Тоштонов Сойибжон Абдусами ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида техноним компонентли фразеологизмларнинг миллий-маданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4211.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Маматов Абдимурод Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулхай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги техноним компонентли фразеологик бирликларнинг лингвокогнитив, лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
техноним компонентли антропоген фразеологизмлардаги технонимлар инсон фаолияти натижасида ўз эҳтиёжи учун яралганлиги, уларни қурол-яроғ, рўзғор буюмлари, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат каби гуруҳларига бўлиниши асослаб берилган;
техноним компонентли фразеологизмларнинг лингвомаданий белгилари аниқланиб, икки тилдаги техноним компонентли фразеологик бирликларнинг  атроф-муҳитда пайдо бўлишига кўра (натуроген, антропоген); нутқ актининг яратилишига кўра (конструктив, деструктив); белги характерига кўра (индексал, символик) каби тавсиф қолиплари очиб берилган;
техноним  компонентли фразеологизмларни баҳо ифодалаш хусусиятига кўра, предикативлик белгисига кўра, софлик даражасига кўра турларга ажралиб, ушбу фразеологизмларнинг баҳо ифодалаш хусусиятига кўра 3 та, предикативлик  белгисига кўра 2 та, софлик даражасига кўра 2 та тури аниқланган; 
артефакт компонентли фразеологизмларнинг таърифлари ўрганилиб, артефакт техноним компонентли фразеологизмларнинг 3 та асосий белгилари ажратилган ҳамда илоҳий, қадимги урф-одатлар, қадимги нарсалар ва тарихий персонал каби гуруҳлари мавжудлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида техноним компонентли фразеологизмларни лингвокогнитив, лингвокултурологик тадқиқ этиш асосида:
артефакт компонентли фразеологизмларнинг таърифлари ўрганилиб, артефакт техноним компонентли фразеологизмларнинг 3 та асосий белгилари ажратилганлиги ҳамда илоҳий, қадимги урф-одатлар, қадимги нарсалар ва тарихий персонал каби гуруҳлари мавжудлиги каби хусусиятларига оид илмий қарашлар ҳамда хулосалардан Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 8-майдаги 524/04-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф  ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишда, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ҳамда амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган;
 техноним компонентли антропоген фразеологизмлардаги технонимлар инсон фаолияти натижасида ўз эҳтиёжи учун яралганлиги, уларнинг турли гуруҳларга бўлиниши юзасидан чиқарилган илмий-назарий қарашлардан Андижон машинасозлик институтида бажарилган 2021-2023-йилларга мўлжалланган “Нано-термопласт (полипропилен), термореактив (эпоксит сломаси асосида), нано ўлчамдаги тўлдирувчилар билан бойитилган полимер композит материаллар ва қопламаларини механик ҳамда триболигик хоссаларини такомиллаштириш” мавзусидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Андижон машинасозлик институтининг 2024-йил 8-майдаги 38-03-899-сон маълумотномаси). Натижада диссертация ишининг илмий натижалари асосли эканлиги исботланган. Бу эса тадқиқот иши методологик мукаммаллиги, ўзбек ва инглиз тили чоғиштирма тадқиқотларнинг амалда исботланган манбаларга таянганлиги билан изоҳланиши қайд этилган;
техноним компонентли фразеологизмларнинг лингвомаданий белгилари аниқланиб, икки тилдаги техноним компонентли фразеологик бирликларнинг  атроф-муҳитда пайдо бўлишига кўра (натуроген, антропоген); нутқ актининг яратилишига кўра (конструктив, деструктив); белги характерига кўра (индексал, символик) каби тавсиф қолиплари юзасидан олинган материаллар ҳамда илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт” , “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар ссенарияларини (2024-йил апрел-май ойлари) тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телекомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил, 31-майдаги 04-36-696-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришнинг ссенарийси мазмунан бойитилган.
 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                