Худайбердиева Дилноза Абдулхамид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани майда ифлосликдан тозалаш қурилмасини такомиллаштириш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5672
Илмий раҳбар: Обидов Авазбек Азаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Рўзимурод Хасанович, техника фанлари доктори, профессор, Ахмедов Хамидулла Абдухошимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш машинаси тўрли юзаси фойдали майдонини ошириш орқали тозалаш самарасини ошириш ҳамда хом ашёни шикастланишини олдини олувчи тозалаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарасини ҳамда тўрли юза фойдали майдонини ошириш мақсадида пўлат симлардан иборат узлюксиз тирқишли тўрли юзага эга конструкция ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси энергия тежамкорлигини 0,91% га таъминлаш имкониятига эга юмшоқ старт мосламаси конструкцияси ишлаб чиқилган;
оптималлаштириш усули ёрдамида пахтани ифлосликлардан тозалаш жараёнини самарадорлигига таъсир этувчи асосий омиллар мақбул қийматлари: барабан қозиқлари ва тўрли юза орасидаги масофа 14 мм, қурилманинг иш унумдорлиги 7000 кг/соат ҳамда симлар орасидаги масофа 5 мм бўлиши аниқланган. 
тўрли юзани ташкил қилувчи пўлат симларнинг мустаҳкамлигини аниқловчи махсус дастур ишлаб чиқилган ҳамда энг кичик мустаҳкамлик захираси - 124 ни ташкил қилиши ва стандарт талабларга тўла жавоб бериши мустаҳкамлик захирасини аниқлаш эпюраларини қуриш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналари конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган пахтани тозалаш ускунаси «Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2025 йил 4 мартдаги 03/25-424 сон маълумотномаси). Натижада тозалаш самарадорлиги 92 % га ошишига, чигитларни механик шикастланиши 1,25 % га камайишига, эркин толалар миқдори мавжуд қурилмага қараганда 0,018 % га ва толадаги ифлосликлар миқдори эса  0,332 % га камайишига эришилган. Ифлосликлардан тозалаш қурилмасига янги энергия тежовчи мосламани ўрнатиш орқали старт режимида 45% энергия тежаш имконияти яратилган, яъни 234 иш кунида умумий энергия сарфи 0,91 % га тежалган. Юмшоқ старт мосламасини қўллаш орқали двигател иш муддатини 25 % га узайтириш имконияти яратилган.
 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                