Караманян Артур Араратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эндометриоз касаллиги билан боғлиқ бепуштликни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.3.PhD/Tib3690.
Илмий маслаҳатчилар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академия.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Локшин Вячеслав Нотанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
шахсийлаштирилган даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик билан оғриган аёлларда тухумдонларнинг функционал заҳирасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик билан оғриган аёлларда тухумдонлар заҳирасининг пасайишининг янги клиник - анамнестик детерминантлари, шу жумладан касалликнинг давомийлиги, қайталаниш частотаси ва зарарланиш ҳажми аниқланган бўлиб, бу ёрдамчи репродуктив технология дастурлари натижаларига сезиларли таъсир кўрсатиши исботланган;
эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик билан оғриган беморларда репродуктив функцияси ёмонлашувининг объектив биомаркерлари сифатида гормонал профилни баҳолаш ва АФС (антимюллер гормон даражасининг пасайиши, ФСГ ва ЛГнинг ортиши, антрал фолликулалари сонининг камайиши) ни қўлланиши исботланган;
FSHR генининг rs6165 (THR307ALA) ва rs6166 (ASN680SER) генотипларининг полиморфизмларининг тухумдоннинг стимуляцияга жавоб бериш хусусиятлари ва гонадотроп гормонлар даражаси билан боғлиқлиги топилган, бу молекуляр генетик вариантлар тухумдонларнинг индивидуал сезгирлиги ва фертиллик прогнозининг муҳим башоратчилари сифатида кўриб чиқишга имкон бериши исботланган;
ишлаб чиқилган алгоритмни клиник амалиётга жорий қилиниши самарадорлиги исботланган, бу даволаш тадбирлари самарадорлигининг ортишини, ҳомиладорликка эришиш давомийлигини қисқаришини, самарасиз стимуляция цикллари сонини пасайиши ва шахсийлаштирилган ёндашувдан фойдаланишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини таъминлаш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик билан оғриган аёлларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: эндометриоз касаллигида бепуштликнинг клинико-анамнестик хусусиятларини баҳолаш ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси тиббий-профилактика соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалий фаолиятига, яъни 06.06.2025 йилдаги 42-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент шаҳри 9 туманлараро перинатал маркази ва 05.06.2025 йилдаги 55-I -сонли буйруққа кўра Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги репродуктив ёшдаги аёлларда эндометриоз билан боғлиқ бепуштликнинг клинико-анамнестик хусусиятларини баҳолашдан иборат. Эндометриоз касаллигида тухумдонлар заҳирасининг пасайиши 36% ҳолларда қайд этилган. 30ёшдан ошган аёлларда АМГ даражаси 1,1 нг / мл дан паст бўлса, тухумдонлар заҳираси максимал (р=0,00012) пасаяди. Тухумдон заҳирасининг пасайиши ёш (30 ёшдан катта), анамнезда ўтказилган тухумдонлар жарроҳлиги, тухумдонларда эндометриоид кисталарининг қайталанувчи кечиши, тухумдонларнинг икки томонлама эндометриоид кисталар билан шикастланиши хамда уларнинг ҳажми (4,0 см дан ортиқ) катталиги ва бепуштлик давомийлиги 5,17±2,42 йил бўлишида кучли корреляцион боғлиқликка эга эканлигини аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: эндометриоз тухумдон кисталари бўлган репродуктив ёшдаги барча беморларга тухумдон заҳирасини ҳар томонлама баҳолаш, шу жумладан трансвагинал УТТ вақтида антрал фолликулалар сонини аниқлаш билан АМГ ва ФСГнинг қон зардобидаги концентрациясини ўрганиш тавсия этилган, чунки бу репродуктив функцияни сақлаб қолиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик муолажалари ҳажмини ва эндометриоз касалликнинг кейинги комплекс даволаш тактикасини юқори самарадорлик билан олдиндан баҳолашга имкон берган. Хулоса: Комплекс ташхисот - фақат УТТга нисбатан 1,23 маротаба ва гормонал ташхисотга нисбатан 1,3 маротаба иқтисодий жиҳатдан анча фойдали ҳисобланган, бу 95 бемор учун клиник, инструментал ва лаборатор ташхисоти ҳаражатларини 6325765 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: эндометриоз касаллиги билан оғриган аёлларнинг гормонал ҳолати (лютеинлаштирувчи (ЛГ) ва фолликулани стимуловчи гормонлар (ФСГ), эстрадиол хамда антимюллеров гормон (АМГ)) ва тухумдонлар заҳирасидаги ўзгаришлар қиёсий баҳоланган, бу Ўзбекистон Республикаси тиббий-профилактика соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалий фаолиятига, яъни 06.06.2025 йилдаги 42-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент шаҳри 9 туманлараро перинатал маркази ва 05.06.2025 йилдаги 55-I-сонли буйруққа кўра Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали амалиётига жорий этилган (ЎзР ССВ илмий-техник Кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/62-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик ва бепуштликнинг бошқа шакллари билан оғриган аёлларда ЛГ, ФСГ, эстрадиола ва АМГ гормонал ҳолатидаги ўзгаришларнинг хусусиятлари тухумдонлар заҳирасини аниқлаш билан бирга аниқланган, бу ушбу патологияларни мақсадли равишда қиёслаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик ва бепуштликнинг бошқа шакллари билан оғриган аёлларнинг гормонал ҳолатидаги ўзгаришларининг хусусиятлари тухумдонлар заҳирасини аниқлаш билан бирга аниқланган, бу ушбу патологияларни мақсадли равишда қиёслаш имконини берган, ўз навбатида бу 95 бемор учун ҳаражатларини 6325765 сўмга тежаш имконини беради. Хулоса: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик ва бепуштликнинг бошқа шакллари билан оғриган аёлларда ЛГ, ФСГ, эстрадиола ва АМГ гормонал ҳолатидаги ўзгаришларнинг хусусиятлари тухумдонлар заҳирасини аниқлаш билан бирга аниқланган, бу ушбу патологияларни мақсадли равишда қиёслаш имконини берган, бу молиявий ҳаражатларнинг камайишига олиб келган ва 1 беморга 60929 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: тухумдон заҳираси ва гонадотроп гормонлар секрециясининг пасайиши билан боғлиқ FSHR генининг rs6165 (THR307ALA) ва rs6166 (ASN680SER) генотипларининг полиморфизмлари ўрганилган, бу Ўзбекистон Республикаси тиббий-профилактика соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалий фаолиятига, яъни 06.06.2025 йилдаги 42-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент шаҳри 9 туманлараро перинатал маркази ва 05.06.2025 йилдаги 55-I-сонли буйруққа кўра Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали амалиётига жорий этилган (ЎзР ССВ илмий-техник Кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/62-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик ва бепуштликнинг бошқа шакллари билан оғриган аёлларда тухумдон заҳираси ва гонадотроп гормонлар секрециясининг пасайиши билан боғлиқ FSHR генининг rs6165 (THR307ALA) ва rs6166 (ASN680SER) генотипларининг полиморфизмлари ўрганилган, бу ушбу патологияларни мақсадли равишда фарқлаш имконини берган. FSHR генининг rs6165 генотипининг гетерозиготли СТ полиморфизми бўлган беморларда ушбу генотипнинг гомозиготли CC полиморфизми бўлган беморларга нисбатан АМГ нинг паст даражалари аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тухумдон заҳираси пасайиши билан боғлиқ FSHR генининг rs6165 (THR307ALA) ва rs6166 (ASN680SER) генотипларининг полиморфизмлари ўрганиш ташхисотни оптималлаштириш ва 42 бемор учун 73836000 сўмни тежаш имконини берган. Хулоса: тухумдон заҳираси пасайиши билан боғлиқ FSHR генининг rs6165 (THR307ALA) ва rs6166 (ASN680SER) генотипларининг полиморфизмлари ўрганиш ташхисотни оптималлаштириш имконини берган, шу билан бирга иқтисодий ҳаражатларни камайтирган ва 1 беморга 1758000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик маркерлари аниқланган ва ушбу патологияга эга аёллар учун оптимал олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган, бу Ўзбекистон Республикаси тиббий-профилактика соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалий фаолиятига, яъни 06.06.2025 йилдаги 42-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент шаҳри 9 туманлараро перинатал маркази ва 05.06.2025 йилдаги 55-I-сонли буйруққа кўра Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали амалиётига жорий этилган (ЎзР ССВ илмий-техник Кенгашининг 07.07.2025 йилдаги 21/62-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик маркерлари аниқланган ва ушбу патология билан фертил ёшдаги ҳар бир бемор учун генетик ва гормонал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда oптимал бошқарув тактикаси ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндометриоз билан боғлиқ бепуштлик маркерлари аниқланган ва ушбу патологияга эга аёллар учун оптимал олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган, бу ташхисотни оптималлаштириш ва 95 беморга 6325765 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: эндометриоз билан боғлиқ бепуштликнинг аниқланган маркерлари ва ушбу патологияга эга аёлларни олиб боришнинг ишлаб чиқилган тактикаси молиявий ҳаражатларнинг пасайишига ва 1 беморга 66587 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.