гача самарадорлиги, қолдиқ тери гемангиомаларининг пайдо бўлиш частотаси 70% гача самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали бўйича 16.12.2023 йилдаги 01/139-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали бўйича 10.12.2024 йилдаги 01/14-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 08-01660-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги капилляр тери гемангиомаларини даволашда пропранололни қўллашда 90% гача самарадорликга эришилди, аммо қолдиқ тери гемангиомаларининг пайдо бўлиш частотаси 70% гача камайтирилиб беморларда эрта даволаш ва қолдиқ изларни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги капилляр тери гемангиомаларини даволашда пропранололни қўллашда 90% гача самарадорлик исботланган, аммо қолдиқ тери гемангиомаларининг пайдо бўлиш частотаси 70% гача камайтириш учун давода қолланилган препарат  жарраоҳлик усулида коррекциялаш учун сарфланган 2350000 сўм, 96 нафар беморга 225600000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: капилляр тери гемангиомаларини даволашда пропранололни қўллашда 90% гача самарадорлик исботланган, аммо қолдиқ тери гемангиомаларининг пайдо бўлиш частотаси 70% гача камайтирилиб, 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 1200000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2350000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.  
иккинчи илмий янгилик: 580 нм спектр ва 500 мВт/см2 қувват зичлигига эга бўлган лазер нурланишида гул экстрактларидан тайёрланган маҳаллий препарат ситотоксик фотодинамик таъсирга (75%) ва патоген микробларга нисбатан яққол бактерицид таъсирга эга эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали бўйича 16.12.2023 йилдаги 01/139-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали бўйича 10.12.2024 йилдаги 01/14-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 08-01660-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги 580 нм спектр ва 500 мВт/см2 қувват зичлигига эга бўлган лазер нурланишида гул экстрактларидан тайёрланган маҳаллий препарат ситотоксик фотодинамик таъсирга (75%) ва патоген микробларга нисбатан яққол бактерицид таъсири натижасида юқори терапевтик самарадорликни таъминлайдиган, арзон хомашё асосида самарали даволаш имконини беради.  Иқтисодий самарадорлиги 580 нм спектр ва 500 мВт/см2 қувват зичлигига эга бўлган лазер нурланишида гул экстрактларидан тайёрланган маҳаллий препарат ситотоксик фотодинамик таъсирга (75%) ва патоген микробларга нисбатан яққол бактерицид таъсири билан беморларнинг стационар даволанмасдан амбулатор шароитда даволиш ва  даво курсини камайтириш орқали ҳар бир бемор ҳисобига сарфланган 360000 сўм, 96 нафар беморда 39360000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: 580 нм спектр ва 500 мВт/см2 қувват зичлигига эга бўлган лазер нурланишида гул экстрактларидан тайёрланган маҳаллий препарат ситотоксик фотодинамик таъсирга (75%) ва патоген микробларга нисбатан яққол бактерицид таъсири орқали ҳар 1 беморга даволанишнинг 1 курси учун ҳаражатларни 2,1 баробарга, бюджетдан ташқари маблағларни 249895000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: терининг қолдиқ ва капилляр гемангиомаларини даволашда 580 нм спектрдаги нурланиш ва Extractum Hiperici Oleosum препаратидан фойдаланган ҳолда селектив лазер таъсирининг янги усули орқали терапия самарадорлиги ИК-лазерлардан фойдаланишдан сезиларли даражада юқори эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали бўйича 16.12.2023 йилдаги 01/139-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали бўйича 10.12.2024 йилдаги 01/14-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 08-01660-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги терининг қолдиқ ва капилляр гемангиомаларини даволашда 580 нм спектрдаги нурланиш ва Extractum Hiperici Oleosum препаратидан фойдаланган ҳолда селектив лазер таъсирининг янги усули ишлаб чиқилган бўлиб, бунда терапия самарадорлиги ИК-лазерлардан фойдаланишдан сезиларли даражада юқори эканлиги даволаниш муддатини қисқартиради, қайталанишларни камайтиради, болаларда эстетик ва психологик муаммоларни бартараф этади ва  ногиронликнинг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги терининг қолдиқ ва капилляр гемангиомаларини селектив лазер (580 нм) ва Extractum Hiperici Oleosum ёрдамида даволаш анъанавий ИК-лазерларга қараганда даволаш муддатини қисқартиради, қайталаниш частотасини камайтиради ва ҳар бир бемор ҳисобига сарфланган 360000 сўм, 96 нафар беморда 39360000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: селектив лазер таъсирининг янги усули орқали терининг қолдиқ ва капиляр гемангиомаларини даволаш самарадорлигининг ошиши ҳар 1 беморга даволанишнинг 1 курси учун ҳаражатларни 2,1 баробарга, бюджетдан ташқари маблағларни 249895000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тери гемангиомасининг пролиферацияланувчи шакли "G" кўрсаткичининг 50 гача, қолдиқ гемангиомаси бўлганда эса компютер колориметрияси маълумотларига кўра соғлом тери маълумотларига нисбатан 100 дан пасайиши билан тавсифланиши ва гемангиомаларнинг ўсиш босқичини тавсифловчи маълумотлар билан ўзаро боғлиқлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали бўйича 16.12.2023 йилдаги 01/139-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенералогия ва косметалогия илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали бўйича 10.12.2024 йилдаги 01/14-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 26-январдаги 08-01660-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги тери гемангиомасининг пролиферацияланувчи шакли "G" кўрсаткичининг 50 гача, қолдиқ гемангиомалар бўлганда эса компютер колориметрияси маълумотларига кўра соғлом тери маълумотларига нисбатан 100 дан пасайиши билан тавсифланиши ва гемангиомаларнинг ўсиш босқичини тавсифловчи маълумотлар билан ўзаро боғлиқлиги мутахассисларга гемангиомаларни эрта ташхислаш, тўғри босқичлаш, болаларда психологик ва эстетик муаммоларни камайтириш, ногиронликнинг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқилган мезонлар ва кўрсаткичлар натижасида қолдиқ гемангиомаларни эрта ташхислаш, ўз вақтида самарали ва кўмплекс даво қўлланилиши, ҳар 1 бемор ҳисобига сарфланган 360000 сўм, 96 нафар беморда 39360000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: тери гемангиомасида “G” кўрсаткичи ва компютер колориметрияси натижаларининг клиник босқичлар билан ишончли боғлиқлиги ҳар 1 беморга даволанишнинг 1 курси учун ҳаражатларни 2,1 баробарга, бюджетдан ташқари маблағларни 249895000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish