Толмасов Рўзибек Толмасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Палма ёғи билан озиқланишда меъда деворларининг постнатал онтогенез давридаги морфологик ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4020.
Илмий раҳбар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахромов Журъат Журақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: постнатал онтогенезнинг турли даврларида пальма мойи таъсирида меъда девори қаватларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлар динамикасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба шароитида зотли эркак оқ каламушларнинг рационига (тана вазнига қараб) пальма мойи киритилгандан кейин бир ойда, ҳужайрали гиперплазия ва ошқозоннинг компенсацион кенгайиши туфайли овқат ҳазм қилиш трактининг ортиб бораётган юкига мослашиш учун меъданинг анатомик ўлчамлари (оғирлиги, узунлиги ва ҳажми) назорат гуруҳига нисбатан ишончли тарзда ортиши исботланган;
 постнатал онтогенезнинг турли ёш даврларида пальма мойи билан озиқланган ҳайвонлар ошқозон шиллиқ қавати, шиллиқ ости, мушак ва сероз қаватларининг меъёрга нисбатан қалинлашиши, метаболик ўзгаришлар ва аъзо ичи қон томирларининг адвенциал деворларининг тузилишидаги бузилишлар липидларнинг пероксидланиш маҳсулотларнинг хосил бўлиши оқибатида юзага келиши асосланган;
постнатал онтогенезда пальма мойи билан узоқ муддат давомида озиқлантириш натижасида меъда девори тузилмаларида микросиркуляциянинг оғир бузилиши, тўқима гипоксияси ва ошқозон деворидаги структуравий ўзгаришлар, шунингдек, периферик қон томирлар интима қаватида деструктив ўзгаришлар юзага келиши оқибатида ошқозоннинг секретор, ҳаракатланиш ва сўрилиш функсияларининг пасайишига олиб келиши исботланган;
меъда девори қатламлари ва қон томир тузилмаларида пальма мойи билан озиқланиш билан боғлиқ ривожланган провард асоратларни олдини олишга қаратилган морфологик алгортмнинг тўйинган ёғ истеъмолидан келиб чиққан ошқозон-ичак трактидаги патологик ўзгаришлар билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиришдаги ўрни исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пальма ёғи билан озиқланишда меъда деворларининг постнатал онтогенез давридаги морфологик ўзгаришлар динамикасини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тажриба шароитида зотли эркак оқ каламушларнинг рационига (тана вазнига қараб) пальма мойи киритилгандан кейин бир ойда, ҳужайрали гиперплазия ва ошқозоннинг компенсацион кенгайиши туфайли овқат ҳазм қилиш трактининг ортиб бораётган юкига мослашиш учун меъданинг анатомик ўлчамлари (оғирлиги, узунлиги ва ҳажми) назорат гуруҳига нисбатан ишончли тарзда ортиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/479-t-сон билан тасдиқланган «Постнатал онтогенез даврида пальма ёғи таъсирида меъда деворининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.02.2025 йилдаги 14-А-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 28.02.2025 йилдаги 9-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/60-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: постнатал онтогенез даврида пальма мойи билан озиқланишда меъдада кузатиладиган анатомик ўзгаришларни, хусусиятларини, башоратлаш ва зарур терапевтик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим амалий касб этади ва бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва даволаш натижалари яхшилаш имконини берган.  Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган усулдан фойдаланиш пальма мойи истеъмол қилинганда алиментар семиришнинг эрта ташхислаш ва уни ривожланиш даражаси, асоратларни камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон бериши натижасида 300000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: постнатал онтогенезнинг турли ёш даврларида пальма мойи билан озиқланган ҳайвонлар ошқозон шиллиқ қавати, шиллиқ ости, мушак ва сероз қаватларининг меъёрга нисбатан қалинлашиши, метаболик ўзгаришлар ва аъзо ичи қон томирларининг адвенциал деворларининг тузилишидаги бузилишлар липидларнинг пероксидланиш маҳсулотларнинг хосил бўлиши оқибатида юзага келиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/479-t-сон билан тасдиқланган «Постнатал онтогенез даврида пальма ёғи таъсирида меъда деворининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.02.2025 йилдаги 14-А-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 28.02.2025 йилдаги 9-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/60-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: постнатал онтогенезнинг турли ёш даврларида пальма мойи билан озиқланишдан сўнг ҳазм тизимида юзага келиши мумкин бўлган патоморфологик ўзгаришларни ва асоратларини олдини олиш орқали овқатланиш тарзига боғлиқ равишда олиб борилаётган профилактик тадбирларни амалга ошириш билан инсонларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, пальма мойи билан озиқланишда меъданинг морфологик ўзгаришларни тушуниш, бу ўзгаришлар оқибатида кузатиладиган асоратларни эрта башоратлаш, даволаш чора-тадбирларини самарадорлигини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: меъда девори қаватларининг пальма мойи билан озиқланишдан кейинги ўзгаришларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 300000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: постнатал онтогенезда пальма мойи билан узоқ муддат давомида озиқлантириш натижасида меъда девори тузилмаларида микросиркуляциянинг оғир бузилиши, тўқима гипоксияси ва ошқозон деворидаги структуравий ўзгаришлар, шунингдек, периферик қон томирлар интима қаватида деструктив ўзгаришлар юзага келиши оқибатида ошқозоннинг секретор, ҳаракатланиш ва сўрилиш функсияларининг пасайишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/479-t-сон билан тасдиқланган «Постнатал онтогенез даврида пальма ёғи таъсирида меъда деворининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.02.2025 йилдаги 14-А-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 28.02.2025 йилдаги 9-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/60-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: постнатал онтогенезнинг турли даврларида пальма мойи билан озиқланишда меъда девори қаватларининг ўзгаришларни морфологик ва морфометрик усуллар орқали баҳолаш кузатиладиган асоратларни эрта башоратлаш ва даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш беморларнинг ижтимоий аҳволини ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: постнатал онтогенезда пальма мойи билан узоқ муддат давомида озиқланишдан кейин меъда девори тузилмаларида юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 150000 сўмдан 300000 сўмгача бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: меъда девори қатламлари ва қон томир тузилмаларида пальма мойи билан озиқланиш билан боғлиқ ривожланган провард асоратларни олдини олишга қаратилган морфологик алгортмнинг тўйинган ёғ истеъмолидан келиб чиққан ошқозон-ичак трактидаги патологик ўзгаришлар билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиришдаги ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/479-t-сон билан тасдиқланган «Постнатал онтогенез даврида пальма ёғи таъсирида меъда деворининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти бўйича 27.02.2025 йилдаги 14-А-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 28.02.2025 йилдаги 9-1/I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/60-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: постнатал онтогенезнинг турли даврларида узоқ муддат пальма мойи билан озиқланишда меъда девори тузилмаларида юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришлар оқибатида узоқ вақт стасионар даволанишга муҳтожликка олиб келувчи меъда-ичак сурункали касалликларини олдини олиш ва эрта ташҳислаш орқали касалликларни олдини олиш самарадорлигига эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: пальма мойи билан озиқланишда меъда девори қатламлари ва қон томир тузилмаларидаги морфофункционал ўзгаришлар ҳамда провард асоратларни олдини олишга қаратилган морфологик алгортмининг ўрнини баҳолаш, гастроэндоскопия ва меъда тўқимасини гистологик текширувлари орқали касалликни эрта ташхислаш натижасида 300000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish