Файзиев Жаҳонгир Баҳромовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фталосианин бирикмаларини модификация қилиш ва улар асосида пигментлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 ‒ Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т888. 
Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор; Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фталосианин бирикмаларини модификация қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва улар асосида янги турдаги юқори сифатли пигментлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фталосианин бирикмаларига 96 % ли сулфат кислотада ишлов бериш усуллари ишлаб чиқилган, паст консентацияли кислотада пигментларнинг метал комплекслари бузилиши аниқланган; 
кислотада эритилган пигментларни нейтраллаш учуг натрий карбонатнинг 20 % ли эритмаси қоълланилганда агрегатланиш даражаси пасайган ва ГОСТ 6220-76 га мос келиши аниқланган;
фталосианин бирикмаларини модификация қилиш жараёнида гидротермал усулдан фойдаланиб тузилишига функсионал гуруҳларни самарали тарзда киритиш технологияси ишлаб чиқилган;
фталосианин пигментларининг коллоид барқарорлик хоссаларининг юқори боълиши модификация даражаси ва гидрофил гуруҳлар сонига богʻлиқлиги аниқланган; 
мис ва мис-калций сақловчи фталосианин пигментларига гидротермал усулда сулфонат натрий гуруҳини киритиш орқали, молекуляр массаси 1,6 ва 1,8 кДа бўлган модификацияланган пигментлар олинган;
модификация жараёнида фталосианин бирикмаларининг комплекс ҳалқа тузилиши сақланиб қолгани ЭПР таҳлиллари орқали аниқланган ва марказий ядро тузилишсининг бузилмагани илмий исботланган;
фталосианин бирикмаларидан пигментлар олиш ҳамда модификация қилишнинг экологик тоза технологияси ишлаб чиқилган ҳамда техник иқтисодий самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фталосианин бирикмаларини модификация қилиш ва улар асосида пигментлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
модификацияланган фталоцианин пигментларини пахта толали матоларга тўғридан-тўғри ранг бериш ҳамда оловбардош тўқимачилик материаллари олиш технологияси “СЕВЕН СЙСТЕМС” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 24 февралдаги 5/4/38-519-сонли маълумотномасига мувофиқ). Натижада, тўқимачилик материаллари И-гуруҳга мансуб ёнғинбардош материаллар сифатида тасдиқланган ва мато термик парчаланишдаги масса йўқотиш кўрсаткичи 9% дан 2.94% гача камайтириш имконини берган;
модификацияланган фталоцианин пигментларини пахта толали матоларга тўғридан-тўғри ранг бериш ҳамда оловбардош тўқимачилик материаллари олиш технологияси “ИДЕАЛ МАСТЕРС СЙСТЕМ” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 24 февралдаги 5/4/38-519-сонли маълумотномасига мувофиқ). Натижада, модификацияланган CуПc ва Cа[CуПc]2 5% гача консентрацияли миқдори билан тўқимачилик материалларга ишлов берилганда матоларнинг кислород индекси 18-19% дан 35,3-35,6% орттириш имконини берган;
модификацияланган CуПc ва Cа[CуПc]2 олиш ҳамда ПФ-115 турдаги турли рангдаги эмаллар тайёрлаш технологияси “СОФ ПАИНЦ” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси” нинг 2025 йил 22-майдаги 02/15-1687-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрланган бўёқ намунасининг кўрсаткичлари ГОСТ 6465-76 (1–5-иловалар) талабларига тўлиқ мос келиши ва эмал таркибида пигмент миқдорини 10 дан 5,6 кг га камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish