Даминова Ўғилой Мирзақул қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.2.PhD/Iqt2302.
Илмий раҳбари: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мирджалилова Дилдора Шухратовна, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини тартибга солишнинг маъмурий ва бозор механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон вилоятлари кесимида озиқ-овқат бозорини тартибга солиш учун  менежментнинг институционаллик, барқарорлик, узоқ муддатни мўлжаллаш, шаффофлик, мажмуавийлик, вертикал интеграция устуворлиги, профилактик бошқариш тамойилларига риоя этиш таклиф этилган;
озиқ-овқат бозорини босқичма-босқич ривожлантириш учун давлат томонидан менежментнинг тартибга солиш функсиясини изчил бажариш зарурлиги асосланган, мақсадли дастурларни амалга ошириш тизими таклиф этилган, ушбу дастурларни босқичма-босқич бажариш модели ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат бозорини тартибга солишга таъсир этувчи омилларнинг регрессион таҳлили хулосаларига асосан озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига таъсир кўрсатувчи омилларнинг СЕМ-модели ишлаб чиқилган, ушбу моделдан озиқ-овқат мҳасулотлари балансларини тузишда фойдаланиш тавсия этилган;
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари прогноз кўрсаткичларини белгилаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини йетиштиришни ко'пайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархлари ўсишининг олдини олиш, келгуси йил учун ижтимоий аҳамиятга молик асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсига эҳтиёжнинг прогноз ҳажмларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон вилоятлари кесимида озиқ-овқат бозорини тартибга солишда менежментнинг институционаллик, барқарорлик, узоқ муддатни мўлжаллаш, шаффофлик, мажмуавийлик, вертикал интеграция устуворлиги, профилактик бошқариш тамойилларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 3-февралдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-1023-сон Қонуннинг 5-моддаси (Озиқ-овқат соҳасидаги асосий принициплар)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 17-мартдаги №3/дн-56-сонли далолатномаси). Натижада тавсия этилган тамойиллар тизими орқали Ўзбекистонда маҳаллий озиқ-овқат бозорларини тартибга солиш жараёнини оқилона ёʻлга қоʻйиш ва шу асосда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш самарадорлигини узоқ муддатга оширишни таъминлаш имконига эришилди.
озиқ-овқат бозорининг ривожланиш хусусиятларини босқичма-босқич шакллантириш учун озиқ-овқат бозорини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш зарурлиги, мавжуд тузилмани тўлдирадиган ички озиқ-овқат бозорини мақсадли дастурлар орқали қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 3-февралдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-1023-сон Қонуннинг 15-моддаси (Озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига йўл қўймаслик бўйича давлат томонидан кўриладиган чоралар)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 17-мартдаги №3/дн-56-сонли далолатномаси. Натижада, Республикамизда марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига таъсир ўтказиш механизмлари такомиллаштирилган ва самарали тизим яратилган.
озиқ-овқат бозорини тартибга солишга таъсир этувчи омилларнинг регрессион таҳлилини ўтказиш асосида озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига таъсир кўрсатувчи омилларнинг СЕМ-моделини ишлаб чиқиш, унинг озиқ-овқат бозорини тартибга солишга таъсир этувчи ташқи омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 3-февралдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-1023-сон Қонуннинг 17-моддаси (Озиқ-овқат балансини шакллантириш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 17-мартдаги №3/дн-56-сонли далолатномаси). СЕМ-моделини қўллаш натижасида озиқ-овқат бозорини тартибга солишга таъсир этувчи ташқи омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва шу орқали озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини прогнозлаш имонияти яратилди.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари прогноз кўрсаткичларини белгилаш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хомашё йетиштиришни ривожлантириш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархлари ўсишининг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш, келгуси йил учун ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсига бўлган эҳтиёжнинг прогноз ҳажмларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар кўриш зарурлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 3-февралдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-1023-сон Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисми тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларини (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 17-мартдаги №3/дн-56-сонли далолатномаси). Натижада 2030 йилгача картошка етиштиришни 72 фоиз, сабзавот махсулотлари йетиштиришни 65 фоиз, полиз махсулотлари етиштиришни 80 фоизга коʻпайтириб, нархларни 20 - 40 фоизга пасаятириш режалаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish